Урганч шаҳар ҳокимининг 2019 йил 19 августдаги қарори
Урганч шаҳрида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
“Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан мактаб ёшидаги болаларни тўлиқ умумий ўрта таълим билан қамраб олиш ва умумтаълим муассасаларига бириктирилган микроҳудудларни аниқ белгилаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддаларини қўллаб:
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Урагнч шаҳрида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
2. Шаҳар ҳокимилиги бош мутахассис (М.Абдалниязов) шаҳар халқ таълими бўлими (Ф.Каримов) билан шаҳардаги умумтаълим мактаблари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга узликсиз қатнашишлари ҳолати юзасидан мониторинг олиб боришни йўлга қўйсин.
3. Шаҳардаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим мактабларига жалб этишга шахсан маъсул эканликлари ушбу қарор билан белгилаб қўйилсин.
4. Урганч шаҳар фуқароларни ўз ўзини бошқариш органлари ишини мувофиқлаштириш Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари (С.Аллаберганов) маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан биргаликда мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида шаҳар халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим мактаблари раҳбарларига амалий ёрдам курсатсин.
5. Шаҳар ҳоким ўринбосари (К.Шамуратов) мазкур қарорни шаҳар хокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирсин.
6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирган ҳисоблансин.
7. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимлиги бош мутахассис (М.Абдалниязов) зиммасига юклатилсин.
Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев