ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

«Билимимиз, иқтидоримиз, кучимиз ва ташаббускорлигимиз Ватан учун» шиори остида ёшларга бағишланган амалий кўргазмали семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда ўтказилган “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги 12-сонли мажлис баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Урганч шаҳар 30-сонли умумий ўрта таълим мактабида 2019 йил 27 апрель куни Урганч шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли таълим муассасаларининг “Билимимиз, иқтидоримиз, кучимиз ва ташаббускорлигимиз Ватан учун” шиори остида амалий кўргазмали семинар ўтказилди, бунда Урганч шахар ҳокими Ш.Абдуллаев, ёшлар сиёсати ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича  ҳоким ўринбосари Ў.Йўлдошев, Хотин-қизлар ишлари бўйича ҳоким ўринбосари М.Аманбоева, Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Х.Бектемиров, “Нуроний” жамғармаси вилоят кенгаши вакили Б.Бобожонов, шаҳардаги таълим муассасалари директорлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, фан ўқитувчилари, маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари, ота-оналардан иборат кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. 
Тадбирни Урганч шахар ҳокими Ш.Абдуллаев очиб берди, шундан кейин Урганч шахар ҳокими муовини Ў.Йўлдошев, Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Х.Бектемировлар сўзга чиқиб 2019 йил 19 мартда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги 12-сонли мажлиси бўлиб ўтгани, унда Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш вазифаси белгилангани, ушбу вазифаларни амалга ошириш шакли Сирдарё вилояти тажрибасида синаб кўрилгани, буни кенг жорий этиш бўйича 5 та ташаббус, яъни биринчи - ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, иккинчи - ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш, учинчи ташаббус - аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш, тўртинчи ташаббус - аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, бешинчи ташаббус - хотин-қизларни иш билан таъминлаш ишларини тизимли ташкил этиш тарзда амалга оширилиши кўзда тутилгани ҳақида фикрлар билдириб, бу юзасидан Урганч шахар ҳокимининг 2019 йил 6 апрелдаги 43-сонли йиғилиши ҳам ўтказилгани, барча таълим муассасаларида мазкур ташаббуслар юзасидан мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани тўғрисида маълумотлар бердилар ҳамда 5 муҳим ташаббус бўйича белгиалнган ишларни барча таълим муассасаларида давом эттириш борасида кўрсатмалар бердилар.
Шундан кейин таълим муассасалари ўқувчиларининг 5 муҳим ташаббус кетма-кетлигини ёритиб берувчи куй-қўшиқ ва рақслари, спорт-соғломлаштириш машқлари, саҳна кўринишлари ва маълум ютуқларни қўлга киритган ўқувчиларнинг чиқишлари тадбир иштирокчилари эътиборига ҳавола қилинди. 
Тадбир учун тузилган дастурнинг иккинчи қисмида таълим муассасасида 5 муҳим ташаббус бўйича фаолият олиб бораётган тўгараклар фаолияти ва ўқув машғулотларининг иш жараёни  кузатилди. Меҳмонлар тўгарак аъзолари билан жонли мулоқотга киришдилар ва жараёнларнинг бориши билан қизиқдилар. 
Шунингдек, тадбирда китоб дўконларининг савдо ярмаркаси, ўқувчиларнинг ижод маҳсули, қўл меҳнати ва амалий санъат намуналаридан иборат кўргазмалар ҳам ташкил қилинди. 
Кўргазмали амалий семинарда иштирокчилар таълим муассасаларида 5 муҳим ташаббусни амалга ошириш юзасидан ишларни ташкил қилишга оид зарурий маълумотларга эга бўлдилар.








































Сана: 28.04.2019 09:30
3
8 159

Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев бугун Урганч автомобиль йўллари касб-ҳунар коллежи биносида 1-сектор ҳудудида яшовчи фуқаролар билан учрашди. Йиғилишда фуқароларни қийнаётган масалалар тингланиб, уларга атрофлича жавоб берилди. Аҳоли тамонидан тушган мурожаатлар ёзиб олинди ва ижросини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.








 
Сана: 25.04.2019 01:34
0
3 010

Урганч шаҳрида 160 иш ўрнига мўлжалланган замонавий "Урганч тикувчилик мажмуаси" масъулияти чекланган жамияти иш бошлади.

Мухтарам Президентимиз Мирзиёев Шавкат Миромонович ташаббуси билан Республикамизнинг барча ҳудудларида айниқса чекка-чекка қишлоқларда ахолини яшаш шароитини яхшилаш, обод ва кўркам уйларда яшаш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла" давлат дастури доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Урганч шаҳрининг чекка ҳудудларида ана шундай дастур доирасида қайта қуриш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Мана шундай эзгу ишлардан яна бири, Урганч шаҳридаги "Ашхабад" маҳалласи "Обод махалла” дастурига кўшимча ҳолда киритилиб, бугунги кунда аҳолига барча қулайликларга эга намунавий типдаги уйлар қуриб берилиб, янги хонадонларга кўчириш ишлари оҳирига етказилмоқда. 
Муҳтарам Президентимиз томонидан хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг ижтимоий ахволини янада яхшилаш, улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида сайи-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
"Ашхабад" маҳалласидаги ишсиз хотин-қизлар, коллеж битирувчи қизларини иш билан таъминлаш мақсадида Урганч шаҳрида 120 ўринга мўлжалланган "Урганч тикувчилик мажмуаси" масъулияти чекланган жамияти ташкил қилиниб, бандлиги таъминланмаган хотин-қизлар ҳам иш билан таъминланди. Масъулияти чекланган жамиятга чет-элдан келтирилган 120 та замонавий энг сўнги русумдаги тикиш ускуналари ўрнатилиши натижасида 160 та янги иш ўринлари яратилди. Келгусида ушбу мажмуада тайёрланган маҳсулотларни бошқа давлатларга экпорт қилиш режалаштирилган. 
Масъулияти чекланган жамият ҳодимлари учун зарур бўлган барча қулайликлар яратиш мақсадида бир йўла 40 нафар ҳодим овқатланиш шароитига эга ошхона, 3 маҳал бепул овқат, алоҳида ювиниш хоналари, ҳодимларнинг ишга келиб кетишлари учун автобус қатнови йўлга қўйилди.
Шунингдек, ишга қабул қилинган хотин-қизларга янги кўчиб ўтган хонадонлари учун тўловларини шу мажмуада ишлаб оладиган ойлик маоши орқали тўлаш имконияти яратилди.


















Сана: 22.04.2019 08:54
1
8 989

Урганч шаҳар ҳокими 22-сон «Истиқлол» маҳалла аҳолиси билан учрашди

Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев 2019 йил 18 апрель куни Урганч ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи биносида 22-сон «Истиқлол» маҳалла аҳоли билан учрашиб, амалга оширилаётган ишлар ва бу борада мавжуд муаммоларнинг ижобий ечими юзасидан сухбатлашди. Йиғилишда фуқароларни қийнаётган масалалар тингланиб, уларга атрофлича жавоб берилди. Аҳоли тамонидан тушган мурожаатлар ёзиб олинди, Урганч шаҳар ҳокимининг кўрсатмаларига биноан 3-5 кун муддатда ижросини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди. 











Сана: 18.04.2019 01:42
0
4 876

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш – долзарб вазифамиз!

Жорий йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларни ва конуний манфатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили Касимов Дилмурод Султанмуротович томонидан ҳудудлардаги фаолият кўрсатмаётган муаммоли тадбиркорлик субъектларни фаолиятини ўрганиш, тадбиркорлик субъектларни муҳандислик-коммуникация тизимлари билан таъминлаш, шунингдек лойиҳаларга тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредит маблағлари ва бошқа муаммолар юзасидан тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида 11:00 да Шовот тумани, 14:00 Хива шаҳар ва Хива туманида, ҳамда 17:00 да Урганч шаҳар ҳокимлигида йиғилиш бўлиб ўтди.
Кун тартибидаги масалалар бўйича шаҳарлар ва туманларнинг 4 сектор раҳбарлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари фаолият кўрсатмаётган, муаммоли тадбиркорлар (шаҳарлар ва туманларда 200 тадан) ва вилоят ташкилотларининг шаҳарлар ва туманлар бўлимлари йиғилишга қатнашди. Булар Вилоят прокуротураси, Вилоят МИБ, Давлат хизматлари агентлиги, Марказий банк вилоят бош бошқармаси, тижорат банклари, Вилоят давлат активларини бошқариш агентлиги, Вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси, Вилоят меҳнат бош бошқармаси, Вилоят статистика бошқармаси, Вилоят давлат солиқ бошқармаси, Вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти худудий бошқармаси, Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси, Вилоят фермерлар Кенгаши раиси “Шимолгазтаъминот" УК вилоят бошқармаси, “Хоразм ҳудудий электр тармоклари” ОАЖ, Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Хоразм вилоят бўлими, “Туямўйин Урганч” МСҚФБ ва бошқалар.








Сана: 16.04.2019 08:55
1
3 036

Урганч шаҳар ҳокими 14-сон «Ашхабад» маҳалласи аҳолиси билан учрашди

Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев 2019 йил 15 апрель куни шаҳардаги “Ашхабод” маҳалласида аҳоли билан учрашиб, маҳалланинг бузилишга тушиши муносабати билан маҳалла аҳолиси учун “Чандирқиёт” қишлоғи Килловут маҳалласи ҳудудида қурилаётган ер майдони 200 кв/м бўлган якка тартибдаги намунали уйларга аҳолини кўчириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва бу борада мавжуд муаммоларнинг ижобий ечими юзасидан сухбатлашди.


















Сана: 16.04.2019 02:09
0
4 696

Ҳар бир мурожаат ўрганилмоқда

2019 йил 15 апрель куни Урганч шаҳар Темур Малик кўча 30 уйда яшовчи 1 гуруҳ ногирони Салаев Ойбекнинг фейсбук ижтимоий тармоқи орқали йўллаган мурожаати вилоят ҳокимининг ўринбосари Г.Қурбанбаева, шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев томонидан унинг ҳонадонига ташриф буюрган ҳолда ўрганилди.


Ўрганиш жараёнида  аниқланган муаммоларни  жойида ечими топилиб, О.Салаевнинг турмуш ўртоғи  М.Мадаминованинг  О.Салаев 1-гуруҳ ногирони бўлганлиги сабабли 2012 йилдан буён унга қараб ўтирганлиги учун   2015 йилдан бугунги кунгача иш стажи юритилиб турганлиги, лекин 2012-2015 йиллар орасидаги даврлар учун меҳнат стажи юритилмаганлигидан норозилиги масаласи юзасидан вилоят пенсия жамғармасига барча тегишли хужжатлар тақдим қилинди  ва масала ижобий ҳал қилиниши шаҳар ҳокими томонидан назоратга олинди.
Соғлигини тиклаш масаласида О.Салаев 2019 йил 16 апрел куни шаҳар тиббиёт бирлашмаси  қўп тармоқли марказий поликлиникасида неврапотолог ва инфекционист шифокорлар кўригидан қайта ўтказилиб, вирусли Гепатит  А ва В касалликларига қарши эмлаш бўйича моддий ёрдам   кўрсатилди.
Турмуш ўртоғининг ҳеч қаерда ишламаслигини инобатга олиб, уйида иссиқҳона қуриб берилишида ҳокимлик томонидан ҳомийлик ёрдами кўрсатилиб, иссиқҳона қуриб бериш масаласи ижобий ҳал қилинди.







Урганч шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аманбаева

Сана: 15.04.2019 01:06
0
2 439

Урганч шаҳар ҳокими 12-сон «Машъал» маҳалла ахолиси билан учрашди

Урганч шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Абдуллаев Шухрат Ибадуллаевич бугун 12-сон «Машъал» маҳалласи фуқаролари билан учрашди.
Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, ишга қайта тиклаш, кредит олишга кўмаклашиш, тиббий хизмат, йўлларни таъмирлаш каби муаммоларга оид бўлди. 
Йиғилиш давомида бази фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга жойида жавоблар олишди. Жойларда учраётган айрим муаммолар атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига аниқ вазифалар юклатилди.

























Сана: 06.04.2019 09:08
0
2 106

Урганчда ҳалқаро форум ярмаркаси бошланди

Фаол инвестициялар тараққиёт учун чексиз имкониятлар эшигини очади. Ижтимоий ривожланиш эса халқимиз турмуш даражаси сифатини кескин оширишга хизмат қилади.  Бунинг ёрқин ифодаси сифатида шуни кўришимиз мумкунки Урганч шаҳрида бугун бошланган икки кунлик халқаро инвестицион форум бунинг яққол далидир. Бугунги форумга 30 дан ортиқ давлатлардан чет эллик инвесторлар ташриф буюрган. Урганч шаҳридаги тадбиркорлар ҳам ўзи ишлаб чиқараётган маҳсулотлари билан Халқаро форум ярмаркасида иштирок этиб, уларнинг ишлаб чиқараётган маҳсулотлари чет эллик инвесторларнинг эътиборини тортмасдан қолмади. Бугунги форум орқали тадбиркорлик ва хусудий мулкни қўллаб қувватлаш ишлари давом этади. 





































Сана: 05.04.2019 03:36
0
2 018
Тепага чиқиш