Новости
Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, одамларни бугунги кунидан рози қилишда давлат бошқаруви идораларининг халқ ичига кириб бориши, барча даражадаги мутасаддиларнинг аҳоли дардини эшитиши, қувончу ташвишига шерик бўлиши ғоят муҳим саналади.
Кеча, 29-август куни Урганч шаҳар 2-сон Академик лицейи биносида Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Учрашувда шаҳар аҳолисининг турли соҳаларга оид муаммолари, талаб ва таклифлари эшитилди. Йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, таълим ва тиббиёт сингари долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой қуриш учун ер ажратиш, моддий ёрдам, пенсия, ишга жойлашиш, банк-молия, соғлиқни сақлаш, йўлларни таъмирлашга оид бўлди.
Жойларда ўтказилаётган бундай мулоқот ва сайёр қабулларда аҳолини қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилаётгани одамларда давлатга, эртанги кунга ишончни мустаҳкамламоқда.

Урганч шаҳар ўқитувчиларининг анъанавий август кенгаши
Урганч шаҳар ўқитувчиларининг анъанавий август кенгаши бўлиб ўтди. Кенгашда шаҳар хокими Ш.Абдуллаев иштирок этиб шаҳар халқ таълими соҳаси ходимларига ўз табригини йўллади.
Кенгаш йиғилишида ўтган ўқув йилида эришилган ютуқлар эътироф этилиб янги 2019-2020 ўқув йилида амалга ошириладиган асосий вазифалар белгилаб олинди.
Тадбир сўнгида йил давомида самарали меҳнат қилган бир гуруҳ педагоглар фаҳрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Урганч шаҳар ҳокимининг 2019 йил 19 августдаги қарори
«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида кўргазма бўлиб ўтди.
Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, одамларни бугунги кунидан рози қилишда давлат бошқаруви идораларининг халқ ичига кириб бориши, барча даражадаги мутасаддиларнинг аҳоли дардини эшитиши, қувончу ташвишига шерик бўлиши ғоят муҳим саналади.
Бугун Урганч автомобиль йўллари касб-ҳунар коллежи биносида Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Учрашувда шаҳар аҳолисининг турли соҳаларга оид муаммолари, талаб ва таклифлари эшитилди. Йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, таълим ва тиббиёт сингари долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой қуриш учун ер ажратиш, моддий ёрдам, пенсия, ишга жойлашиш, банк-молия, соғлиқни сақлаш, йўлларни таъмирлашга оид бўлди.
Жойларда ўтказилаётган бундай мулоқот ва сайёр қабулларда аҳолини қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилаётгани одамларда давлатга, эртанги кунга ишончни мустаҳкамламоқда.
Болаларни давлат мактабларига қабул қилиш тартиби
Рамазон ҳайити муносабати билан хайрия тадбири ўтказилди
Урганч шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан 4 июнь куни Рамазон хайитини муносиб нишонлаш, миллий ва диний қадриятларимизга бўлган ҳурмат ва эътиборни янада мустаҳкамлаш эл-юртимиз учун азалдан эзгулик, саҳоват, меҳр-мурувват, аҳиллик, ҳамжиҳатликни улуғловчи ушбу фазилатли ойда эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида шаҳардаги 38 та маҳаллаларда яшовчи 400 нафар кам таъминланган ижтимоий ночор ҳамда боқувчисини йўқотган оилалардан ҳар бир оилага 5 кг ун, 5 кг шакар, 5 литр ўсимлик ёғи, 2 кг қуруқ чой, 5 кг макарон, 2кг печенье, 2 кг гўшт озиқ овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Беғубор болалик
1 июн — Ҳалқаро болаларни химоя қилиш куни муносабати билан Урганч шахар хокимлиги, Урганч шахаридаги Амир Темур номли истирохат боғида“Фарзандларимизга баҳтли болаликни улашайлик” аксияси доирасида кўнгилочар тадбирлар ва байрам томошалари намойиш етилади.
Шу куни барча болажонлар яна бир бор мехр-мухаббат оғушида бўладилар.
Байрам тадбирлари давомида болажонлар ва таниқли спорт усталари ортасида турли беллашув ва мусобақалар ўтказилади, мусиқа, рассомчилик бўйича истедодлилар аниқланиб, уларга есдалик совгалари топширилади ва албатта, Мактабгача таълим муассасалари, умумталим мактаблари томонидан кўргазмалар намойиш етилди.
Яна бир мухим совга — шу куннинг ўзида Урганч шахридаги "мусаввир", "Мехригиё", "Умид" номли ёзги оромгохларининг тантанали очилишлар бўлиб ўтди. Бу оромгохларга асосан имконяти чекланган, ижтимоий химояга мухтож оила фарзандлари жалб етилди. Ушбу оромгохларга ташриф буюрган ёшларга шахар хокимлиги ва ёшлар иттифоқи томонидан маҳсус фудболка ва кепкалар, шунингдек, хомийлар томонидан есталик совгалари топширилди.
"Ташаббус - 2019" кўрик-танлови шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Урганч шаҳрида тадбиркор ва ҳунармандликни кучайтириш, тадбиркорлар фаолиятини ривожлантиришда кўмаклашиш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида "Ташаббус - 2019" кўрик-танловини шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Танловда 50 яқин маҳаллий тадбиркорлар ўзларининг маҳсулотлари билан иштироқ этишиб, ўзаро тажриба алмашишди. Фаол иштироқ этган тадбиркорлар танлов ташкилотчилари томонидан эсталик совғалари ва фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
9 май - Хотира ва қадрлаш куни
Бугун 9 май — хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Урганч шаҳри марказида жойлашган «Хотира майдони»да байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, вилоятнинг барча шаҳар туманларидан иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари, байналминалчи жангчилар, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган фаҳрийлар, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок қилдилар. Тадбирда давлат ҳавфсизлик хизмати чегара қўшинлари, ҳарбийлар, Темурбеклар мактаби вакилларининг кўргазмали чиқишлари намойиш қилинди. Бугунги тадбир Ватанга садоқат, кексаларга эъзоз, ўтганлар хотирасига ҳурмат хиссини янада юксалтиришга хизмат қилади.
Ҳурматли фуқоролар, азиз дўстлар!
Фурсатдан фойдаланиб барчангизни 9 май — Хотира ва қадрлаш куни билан муборакбод этамиз!
Йиллар ўтса-да, ушбу куннинг аҳамияти ҳеч қачон сусаймайди, бу кун ҳаммамиз учун жасорат, ифтихор ва мангу хотира рамзи бўлиб қолаверади.
Урушнинг залворли мусибатларини бошидан кечирган, бугун ёнимизда ушбу куннинг шукуҳини биз билан бўлишаётган барча инсонларга таъзимдамиз. Сиз ва сизнинг яқинларингизга чин қалбдан мустаҳкам соғлиқ ва адо бўлмас тинчлик тилаймиз!