ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Новости

ШАҲРИМИЗ ФУҚАРОЛАРИ УЧУН СОЛИҚ ЯНГИЛИКЛАРИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТЛАР БЕРИЛДИ


Урганч шаҳар ҳокимиятининг мажлислар залида Солиқ кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда 2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни мазмун-моҳияти юзасидан семинар ташкил этилди. 
Семинарда акциз солиғи, фойда солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ, айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ турлари бўйича Солиқ кодексига киритилган ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Сана: 22.01.2021 10:54
0
724

“АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНИ
2020 йил 16 март, ЎРҚ-611-сон
21-модда. Аҳолини рўйхатга олиш дастури
Шахсга доир маълумотларни йиғиш амалга ошириладиган саволлар рўйхати   
Аҳолини рўйхатга олиш дастуридир. 
Аҳолини рўйхатга олиш дастури қуйидаги саволларни ўз ичига олади:
фамилияси, исми, отасининг исми;
туғилган санаси ва жойи;
ёши, жинси, миллати;
фуқаролиги;
яшаш жойи (турган жойи);
тилларни билиши;
маълумоти;
никоҳ ҳолати;
болаларининг сони;
уй хўжалиги таркиби;
уй-жой шароитлари;
бандлиги;
яшаш учун маблағлар манбалари;
миграция (ички ва ташқи).
Аҳолини рўйхатга олиш дастурига қўшимча равишда бошқа саволлар киритилиши мумкин.
Жавоблари давлат сирларига ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга тааллуқли ахборотни ўз ичига олиши мумкин бўлган, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузувчи саволлар киритилишига йўл қўйилмайди.
Рўйхатга олиш варағининг шакллари Аҳолини рўйхатга олиш дастури асосида ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. асосида ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. 

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ БУГУН АРДОҚДА


Урганч шаҳри марказидаги вилоят Мусиқали драма театрида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам дастури бўлиб ўтди. 


Унда вилоят ҳокими Ф.Эрманов сўзга чиқиб, барча ташриф буюрганларни байрам билан табриклади. 


Шунингдек, қатор воҳамиз вакиллари, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи орден ва медаллар ҳамда Хоразм вилояти ҳокимининг фаҳрий ёрлиқлари билан тақдирландилар. 


Байрам дастуридаги куй-қўшиқлар орқали меҳмонларга ватанпарварлик руҳи  янада сингдирилди. 


Байрам дастури кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Барча мард ўғлонларимизни яна бир бор Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб қоламиз!

Сана: 14.01.2021 05:13
0
1 541

БАЙРАМ ДАСТУРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА



Урганч шаҳрида тантанали ҳарбий намойиш (парад) бўлиб ўтди. Юзлаб ҳарбий хизматчилар, ва ҳарбий техникалар шаҳар кўчалари бўйлаб саф тортди. 

Байрам тантаналари шаҳримизда кўтаринки рухда давом этади...

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

УРГАНЧ ШАҲРИМИЗ БЎЙЛАБ БАЙРАМ ДАСТУРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Урганч шаҳар марказида жойлашган Хотира майдонидаги Мотамсаро она монументи пойига гулчамбар қўйиш маросими ўтказилди.





Бизни кузатишда давом этинг!


Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.


БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН ВАТАНИМИЗ ҲИМОЯЧИЛАРИ!


Она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган. Йигитларимиз ота-она ва оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришни бурч деб ҳисоблаган.


Бугун жамоамиз номидан барча Ватан ҳимоячиларини ушбу муборак байрам билан табриклаймиз. Уларга оилавий тинчлик-хотиржамлик, соғлиқ-саломатлик ҳамда келгусида ватанни ҳимоя қилишдек шарафли вазифаларни уддалашларида куч ва ғайрат тилаб қоламиз.


Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин Ватанимиз ҳимоячилари!


Урганч шаҳар ҳокимлиги.
Сана: 14.01.2021 09:00
0
771

УРГАНЧ ШАҲРИДА “ҲАР БИР ТАДБИРКОР – ЁШЛАРГА МАДАДКОР” ТАШАББУСИ АМАЛДА


Шаҳримизда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни тадбиркорлик кўникмалари ва касб-ҳунарга ўқитиш бўйича ўқув курслари ташкил этилмоқда.

Жамиятдаги янгиланишлар жараёнида ёшлар фаол иштирок этаётган бўлиб, улар орасида тадбиркорликни йўлга қўйиш истагидагилар кўпчиликни ташкил этади. 
Давлатимиз раҳбари томонидан 2020 йил 25 декабрь куни мамлакатимизда илк бор ўтказилган Ўзбекистон ёшлари форумида ёшларда ижобий мотивация, бизнес ва тадбиркорлик соҳасида зарур билим, кўникмаларни шакллантириш, шу орқали уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” ташаббуси қўллаб-қувватланди.  

Мазкур ташаббус доирасида шаҳримиздаги ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш асосида 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшни бириктириш орқали жойлардаги ўқув курслари шу мақсадда ташкил этилмоқда.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Сана: 13.01.2021 06:22
0
2 656

ФУҚАРОЛАР БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ МУЛОҚОТ


Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев ҳокимликка мурожаат қилиб келган шаҳримиз фуқароларини мунтазам равишда қабул қилиб келмоқда.


Қабулда ҳоким фуқаролар  юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади. Улар қўйган муаммолар бўйича ҳоким ўринбосарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддиларига тез фурсатларда зарур чоралар кўриш бўйича топшириқлар берди.


Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сана: 12.01.2021 05:03
0
646

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГАНЧ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ЎТТИЗИНЧИ СЕССИЯСИ


Бугун 12 январь куни Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг ўттизинчи сессияси бўлиб ўтди.


Сессияда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев, ҳоким ўринбосарлари, шаҳардаги ташкилот, корхона, муассаса раҳбарлари ва шаҳар фаоллари билан бирга Олий Мажлис Сенати Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари қўмитаси раиси Баходир Таджиев  ва Олий Мажлис Сенати аъзоси, Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши депутати Фарохат Садуллаева иштирок этди. 


Сессия кун тартибидаги биринчи масала -Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг  2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида мамлакатимизни ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари ҳамда устувор вазифаларнинг ижроси тўғрисида.


Сессия кун тартибидаги иккинчи масала - бўшаб қолган ўринларга Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши депутатлигига сайлов тўғрисида.


Сессия кун тартибидаги учинчи масала- Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши айрим депутатларининг муддатидан илгари тугатиш тўғрисида.  


Сессия кун тартибидаги тўртинчи масала - Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори  А.Рахимовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110-сонли фармонининг ижроси бўйича шаҳар тиббиёт бирлашмасида амалга оширилган хатлов ишларининг якуний хисоботи тўғрисида.


Маърузалар юзасидан Олий Мажлис Сенати Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари қўмитаси раиси Таджибоев Баходир Садуллаевич сўзга чиқди.


Сессия кун тартибидаги масала юзасидан  қарор қабул қилинди.


Сессия қарантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилди.


Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Сана: 12.01.2021 04:33
0
2 979

УРГАНЧ ШАҲРИДА "БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ" ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


Иш билан банд бўлмаган, вақтинчалик ишсиз, шунингдек, ташқи меҳнат миграциясига кета олмаган фуқароларнинг бандлигига кўмаклашиш мақсадида Урганч шаҳрида қатор ишлар амалга оширилмоқда.


Хусусан, бугун Урганч шахридаги 2-сон касб-ҳунар мактаби биносида "Темир дафтари", “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги ишсиз фуқаролар ҳамда харбий хизматни ўтаб келган ёшларни иш билан таъминлаш максадида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ўтказилди.


Ўтказилган “Бўш иш ўринлари” мехнат ярмаркасида жами 154 та бўш иш ўринларини таклиф қилган ташкилотлар, ўзларида мавжуд 1011 та бўш иш ўрни билан қатнашдилар.
Ярмаркада 122 нафар (шундан: ёшлар 62 нафар, аёллар 71 нафар) фуқаролар иштирок этди.
Ярмаркада ёшлар, вақтинча ишсиз фуқаролар Урганч шаҳар бандлик бошқармаси мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.


Шаҳримизда бу каби олиб борилаётган ишлар ва кўрилаётган чоралар натижасида аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида турли салбий кўрсаткичлар қисман бўлсада камайишига эришилмоқда.


Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Тепага чиқиш