ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, одамларни бугунги кунидан рози қилишда давлат бошқаруви идораларининг халқ ичига кириб бориши, барча даражадаги мутасаддиларнинг аҳоли дардини эшитиши, қувончу ташвишига шерик бўлиши ғоят муҳим саналади.
Кеча, 29-август куни Урганч шаҳар 2-сон Академик лицейи биносида Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Учрашувда шаҳар аҳолисининг турли соҳаларга оид муаммолари, талаб ва таклифлари эшитилди. Йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, таълим ва тиббиёт сингари долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой қуриш учун ер ажратиш, моддий ёрдам, пенсия, ишга жойлашиш, банк-молия, соғлиқни сақлаш, йўлларни таъмирлашга оид бўлди.
Жойларда ўтказилаётган бундай мулоқот ва сайёр қабулларда аҳолини қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилаётгани одамларда давлатга, эртанги кунга ишончни мустаҳкамламоқда.

Сана: 11.09.2019 09:10
0
1 604
Тепага чиқиш