ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Урганч шаҳри "Исломобод" маҳалласидаги ички қўчаларга асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда

Шаҳримизда “Обод маҳалла” дастури янги ёндашувлар асосида шакллантирилмоқда.


Жумладан, Урганч шаҳар “Исломобод” маҳалласида ободонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда. Хусусан, хонадонларнинг ички ва ташқи ҳудудлари ободонлаштирилди.
Кўча бўйлаб тунги ёритиш устунлари ва лотокларни ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда. 


Шунингдек, "Урганч йўллардан мунтазам фойдаланиш" унитар корхонаси томонидан маҳалладаги "Фидокорлар" кўчасининг 420 метр, "Юксалиш" қўчасининг 1215 метр, "Орият" кўчасининг 300 метр қисмига асфальт ётқизиш ишлари олиб борилди. Унга 42 та техника ва 65 та ишчи жалб қилинган бўлиб, ишни самарали йўлга қўйиш мақсадида 2 сменада иш ташкил қилинган.



Ушбу маҳалладаги ҳар бир жараён Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоевнинг назорати остида амалга оширилиб, кўчаларига асфальт ва ШПС ётқизиш ишлари давом этмоқда.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 15.07.2021 11:34
0
710
Тепага чиқиш