Новости
УРГАНЧ ШАҲРИДАГИ "ХОРАЗМ" СПОРТ МАЖМУАСИДА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ДАВЛАТ УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ИМТИҲОНЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
Айни кунларда саралаш имтиҳонлари Футбол академиясига қошидаги "Хоразм" спорт мажмуаси ҳамда қўшимча ўйингоҳи ва "Ёшлик" спорт мажмуасида карантин қоидаларига риоя этган ҳолда Давлат тест маркази томонидан ўтказилмоқда.
(https://t.me/Xorazm_XTB/12195)5- ва 7-синфларга қабул имтиҳонларидаги ҳар бир фан йўналишида жами 30 тадан тест саволлари берилади ҳамда 60 дақиқа вақт ажратилади.
Жорий йилги имтиҳонлар 29-30 июль кунлари ўтказилиши белгиланган бўлиб, унда вилоятдаги давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига кириш учун жами 10320 нафар талабгорлар ҳужжат топширган.
Имтиҳонлар икки сменада ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, биринчи сменада 3600 нафар ўқувчи иштирок этмоқда.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун Урганч шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ж.Эшчанов ва шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Н.Матяқубовлар иштирокида “Ҳудуд аҳолисини камбағалликдан чиқариш бўйича истиқболдаги вазифалар, ҳудудда янги ишлаб чиқариш субъектларини ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар” тўғрисида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда тегишли ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Анжуманда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари, Урганч шаҳрида ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича режалаштирилган чора тадбирлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Таъкидланганидек, шаҳримизда жорий йилнинг 1 июль ҳолатига 7389 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Жумладан, 4477 та кичик бизнес субъектлари ва 2912 та якка тартибдаги тадбиркорлар ташкил этади.
Жорий йилнинг январь-июнь ойларида 459 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди. Ташкил этилган кичик бизнес субъектларининг 98 таси саноат, 14 таси қишлоқ ҳўжалиги, 42 таси қурилиш, 146 таси савдо, 21 таси ташиш ва сақлаш, 39 таси яшаш ва овқатланиш, 12 таси ахборот ва алоқа, 15 таси соғлиқни сақлаш хамда 72 таси бошқа йўналишлар ҳиссасига тўғри келади.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Медиа-режада белгиланган вазифалар ижроси бўйича очиқ мулоқот
Бугун Урганч шаҳар ҳокимлиги биносида Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати ташаббуси билан "Ҳудудда мавжуд корхоналарни экспорт фаолиятига жалб этиш бўйича белгилаб олинган аниқ чора-тадбирлар" мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.
Унда Урганч шаҳар ҳокими ўринбосари - шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи М.Таджибаев иштирок этиб, шаҳримиздаги саноат ва ишлаб чиқариш соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ҳусусида тўхталиб ўтди.
Очиқ мулоқотда тегишли ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Шаҳарда 2021 йилда қиймати 21,207 млн. доллар саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт (шундан 18,387 млн. долл. саноат маҳсулотлари ҳамда 2,820 млн. долл. қишлоқ хўжалиги) қилиш режаси белгиланган.
Бугунги кунда шаҳарда фаолият олиб бораётган ва шаҳар экспортида катта улишга эга экспортёр корхоналар мавжуд.
Урганч шаҳар ҳокимлиги
ахборот хизмати.
“Маҳалла – беш ташаббус бешиги” республика кўрик-танлови ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Маҳалла – беш ташаббус бешиги” республика кўрик-танловини ўтказиш бўйича Низомга асосан Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан танлов эълон қилинади.
Кўрик-танловда Республикада фаолият олиб бораётган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иштирок этади.
Мазкур танлов қуйидаги 3 та босқичда ташкил этилади:
биринчи босқич – туман ва шаҳарлар миқёсида;
иккинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида биринчи босқич ғолиблари ўртасида;
учинчи босқич – Республика миқёсида иккинчи босқич ғолиблари ўртасида декабрь ойида.
Танловни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни халқ ҳаракатига айлантириш;
бешта муҳим ташаббуснинг маҳаллаларда амалиётга жорий этилишини янада жонлантириш ва бу борада фаоллик кўрсатаётган маҳаллаларни моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш;
ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодларини юзага чиқариш, уларни жисмоний чиниқтириш, спорт билан шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратиш, аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш ҳамда улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш бўйича тизимли ишларни маҳаллаларда ташкил этишга кўмаклашиш.
Кўрик-танловнинг республика босқичида фаол иштирок этган иштирокчилар қуйидаги номинациялар бўйича тақдирланади:
“Биринчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла”
“Иккинчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла”
“Учинчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла”
“Тўртинчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла”
“Бешинчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла”
Шунингдек, танлов иштирокчилари “Беш ташаббус бўйича энг намунали оила” номинацияси бўйича ҳам тақдирланадилар.
Танловда қатнашмоқчи бўлганлар танлов эълон қилинган кундан эътиборан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши котибиятлари номига ариза берадилар.
Иштирокчилар ўз аризаларига қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
иштирокчилар тўғрисидаги умумий маълумот (мавжуд бўлса паспорти)
Олий Мажлис палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан бешта муҳим ташаббус бўйича қабул қилинган тегишли ҳужжатларида белгиланган вазифалар ижроси тўғрисида маълумотлар;
бешта муҳим ташаббус доирасида олиб борилган фаолиятига оид материаллар (маълумотлар, ҳисоботлар, баённомалар, дастурлар, лойиҳалар, фото, альбом ва ҳоказолар);
бешта муҳим ташаббусни амалиётга татбиқ этиш бўйича амалга оширилган ишларни акс эттирувчи 5 дақиқадан ошмаган видеоролик (сифати юқори, DVD форматида);
оммавий ахборот воситаларида бешта муҳим ташаббусга оид чоп этилган мақолалар, телевидение ёки радиода чиқишларни асословчи ҳужжатлар;
иштирокчилар танловга доир бошқа қўшимча материаллар ҳам тақдим этиши мумкин.
аризалар тегишли ҳудуддаги халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши котибиятларига юборилади.
Иштирокчилар танловга доир бошқа қўшимча материаллар ҳам тақдим этишлари мумкин.
Ғолиб деб топилган иштирокчилар I, II, III даражали диплом ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, ҳамкор ташкилотлар ҳамда ҳомийларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Танлов ҳақида батафсил маълумот олиш учун телефон:
+998 (62) 228-65-46
Факс:
+998 (62) 228-67-67
Телеграм:
+998 (97) 515-35-05

“Ижтимоий ташаббус” республика кўрик-танлови ўтказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий ташаббус” республика кўрик-танловини ўтказиш бўйича Низомга асосан Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан танлов эълон қилинади.
Кўрик-танловда ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлашда юқори натижаларга эришган, жамият ривожи учун ташаббус кўрсатаётган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаган, жумладан, ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, шунингдек, ижтимоий соҳа муассасалари инфратузилмасини яхшилашда фаол иштирок этган туман (шаҳар) ҳокимликлари, давлат бошқаруви органлари, нодавлат ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, жисмоний шахслар қатнашиши мумкин.
Кўрик-танлов қуйидаги 3 та босқичда ташкил этилади:
Биринчи босқич – туман (шаҳар) миқёсида июль-август ойларида;
Иккинчи босқич – вилоятлар миқёсида (биринчи босқич ғолиблари ўртасида) сентябрь-октябрь ойларида;
Учинчи босқич – республика (иккинчи босқич ғолиблари ўртасида) ноябрь ойида;
Танлов ўтказишдан кўзланган асосий мақсад қуйидагилардан иборат:
— ҳудудларда ижтимоий масалаларни муваффақиятли ҳал этишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва жамиятда ижтимоий ташаббускорликни ривожлантириш;
— ижтимоий ташаббуслар орқали аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш;
— ижтимоий ташаббус ёрдамида ҳудуддаги ижтимоий соҳа муассасалари инфратузилмасини яхшилаш;
— мамлакатимизда ижтимоий ташаббускорликка эришиш масалаларига жамоатчилик эътиборини кенг жалб этиш;
— ижтимоий ташаббус кўрсатган иштирокчиларнинг илғор тажрибасини аниқлаш, умумлаштириш ва тарғиб қилиш.
Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат бошқарув органи”
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекти”
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро”
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор ҳокимлик” (иккинчи ва учинчи босқичларда).
Танловда қатнашмоқчи бўлганлар танлов эълон қилинган кундан эътиборан 20 кун мобайнида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши котибиятлари номига ариза берадилар.
Иштирокчилар тақдим этилган аризаларига қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
иштирокчилар тўғрисидаги умумий маълумот
Низомнинг 6-бандига асосан ижтимоий ташаббус доирасида олиб борилган фаолиятига оид материаллар (маълумотлар, ҳисоботлар, баённомалар, дастурлар, лойиҳалар, альбомлар, 15х20 см ўлчамдаги фотосуратлар ва ҳоказолар);
ижтимоий ташаббусни амалиётга татбиқ этиш бўйича амалга оширилган ишларни акс эттирувчи 5 дақиқадан ошмаган видеоролик (сифати юқори, HD форматида);
оммавий ахборот воситаларида ижтимоий ташаббусни ёритишга оид чоп этилган мақолалар, телевидение ёки радиодаги чиқишларни асословчи ҳужжатлар.
Иштирокчилар танловга доир бошқа қўшимча материаллар ҳам тақдим этишлари мумкин.
Танловда қатнашмоқчи бўлганларнинг ҳужжатлари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши котибиятлари томонидан жорий йил 1 августга қадар қабул қилинади.
Ғолиб деб топилган иштирокчилар I, II, III даражали дипломлар ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Вазирлар Маҳкамаси, ҳамкор ташкилотлар ҳамда ҳомийларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.

МAҲAЛЛA ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДA БАРЧА БИРДЕК ХИЗМАТДА
Мамлакатимизда кенг қулоқ ёйган "Обод маҳалла" дастури одамларимизнинг турмуш шароитини янада яхшилашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шаҳримиздаги "Исломобод" маҳалласида ҳам ушбу дастур доирасида олиб борилаётган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари кун сайин жадал тус олмоқда.
Айниқса, кўча, хонадонлар ўзгариб, обод ва гўзал қиёфага кирмоқда, муаммолар барҳам топиб, маҳалла аҳлини келажакка ишончи ортмоқда.
Мазкур кўча бўйлаб замонавий тунги ёритгичлар ва пиёдалар йўлакчаси қурилмоқда.
Шунингдек, "Урганч шаҳар йўллардан мунтазам фойдаланиш" унитар корхонаси томонидан техникалар жалб қилиниб, ички йўлларга асфальт ётқизилмоқда.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Урганч шаҳри "Исломобод" маҳалласидаги ички қўчаларга асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда
Шаҳримизда “Обод маҳалла” дастури янги ёндашувлар асосида шакллантирилмоқда.
Жумладан, Урганч шаҳар “Исломобод” маҳалласида ободонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда. Хусусан, хонадонларнинг ички ва ташқи ҳудудлари ободонлаштирилди.
Кўча бўйлаб тунги ёритиш устунлари ва лотокларни ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, "Урганч йўллардан мунтазам фойдаланиш" унитар корхонаси томонидан маҳалладаги "Фидокорлар" кўчасининг 420 метр, "Юксалиш" қўчасининг 1215 метр, "Орият" кўчасининг 300 метр қисмига асфальт ётқизиш ишлари олиб борилди. Унга 42 та техника ва 65 та ишчи жалб қилинган бўлиб, ишни самарали йўлга қўйиш мақсадида 2 сменада иш ташкил қилинган.
Ушбу маҳалладаги ҳар бир жараён Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоевнинг назорати остида амалга оширилиб, кўчаларига асфальт ва ШПС ётқизиш ишлари давом этмоқда.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
"ОБОД МAҲAЛЛA" ДA БИР КУН...
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаётга изчил тадбиқ этилаётган “Обод қишлоқ”, "Обод маҳалла" дастури бугун ҳудудларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларида ҳамда маҳаллаларнинг янгича қиёфасида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.
Aна шундай ҳудудлардан бири — Урганч шаҳридаги "Зиёкорлар" маҳалласи бўлади.
Бу ерда ҳам "Обод маҳалла" дастури доирасида катта бунёдкорлик ишлари бошланди. Бугун маҳалла янгича қиёфа касб этишга шайланмоқда. Қисқа муддат ичида бу маҳалла замонавий кўринишда, барча қулайлик, шарт-шароитларга эга масканга айланади.
Шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг ходимлари ҳам маҳалладаги ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этмоқдалар. Улар дов-дарахтларни оқлаш, йўл четларини текислаш ишларини амалга оширишмоқда.
Ички йўлларда шағаллаштириш ишлари ҳам жадал суръатда олиб борилмоқда. Маҳалладаги турар-жойларнинг фасад қисмларини таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Бу ерда олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларидан маҳалла аҳли мамнун ва миннатдордир.
Шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев ва сектор раҳбарлари маҳалла фаоллари иштирокида “Обод маҳалла” дастури доирасида белгиланган вазифалар билан танишди. У ҳудудда олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида гапириб, керакли топшириқлар берди.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
Ҳурматли элдошлар!
Урганч шаҳридаги қуйидаги таълим муассасалари ошхона ва буфетларини танлов асосида ижарага бериш эълон қилинади.
1. Урганч шаҳридаги “Мустақиллик” маҳалласи "." "Боходирхон" кўча 218-А уйда жойлашган 8-сонли мактаб ошхонаси.
2. Урганч шаҳридаги “Дўстлик” маҳалласи "Н.Қубро" кўча 1-уйда жойлашган
11-сонли мактаб буфети.
3. Урганч шаҳридаги “Юқори боғ” маҳаоласи "Маҳтумқули" кўча 229-А уйда жойлашган 17-сонли мактаб ошҳонаси.
4. Урганч шаҳридаги “Янги обод” маҳалласи "Туркистон" кўча
1-уйда жойлашган 25-сон мактаб ошхонаси.
5. Урганч шаҳридаги “Камолат” маҳалласи "Ал-Хоразмий' кўчаси 30-уйда жойлашган 30-сонли мактаб буфети.
Танловда иштирок этиш учун қуйидаги хужжатлар талаб қилинади.
1. Танловда қатнашиш учун ариза.
2. Юридик шахс мақомига эга тадбиркорлар. (Корхона гувохономаси)
3. Таълим муассасаларида ошхона фаолиятини олиб бориш тажрибасига эга бўлиш. (Тавсия хати)
4. Ошхонада фаолият олиб борадиган ошпазнинг малакага эга бўлиши. (Диплом, сертификат, тавсия хати).
5. Таомнома (меню).
Танловда қатнашиш учун аризалар 2021-йил 7 июлдан – 2021-йил 22 июлгача қабул қилинади.
Танлов ғолиблари 23-июл куни шаҳар хокимлигида соат 14:00 да танлов комиссияси аъзолари иштирокидаги йиғилишда аниқланади.
Мурожаат учун телефонлар: (99) 671-39-22, (90) 579-10-31.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Каналга уланиш учун:
https://t.me/urganchshahar_uz

Ҳурматли Урганч шаҳар аҳолиси!
Ҳурматли истеъмолчилар! “Хоразм иссиқлик манбаи” ДУК тасарруфидаги 12 та қозонхонада 2021 йилги давлат дастури доирасида модернизация ва реконструкция қилиш ишлари режалаштирилган.
❗️ 2021-2022 йилларда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда аҳолига иссиқлик энергиясини узлуксиз ва сифатли етказиб бериш мақсадида 2021 йил 6 июлдан бошлаб Урганч шаҳрида жойлашган 9-сон “Трансгаз” иссиқлик марказида иссиқ сув таъминоти ўчирилади. Марказлашган иссиқ сув таъминоти етказиб берилиши модернизация ва реконструкция қилиш ишлари тугагунга қадар тўҳтатилади.
?Юқоридагиларни ҳисобга олиб, “Хоразм иссиқлик манбаи” ДУК аҳолидан ноқулайликлар учун олдиндан узр сўрайди.
☎️Қўшимча маълумот ва мурожаат учун диспетчерлик хизмати телефон рақамлари: (62)228-73-64, (62)223-15-39.