ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Новости

Матбуот анжумани

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Хоразм вилояти бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими ва Хоразм вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида “Озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навоси устидан назорат масалалари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.



Матбуот анжуманида Департаментнинг вилоят бошқармаси  томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навоси устидан назорат соҳада амалга оширилган ишлар – савдо қоидалари бузилишини, нархларнинг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш, сунъий танқислик вужудга келишига йўл қўймаслик, деҳқон бозорларидаги нарх-навони барқарорлаштириш ҳамда ижтимоий муҳим турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда сотилиши таъминланаётганлиги хусусида маърузалар қилинди.





Анжуман очиқ мулоқот тарзида ўтиб, журналист ва блогерларнинг озиқ-овқат маҳсулотларини нарх-навосини назорат қилиниши ва соҳага оид бошқа саволларига масъуллар томонидан жавоблар берилди.

Турсунбой ШАМАКОВ,
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Хоразм вилояти бошқармаси катта инспектори. 

Urganch shahrida "Tashabbusli budjet" jarayonining 2023-yil 1-chorak mablag‘lari yo‘naltirilishi va sarflanishi bo‘yicha hisoboti

Urganch shahrida "Tashabbusli budjet" jarayonining 2023-yil 1-chorak mablag‘lari yo‘naltirilishi va sarflanishi bo‘yicha hisoboti

Media-reja ijrosi bo'yicha ochiq muloqot


Bugun Urganch shahar hokimligida "Qish mavsumida aholi xonadonlari va ijtimoiy soha obyektlarini issiqlik taminoti" mavzusida Urganch shahar hokimi Oybek Xolboyev va soha vakillari ishtirokida ochiq muloqot o'tkazildi.


Unda shahrimizdagi mahallalardagi kommunal xizmatlar, gaz muammolari, issiqlik taminotining uzluksiz berilishi singari kamchiliklar mutassaddilar ishtirokida tahlil etilib, o'rganildi. 

"Mazkur qish mavsumi har yilgiga qaraganda ancha og‘ir keldi. Havoning keskin sovib ketishi va natijada hududlarda gaz bosimining pasayishi fuqarolar uchun biroz qiyinchilik tug‘dirdi. Ayniqsa shahar hududidagi aholini issiqlik bilan ta'minlash masalasi mas'uliyat va mashaqqat talab etdi. Ammo, ushbu jarayonlardan bezarar o‘tib olishga erishdik. Bu holatlar biz mutassaddilarga kelgusida qish mavsumiga yanada puxta tayyorgarlik ko‘rish lozimligini anglatdi."- deydi ochiq muloqot ishtirokchilaridan biri.


Bundan tashqari, har bir kamchiliklarni o'z vaqtida bartaraf etish uchun mahallabay ishlash borasida tavsiyalar berildi.

Urganch shahar hokimligi axborot xizmati.


Rasmiy munosabat

Сана: 09.01.2023 04:30
0
1 741

Urganch shahrida "Tashabbusli budjet" natijalari yuzasidan 2022-yil 4-chorak yillik mablag‘lari yo'naltirilishi va sarflanishi bo'yicha ma'lumoti

Urganch shahrida "Tashabbusli budjet" natijalari yuzasidan 2022-yil 4-chorak yillik mablag‘lari yo'naltirilishi va sarflanishi bo'yicha ma'lumoti
Сана: 09.01.2023 11:22
0
2 035

Расмий муносабат


Ижтимоий тармоқларда “Урганч шаҳри Умид маҳалласида яшовчи фуқаролар шаҳар ҳокимининг ташрифидан умид қилишмоқда” сарлавҳаси остида мурожаат тарқалди.


Ушбу мурожаат юзасидан Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:


Урганч шаҳар, “Умид” маҳалласи ҳудудидаги 4-қаватли, кўп хонадонли бўлган уйлар, Гурлан кўчаси, 1, 3, 5-уйлар ва А.Темур кўчаси   145-уйлар оралиғида жойлашган, “GOLD SPORT GROUP” МЧЖга тегишли бўлган. Гурлан кўчаси, 5/3-манзилда жойлашган сунъий қопламали футбол майдончаси ва ювиниш-кийиниш хоналари объекти бўйича Урганч шаҳар ҳокимининг 11.10.2017 йил 2673қ-сонли қарорига асосан “GOLD SPORT GROUP” МЧЖга “Умид” маҳалласи ҳудудида сунъий қопламали футбол майдончаси қуриш учун 1125 кв.м ва ювиниш-кийиниш хоналари қуриш учун 108 кв.м ер майдон ажратиб берилган, ушбу қарор шаҳар ҳокимининг 28.05.2020 йил 730қ-сонли қарори билан бекор қилинган, “GOLD SPORT GROUP” МЧЖнинг судга даъво ариза билан қилган мурожаатига асосан Хоразм вилоят маъмурий суди томонидан қабул қилинган 2021 йил 19 март кунги маъмурий ишни кўриб чиқилиши бўйича Урганч шаҳар ҳокимининг 730қ-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган ва даъвогар “GOLD SPORT GROUP” МЧЖнинг даъвоси қаноатлантирилган.

Объект Хоразм вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Урганч шаҳар филиали томонидан (манзил: Урганч шаҳар, Гурлан кўчаси, 5/3) рўйхатга олинган ва кадастр ҳужжатлари шакллантирилган, кадастр ҳужжати бўйича объектнинг умумий ер майдони-1233,0 кв.м, қурилиш ости ер майдони-155,0 кв.мни ташкил қилади.

“GOLD SPORT GROUP” МЧЖнинг 10.06.2022 йил 53789167-сонли ёзишмаси, Урганч шаҳар қурилиш бўлимининг 10.06.2022 йилдаги 1733401-56809-сонли объектни ихтисосини ўзгартириш ва реконструкция қилиш учун Рухсатномасига асосан мавжуд объектни ихтисосини ўзгартириб ва реконструкция қилиш, 1-қавати нотурар жой ва юқори қаватлари кўп хонадонли турар жой биноси қилиб қуришга лойиҳалаштириш учун Хоразм вилоят қурилиш бош бошқармаси томонидан 04.07.2022 йил 1733-1733401-45721-сон архитектура-режалаштириш топшириғи ҳужжатлари тайёрлаб берилган.

“GOLD SPORT GROUP” МЧЖнинг буюртмаси асосида “Лойиҳа қурилиш люкс” хусусий корхонаси томонидан объектни ишчи лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланган.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлиги “Шаҳарсозлик хужжатлари экспертизаси” ДУК томонидан  объектни ишчи лойиҳа-смета ҳужжатлари кўриб чиқилган ва 21.11.2022 йил №75949-сонли йиғма эксперт хулосаси берилган.

Хоразм вилоят қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси томонидан 16.11.2022 йилда объект қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объект рўйхатдан ўтказилган.

Объект қурилишини бошланиши жараёнида, шу ерда яшовчи аҳоли томонидан, асосан Урганч шаҳар, “Умид” маҳалласи, Гурлан кўчаси, 1-уй, 23-хонадонда яшовчи фуқаро Бозарбаев Анварбекнинг қурилишни тўхтатиш ва умуман кўчириш тўғрисидаги юқори ташкилотларга қилган мурожаатларига асосан объект қурилиши бўйича берилган ҳужжатлар яъни Хоразм вилоят қурилиш бош бошқармаси томонидан тайёрлаб берилган 04.07.2022 йил 1733-1733401-45721-сон архитектура-режалаштириш топшириғи ҳужжатлари хамда Бош бошқарма ҳузуридаги Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг 19.09.2022 йилдаги 53699-сонли хулосаси бекор қилинган.

“GOLD SPORT GROUP” МЧЖга тегишли бўлган, Гурлан кўчаси, 5/3-манзилдаги фудбул майдончасини, кўп хонадонли турар жой қуриш юзасидан тегиши ташкилотлар томонидан берилган рухсатнома бекор қилинган. Ушбу холат юзасидан тадбиркорнинг Хоразм вилоят адлия бошқармасига қилган мурожати адлия бошқармаси томонидан кўриб чиқилиши тўғрисида огохлатирилган.

Бугунги кунда “GOLD SPORT GROUP” МЧЖга тегишли бўлган, Гурлан кўчаси, 5/3-манзилдаги кўп қаватли, кўп хонадонли турар жойни қурилиш ишларини бошлаш юзасидан техникаларни жалб қилганлиги ҳамда Хоразм вилоят қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси, Урганч шаҳар ҳокимлиги қурилиш бўлими ва Урганч шаҳар қурилиш бўлими томонидан жойига чиқиб қурилиш ишлари тўхтатилганлигини маълум қиламиз. 

Шунингдек, мурожаатда келтирилган ички йўлларни таъмирлаш, фуқаролар томонидан билдирилаётган мурожаатлар ва ҳудудларда муаммоларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ хулосасига асосан маҳалла ҳудудидаги мавжуд камчиликлар 2023 йил дастурга киритиш таклифи берилган. Бундан ташқари 2023 йилги “Ташаббусли бюджет” томонидан амалга ошириш бўйича тушунтириш ишлари маҳалла фуқаролар йиғини томонидан белгиланган тартибда ишлар ташкил қилинади. 

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Расмий муносабат



Телеграмм тармоғида Урганч шаҳар марказидаги Камолот маҳалласи Камолот кўчаси 1-йўлакда истиқомат қилаётган фуқароларнинг Мустақилликдан бугунги кунгача давлат томонидан бир маротаба асфалт қилинмаганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати тарқалди.

Ушбу мурожаат юзасидан Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати қўйидагиларни маълум қилади:
Бугунги кунда фуқаролар томонидан билдирилаётган мурожаатлар ва ҳудудларда муаммоларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ хулосасига асосан мазкур Урганч шаҳар Камолот маҳалласи "Камолот" кўчаси 1- йўлакни таъмирлаш 2023 йилги дастурга таклифлар берилганлигини маълум қиламиз.

Расмий муносабат


       Кеча ishonch.uz веб-сайтида Урганчдаги ер ости йўлини «Тадбиркорлар» эгаллаб олди” номли мақола эълон қилинди.


       Ушбу мақола юзасидан Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.


     Мазкур ҳолат бўйича тегишли ташкилотлар билан биргаликда ишчи гуруҳ тузилиб, жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш давомида тадбиркорлар томонидан  Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддасида назарда тутилган тартибда аҳоли ҳаракатланиши учун мўлжалланган яъни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун белгиланмаган жойларда ўзбошимчалик билан савдо фаолиятини амалга ошириб келаётганлиги, бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги №6-сонли қарорида белгиланган фаолият турларидан келиб чиқиб давлат рўйҳатидан ўтганлиги, лекин ўтказилган ўрганишда ҳақиқатда амалга ошираётган фаолият турлари гувоҳномада кўрсатилган фаолият турига мос келмаслиги аниқланди.


    Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида ишчи гуруҳ томонидан тадбиркорларга қўйидагилар тушунтирилди.
    Амалга ошираётган фаолият тури бўйича давлат рўйҳатидан якка тартибдаги тадбиркорнинг гувоҳномасида кўрсатиб ўтилган фаолият тури бўйича давлат хизматлари марказларидан қайта давлат рўйҳатидан ўтиши, маҳаллий ҳокимият томонидан руҳсат берилган жойларда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва Урганч шаҳрида жойлашган “Урганч буюум савдо” комплекси ҳудудида фойдаланилмасдан турган дўконларга кўчиб ўтиш таклифлари берилди.


      Араг таклиф қилинаётган дўконларга кўчиб ўтишса Урганч шаҳар ҳокимлиги тамонидан ижара тўловлари ҳамда солиқлардан маълум бир муддатга бир қатор қулайликлар ва имтиёзлар яратилиб берилиши аниқ тушунтирилди.


      Акс холда, Ўзбекистон Республикаси “Маьмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси”нинг тегишли моддаларига асосан маъмурий жавобгарликка тортилиши ва қонунда белгилган тартибда бошқа таъсир чоралари қўлланилиши тўғрисида огоҳлантириш хати берилди.

Сана: 21.12.2022 05:30
0
3 019

"AMIR TEMUR" ISTIROHAT BOG‘IDA KENG KO‘LAMLI OBODONLASHTIRISH ISHLARI AMALGA OSHIRILMOQDA



Urganch shahar hokimi Oybek Xolboyev nazorati ostida hududlarda "Yashil makon" loyihasi asosida ko'chat ekish ishlari davom etmoqda. Shuning bilan birga, suv yetmaydigan joylarga suv quvurlari o'tkazish va tuprog‘iga chiqindi aralashgan hududlarning tuprog‘ini o'zgartirish ishlari amalga oshirilmoqda.


So'zimiz isboti, bugun Urganch shahrining markazida joylashgan "Amir Temur"  nomidagi istirohat bog'ining ko'chat va ekin ekishga yaroqsiz qismi olinib,  o'rniga mineral o'g‘itlar bilan boyitilgan tuproq yozish ishlari olib borilmoqda.


Endilikda mazkur bog‘ning ushbu qismi ham ko'kalamzorlashtiriladi.


Urganch shahar hokimligi axborot xizmati. 


Veb-sayt (http://www.urganchshahar.uz/) | Instagram (http://www.instagram.com/urganchshaharuz)  (http://t.me/urganchshahar_uz)| Facebook (http://www.fb.com/urganchshaharuz) |  (http://www.instagram.com/urganchshaharuz)Telegram (http://t.me/urganchshahar_uz)

Сана: 08.11.2022 05:00
0
1 376

УРГАНЧ ШАҲАР ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ МУРОДБЕК АБДОЛНИЯЗОВНИНГ ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ


Солиқ тизимини рақамлаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва кўламини ошириш, шунингдек, “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш ишлари доимий ишимизнинг мазмунига айланган

Тадбиркорларни солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар билан таништириш мақсадида Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси раҳбарияти бошчилигида жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилмоқда. Учрашувларда Урганч шаҳрининг барча тадбиркорлик субектлари кўп ерларда ҳамда махаллаларда жами 1 322 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди. 

Шунингдек, 2022-йилнинг 10 ойлиги давомида Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси мутахассислари томонидан шаҳримизнинг барча жойларида жами
 
32 маротаба тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар ўтказилиб, қарийб 2521 та тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгиликлар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда Урганч шаҳрида 3641 тадан кўп  тадбиркорлик субъектлари фаолият юритади. Йил бошидан буён “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида Урганч шаҳридаги 2298 та корхонанинг 2682 та муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммоларнинг 2615 дан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди.

Урганч шаҳар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан
 
10 ойлиги тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 798 та корхонадаги 816 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилиб, уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланди. 

Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида 379 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 172 нафар, қурилиш корхоналарида 189 нафар, ва бошқа сохаларда 76 та  фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди.

Айтиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, солиқ муносабатларида инсон омилини камайтириш мақсадида солиқ маъмуриятчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда. Солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди. Мулк солиғи эса  5 фоиздан 1,5 фоизга тушди. Қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилди. Натижада, хоразмлик тадбиркорларнинг ҳам ислоҳотларга ишончи ортиб, солиқ тушумлари Урганч шаҳрида  1,0 баравар кўпайган бўлса, Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар сони 2 мингдан 2.8 мингтага етди.  

Бундан ташқари, бошқа солиқ турларидан ортиқча тўлов суммасини қайтариш юзасидан октябр ойида 31 корхонада 47,5 миллион сўм пул маблағлари корхоналарнинг ҳисоб рақамларига қайтарилди.

2022-йилнинг 10 ойлиги давомида Урганч шаҳримиз солиқ тўловчилари томонидан 224.3 миллиард сўм миқдорида солиқлар тўланди. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми яъни 86 фоизи юридик шахслар,
 14 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.

Ҳурматли тадбиркорлар энди харид суммасидан 1 фоизли кешбек олиш, “Солиқ ҳамкор” тизимларининг жорий этилишига ҳам тўхталиб ўтадиган бўлсам — бу тизим мижозларни жалб қилишга қаратилган махсус бонус дастурларининг бир тури бўлиб, солиқ тизимида самарали қўлланиб келиняпти. 

Тўғриси, солиқчилар яқин пайтгача фақат солиқ йиғиш билан шуғулланиб келган. Президентимизнинг 2021-йил 4-октябрдаги қарорига асосан, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштириш ҳамда яширин иқтисодиёт ҳажмини қисқартириш мақсадида харид суммасидан 1 фоиз миқдорда кешбек қайтариш механизми жорий этилди.  

Маълумки, ҳар бир тадбиркорлик нуқтаси маҳсулот сотса QR коди бўлган фискал чек бериши шарт. Агар улар бундай чекни бермаса ёки пластик картада савдо қилишни истамаса, харидор дўконда тортишиб ўтирмай, бу ҳақда “Солиқ ҳамкор” тизими орқали хабар бериши мумкин. Албатта, бунда мурожаат қанчалик асосли эканлиги жиддий текширилади. Қоидабузарлик ҳолатлари тасдиқланган тақдирда мурожаатчи — солиқ ҳамкор орқали ундирилган жарима суммасининг 20 фоизи миқдорида рағбатлантирилади.

“Солиқ ҳамкор” дастури орқали келиб тушаётган мурожаатлар дастлаб солиқ ходимлари томонидан яхшилаб ўрганиб чиқилади агарда рад қилиш учун асос бўлсагина рад қилинади.

Ўрганиш жараёнида мурожаатда қайд этилган ҳолат исботланган тақдирдагина ушбу ҳолат юзасидан қонунчилик доирасида чоралар кўрилиши мумкин. Мурожаат исботланмаса, ҳеч қандай чора кўрилмайди. 

Давлат солиқ идоралари томонидан асоссиз тадбиркорлик фаолиятига аралашиш, ноқонуний текшириш ўтказилишига йўл қўйилмайди.

Ҳурматли тадбиркорлар! 

Хоразм вилояти давлат солиқ хизмати органлари ходимлари солиқ соҳасига оид барча саволларингизга жавоб бериш, билмаганларингизни ўргатиш ва “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида сизга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёрдирлар. 





Сана: 08.11.2022 09:23
0
3 019
Тепага чиқиш