ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ


Бугун Урганч шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ж.Эшчанов ва шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Н.Матяқубовлар иштирокида “Ҳудуд аҳолисини камбағалликдан чиқариш бўйича истиқболдаги вазифалар, ҳудудда янги ишлаб чиқариш субъектларини ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар” тўғрисида матбуот анжумани бўлиб ўтди.



Тадбирда  тегишли ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Анжуманда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари, Урганч шаҳрида ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича режалаштирилган чора тадбирлар тўғрисида маълумотлар берилди.




Таъкидланганидек, шаҳримизда жорий йилнинг 1 июль ҳолатига 7389 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Жумладан, 4477 та кичик бизнес субъектлари ва  2912 та якка тартибдаги тадбиркорлар ташкил этади.
Жорий йилнинг январь-июнь ойларида 459 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди. Ташкил этилган кичик бизнес субъектларининг 98 таси саноат, 14 таси қишлоқ ҳўжалиги, 42 таси қурилиш, 146 таси савдо, 21 таси ташиш ва сақлаш, 39 таси яшаш ва овқатланиш, 12 таси ахборот ва алоқа, 15 таси соғлиқни сақлаш хамда 72 таси бошқа йўналишлар ҳиссасига тўғри келади.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 28.07.2021 03:30
0
1 305
Тепага чиқиш