ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида кўргазма бўлиб ўтди.






























Сана: 13.06.2019 09:17
0
1 082

Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, одамларни бугунги кунидан рози қилишда давлат бошқаруви идораларининг халқ ичига кириб бориши, барча даражадаги мутасаддиларнинг аҳоли дардини эшитиши, қувончу ташвишига шерик бўлиши ғоят муҳим саналади.
Бугун Урганч автомобиль йўллари касб-ҳунар коллежи биносида Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Учрашувда шаҳар аҳолисининг турли соҳаларга оид муаммолари, талаб ва таклифлари эшитилди. Йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, таълим ва тиббиёт сингари долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой қуриш учун ер ажратиш, моддий ёрдам, пенсия, ишга жойлашиш, банк-молия, соғлиқни сақлаш, йўлларни таъмирлашга оид бўлди.
Жойларда ўтказилаётган бундай мулоқот ва сайёр қабулларда аҳолини қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилаётгани одамларда давлатга, эртанги кунга ишончни мустаҳкамламоқда. 





































мурожаат муаммо ҳоким
Сана: 13.06.2019 07:37
0
2 588

Болаларни давлат мактабларига қабул қилиш тартиби


мактаб
Сана: 13.06.2019 05:42
0
2 239

Рамазон ҳайити муносабати билан хайрия тадбири ўтказилди

Урганч шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан 4 июнь куни Рамазон хайитини муносиб нишонлаш, миллий ва диний қадриятларимизга бўлган ҳурмат ва эътиборни янада мустаҳкамлаш эл-юртимиз учун азалдан эзгулик, саҳоват, меҳр-мурувват, аҳиллик, ҳамжиҳатликни улуғловчи ушбу фазилатли ойда эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида шаҳардаги 38 та маҳаллаларда яшовчи 400 нафар кам таъминланган ижтимоий ночор ҳамда боқувчисини йўқотган оилалардан ҳар бир оилага 5 кг ун, 5 кг шакар, 5 литр ўсимлик ёғи, 2 кг қуруқ чой, 5 кг макарон, 2кг печенье, 2 кг гўшт озиқ овқат маҳсулотлари тарқатилди.






































































Сана: 05.06.2019 11:00
0
3 406

Беғубор болалик

1 июн — Ҳалқаро болаларни химоя қилиш куни муносабати билан Урганч шахар хокимлиги, Урганч шахаридаги Амир Темур номли истирохат боғида“Фарзандларимизга баҳтли болаликни улашайлик” аксияси доирасида кўнгилочар тадбирлар ва байрам томошалари намойиш етилади.
Шу куни барча болажонлар яна бир бор мехр-мухаббат оғушида бўладилар.
Байрам тадбирлари давомида болажонлар ва таниқли спорт усталари ортасида турли беллашув ва мусобақалар ўтказилади, мусиқа, рассомчилик бўйича истедодлилар аниқланиб, уларга есдалик совгалари топширилади ва албатта, Мактабгача таълим муассасалари, умумталим мактаблари томонидан кўргазмалар намойиш етилди.
Яна бир мухим совга — шу куннинг ўзида Урганч шахридаги "мусаввир", "Мехригиё", "Умид" номли ёзги оромгохларининг тантанали очилишлар бўлиб ўтди. Бу оромгохларга асосан имконяти чекланган, ижтимоий химояга мухтож оила фарзандлари жалб етилди. Ушбу оромгохларга ташриф буюрган ёшларга шахар хокимлиги ва  ёшлар иттифоқи томонидан маҳсус фудболка ва кепкалар, шунингдек, хомийлар томонидан есталик совгалари топширилди.







Сана: 01.06.2019 11:45
1
11 325
Тепага чиқиш