ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Медиа-режада белгиланган вазифалар ижроси бўйича очиқ мулоқот

Бугун Урганч шаҳар ҳокимлиги биносида Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати ташаббуси билан "Ҳудудда мавжуд корхоналарни экспорт фаолиятига жалб этиш бўйича белгилаб олинган аниқ чора-тадбирлар" мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда Урганч шаҳар ҳокими ўринбосари - шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи М.Таджибаев иштирок этиб, шаҳримиздаги саноат ва ишлаб чиқариш соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ҳусусида тўхталиб ўтди.



Очиқ мулоқотда тегишли ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.


Шаҳарда 2021 йилда қиймати 21,207 млн. доллар саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт (шундан 18,387 млн. долл. саноат маҳсулотлари ҳамда 2,820 млн. долл. қишлоқ хўжалиги) қилиш режаси белгиланган. 
Бугунги кунда шаҳарда фаолият олиб бораётган ва шаҳар экспортида катта улишга эга экспортёр корхоналар мавжуд.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 24.07.2021 03:00
0
1 423
Тепага чиқиш