ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Новости

Урганч шаҳрида «Машъал» Футбол академияси фаолият юритадими?


Вилоятимизнинг Урганч шаҳри ҳар соҳада илдам қадам ташлаётган ҳудудлардан бири. Урганч шаҳрида ёшлар ўртасида спортни қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш устувор вазифа сифатида қаралади.
Бунинг тасдиғи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Жисмоний тарбия ва спорт сохасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора - тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 5 мартдаги ПФ5368-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида Урганч шаҳридаги 8-сон мактабида “Машъал” футбол клуби академиясининг филиали ташкил қилинганлигини мисол қилиш мумкин.
Ўзбек футболига сон саноқсиз футболчилар-у юлдузларни кашф этиб берган “Машъал” Футбол академияси энди Хоразмда  ҳам фаолият юритади.
Сана: 13.10.2019 01:30
0
1 406

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари


      Ўзбекистоннинг буюк келажакдаги ниятлари улуғ, мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурар эканмиз, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ўз вақтида бартараф этиш бугунги куннинг энг катта масаласидир. Галдаги  Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари Университети Урганч филиалида Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабули ҳам юртдошларимиз орасидаги муаммоларни ўрганиш ва қисқа муддатда ҳал қилиш мақсадида бўлиб ўтди. 
       Инсон қачон бахтиёр, беъмалол ҳотиржам яшайди? Биринчидан Ватани тинч бўлса, иккинчидан муқим яшаш жойи-ўз уйи бўлса. Қабулда 50 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлса, уларнинг аксарияти уй-жой муаммолари билан боғлиқ.
      Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг топшириғига биноан ушбу масалалар юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, аҳоли муаммолари қисқа муддат ичида бартараф этилиши белгиланди.

Сана: 10.10.2019 05:30
0
1 241

Урганч шаҳар ҳокими ёшларга берган ваъдасини бажарди!

         

        Мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим сифатини ошириш ва ўқувчи ёшларга тарихимизни чуқур англашлари учун барча шароитларни яратиш борасида Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев мактаб ўқувчилари билан бўлган учрашувда такидлаб ўтганди. Мактаб ўқувчилари таклифига биноан Урганч шаҳар ҳокими ёшлар туризимини ривожлантириш ва тарихимиз билан яқинроқ танишиш мақсадида Хива шаҳрига экскурсия ташкил қилиб беришини айтганди.
        Бугун 31 ва 22-сон мактаб ўқувчилари хавфсизлиги таминланган ҳолда нақирон Хива шаҳрига ташриф буйиришди.
      - Биз мактаб ўқувчиларига Президентимиз томонидан  таълим соҳасида жуда катта эътибор қаратляпти. Айниқса чет тилларини ўрганиш учун. Бугунги  “Шарқ гавҳари” Хива шаҳрига ташрифимиздан мақсад тарихимизни чуқурроқ ўрганиш ва билганларимизни юртимиз меҳмонларига чет тилларида таништириш, мустақил Ватанимиз ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашиш эди. Бизга ажойиб саёҳатни уюштириб берганликлари учун Урганч шаҳар ҳокимимизга миннатдорчилик билдириб қоламиз.” - дейди мактаб ўкувчилари.
         Ўйлаймизки ёшларимиз яратилаётган барча шароитлардан унумли фойдаланишда давом этишади.
Сана: 10.10.2019 03:30
0
1 078

Навбатдаги сайёр қабул Урганч давлат университети қошидаги 2-сон Академик лицейида бўлиб ўтди.


Биз яшаётган ҳозирги дарвда барча даражадаги мутассадиларнинг аҳоли дардини эшитиш, қувонч-у ташвишига шерик бўлиши ғоят муҳим саналади. Бугунги Урганч Давлат Университети қошидаги 2-сон Академик лицейида Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабули ҳам ана шу мақсадда бўлиб ўтди. Қабулда шаҳар аҳолисини қийнаётган турли соҳаларга оид муаммолар, йўлларни таъмирлаш тадбиркорликни янада ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, таълим, тиббиёт каби масалалар бўйича мурожатлар қабул қилинди. 
“- Ҳозирда иш топиш катта муаммоларимдан бири эди. Урганч шаҳар ҳокимининг сайёр қабулида нафақат ишсизлик, хўжалик муаммоларидан музлатгичимни тузатиб беришга амалий ёрдам ва хоким томонидан микротўлқинли печ бериладиган бўлди”- дейди Урганч шаҳар 6-сон “Беш-берган” маҳалласида яшовчи Тозагул Жуманова. 
Шунингдек, мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилиб, муддат талаб этиладиган масалалар қатъий назоратга олинди. 
Жойларда аҳоли билан бундай мулоқотлар давом этади.

Сана: 03.10.2019 04:30
0
1 559

Мард ўғлонлар - майдонда синалади.


2019 йилнинг 6-22 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида катталар ўртасида бўлиб ўтган бокс бойича Жахон чемпионати кумуш медали соҳиби Дилшодбек Рўзметов бугун Урганч Халқаро Аэропортида тантанали кутиб олинди. 
Муҳтарам Президентимиз Фармонига биноан, Дилшодбек “Келажак бунёдкори” медалига муосиб кўрилди. Президентимиз совғаси – 6 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти ва “Gentra” автомобили билан тақдирланганди. Тантанали кутиб олиш маросимидан кейин, Урганч шаҳридаги Олимпия заҳиралаи коллежи олдида кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар  иштирокида Дилшодбек Рўзметовга Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов "Spark" автомобилини совға қилди.
Дилшодбек Рўзметовни табриклаймиз ҳамда Токио 2020 Олимпиада ўйинларида ҳам энг юқори поғоналарни забт этишини тилаб қоламиз!
Сана: 03.10.2019 12:30
0
5 355

Муҳтарам устозлар, ҳурматли мураббийлар!

Муҳтарам   устозлар,  ҳурматли мураббийлар! 
Биз халқимизнинг энг катта бойлигини – миллионлаб фарзандларимиз, жондан азиз ўғил-қизларимизнинг тақдирини, Ўзбекистон истиқболини сизларга ишониб топширганмиз. Бу вазифани масъулият билан адо этиб келаётган сизлар каби фидойи инсонлар, келажак бунёдкорларига ҳар қанча таҳсин ва тасаннолар айтсак, арзийди.
Сизларни  1-октябр "Укитувчи ва мураббийлар куни" байрам муносабати билан чин қалбимдан самимий табриклайман. Сизларга ва Сиз орқали барча мураббий-педагогларимизга, уларнинг оила аъзоларига мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялашдек шарафли ва машаққатли ишларингизда куч-қувват, улкан омадлар тилайман.

Шухрат АБДУЛЛАЕВ,
Урганч шаҳар ҳокими.

Сана: 01.10.2019 06:30
0
3 370

Урганч шаҳри бўйлаб байрам тадбирлари давом этмоқда...

Бугун Урганч шаҳри марказидаги “Амир Темур” истироҳат боғида 1-октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан халқ сайли бўлиб ўтди.
Сайлда Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5та муҳим ташаббус доирасида спорт, китоб, рассомчилик, работатехника бўйича кўргазмалар ҳамда концерт дастури намойиш этилди.
Шаҳримизда ўтказилаётган бундай тадбирлардан шуни билиш мумкин-ки, келажак авлодни тарбияловчи устозларимиз доимо Ўзбекистон ардоғида.
Сана: 29.09.2019 07:58
0
2 422

“Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишлаб спортнинг бокс тури бўйича вилоят чемпионати бўлиб ўтди.

“Ўқитувчи ва мураббийлар  куни” муносабати билан спортнинг бокс тури  бўйича 2002-2003 ва 2004-2005 йилларда туғилган ўсмир йигит-қизлар ўртасида Урганч шаҳар ҳокими соврини учун Хоразм вилояти чемпионати бўлиб ўтди.
Чемпионатда  воҳамизнинг барча туман-шаҳарларидан 200 нафарга яқин ёш “чарм қўлқоп” усталари ғолиблик учун рингга кўтарилиб, муросасиз баҳс олиб боришди. Бундай чемпионатлар ёш спортчиларнинг маҳорати ортиб боришига амалий мактаб бўлади.

Сана: 29.09.2019 07:30
0
1 080

Устоз ва мураббийлар - Келажак яратувчилари!


Ўз устида тинимсиз ишлаш, фарзандларимизни янгича тафаккур, юксак инсоний туйғулар билан ошно этиш, уларда мустақил ва ижодий фикрлаш қобилятини узлуксиз ривожлантириб боришни ўзининг фукаролик бурчи деб билувчи инсонлар аввало устоз ва мураббийлардир.
Бугун Урганч шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан Устоз ва мураббийлар кунига бағишланган байрам дастури ташкил этилди. Унда Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев сўзга чиқиб сана муносабати билан тантана иштироқчиларига байрам табригини ўқиб эшиттирди. Таълим соҳасида кўп йиллик меҳнати билан намуна бўлаётган устозлар бугунги яратилаётган шароитлардан миннатдор еканликларини такидлашди. Ундан сўнг Урганч шаҳрининг бир гуруҳ фаол устоз ва мураббийлар Хоразм вилояти ва Урганч шаҳар ҳокимининг фахрий ёрликлари билан тақдирландилар.
Шунингдек Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев ташаббуси билан 7-8-9 синфларда ўтказилган "Ал-Хоразмий издошлари" математика фан олимпиядаси ғолибларига телевизор, китоб жамланмаси ва қимматбаҳо совғалар топрилилди.
Тадбир иштироқчиларига байрам дастурхони ҳам ёзилиб элимиз ардоғидаги санъат вакиллари томонидан куй-қўшиқлар тараннум этилди. 
Бу каби байрам тадбирлари Урганч шаҳри бўйлаб ҳали давом этади.
Сана: 29.09.2019 06:51
0
1 410

Урганч шаҳар ҳокими сайёр қабулда


Барча даражадаги мутассадиларнинг аҳоли дардини эшитиш, қувонч-у ташвишига шерик бўлиши ғоят муҳим саналади. Урганч ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида Урганч шаҳар ҳокими  Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабули ҳам ана шу мақсадда бўлиб ўтди.
Қабулда шаҳар аҳолисини қийнаётган уй-жой қуриш учун ер ажратиш, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, банк-молия, соғлиқни сақлаш турли соҳаларга оид масалалар мурожатларнинг асосий қисмини ташкил қилди. Аҳоли мурожатлари  68 та бўлиб, олдинги қабулдагилардан 19 тага камайган. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, муддат талаб этиладиган масалалар қатъий назоратга олинди.
Сайёр қабулдан сўнг Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги ташрифи Урганч Марказий деҳқон бозори бўлди. Ташриф жараёнида бозорлардаги нарх наволар ва уларга аҳоли муносабатларини тинглади. Ш.Абдуллаев Урганч Марказий деҳқон бозоридаги тадбиркорлар билан ҳам суҳбатлашиб, юртдошларимизга бу борада арзон ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш бўйича ўз таклифларини билдирди. Мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.
Шаҳримиз аҳолиси билан бундай мулоқотлар давом этади. 
Сана: 26.09.2019 04:30
0
2 751
Тепага чиқиш