ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Шаҳар халқ таълими бўлими

Каримов Фурқат Фархадович

Урганч шаҳар  халқ таълими бўлимида мудир ўринбосари

Телефон: +99862 228-10-69
Факс: +998362 228-12-77
Э-почта:urganch_shхtb@mno.uz
Манзил: Урганч шаҳар.220100, Й.Бобожонов кучаси 7-уй
Фуқароларни қабул қилиш кунлари:  -



Урганч шаҳридаги умумтаълим мактаблари таълим  муассасалари тўғрисида МАЪЛУМОТ
  
31.10.2018 й. ҳолатига
Асосий кўрсаткичлар: Урганч шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфида 29 та умумтаълим мактаблари ва 1 та “Баркамол авлод” болалар маркази фаолият кўрсатмоқда.
Таълим 2 тилда (ўзбек, рус) олиб борилади.
2018-2019 ўқув йилида жами ўқувчилар сони 33219 нафар;
- 1-синф ўқувчилар сони 3634 нафар;
- 11-синф ўқувчилар сони 1111 нафар.
Педагог кадрлар билан таъминланганлиги:
2018-2019 ўқув йилида жами педагоглар 2165 нафар (шундан аёллар
 1884 нафар – 87%).
- олий маълумотли 2126 нафар – 98,2%
- ўрта махсус маълумотли 39 нафар – 1,8%
- олий тоифали  98 нафар – 4,5%
- I тоифали 306 нафар – 14,1%
- II тоифали 737  нафар – 34,04%
- мутахассис 1024 нафар – 47,29%
2018 йил Инвестиция дастури бўйича: 
25-сонли умумий ўрта таълим мактабига мукаммал таъмирлаш учун 1816.1 млн. сўм маблағ ажратилиб, тўлиқ таъмирлаш ишлари (100 %га) бажарилди.
28-сонли умумий урта таълим мактабига 2018-2019 ўқув йилида реконструкция килиш учун жами 4683,2млн.сўм маблағ ажратилган бўлиб,
 2018 йилда 1547,9 млн.сўм миқдорида таъмирлаш ишлари бажарилиб, қолган қисми 2019 йилда бажарилиши режалаштирилган. (ушбу объект йилдан-йилга утувчи объект хисобланади).
“Обод қишлоқ” дастури бўйича: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3630-сонли Қарорига асосан 2018 йилга мўлжалланган мақсадли параметрларига Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридаги 11-сонли умумий ўрта таълим мактабини таъмирлаш учун 452.0 млн. сўм миқдорида маблағ ажратилиб, ҳозирги кунда обод маҳалла объектида 225.0млн. сўм миқдоридаги курилиш таъмирлаш ишлари (50%га) бажарилди, қолган қисми жорий йилнинг декабрь ойига қадар таъмирлаш ишлари бажарилиши режалаштирилган.
Шунингдек, жорий йилда Урганч шаҳридаги умумтаълим мактабларини таъмирлаш ишларига 840 млн. сўм миқдорида маблағ ажратилган.
Жумладан:
4- сонли умумий ўрта таълим  мактабига 250 млн.сўм 
7- сонли умумий урта таълим  мактабига 100 млн.сўм 
12-сонли умумий ўрта таълим  мактабига 70 млн.сўм 
14-сонли умумий ўрта таълим  мактабига 150 млн.сўм
24- сонли умумий ўрта таълим  мактабига 80 млн.сўм 
10-сонли умумий ўрта таълим  мактабига 10 млн.сўм 
6- сонли умумий урта таълим  мактабига 130 млн.сўм 
24- сонли умумий урта таълим  мактабига 50 млн.сўм маблағ ажратилган.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: 
Урганч шаҳридаги умумтаълим мактабларни таъмирлаш ишларига маҳаллий бюджетдан жорий йилда 680.910 млн. сўм маблағ ажратилган бўлиб, ушбу маблағ хисобидан 26 та мактабларни жорий таъмирланди. Таълим муассасаларидаги 3317 п.м (100%) иссиқлик тизими тўлиқ таъмирланди, 466 кв.м (100%) синган ойна алмаштирилди, 1380 кв.м (100%) том қисми таъмирланди.
Дарслик таъминоти: 2018-2019 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 1-, 2-, 11-синфлари учун таълим ўзбек, рус тилларидаги дарсликлар ва 2-, 3-, 4 ва 6-синфлар учун чет тили дарсликлари ҳамда иш дафтарлари учун жами 23 841 тўпламдаги дарсликларга буюртмалар шакллантирилган.
Урганч шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 29 та умумтаълим мактабларидаги (1-11-синфларда) жами 33219 нафар ўқувчилар ўзбек, рус тилларидаги дарсликлар билан (97,3%га) таъминланган. 
Шунингдек, таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактабларнинг 3-синфлари рус тили фани учун 239 та тўплам, дарсликларига қўшимча эхтиёж мавжуд. 
Ўқув ишлаб чиқариш мажмуалари: Шаҳарда 6 та ўқув ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилган бўлиб, шундан 4 та  КХК да 3813 нафар ўқувчилар
 ҳамда 2 та махсус интернатда 52 нафар ўқувчилар қамраб олинган. 
Давомат: Ўқувчиларнинг кунлик ўртача давомати 98 % ни ташкил этган ҳолда,  октябрь ойида 84 нафар ўқувчи дарсга сабабсиз келмаган бўлиб, 384 нафар ўқувчи дарсда узрли сабабларга кўра қатнашмаган.
Жиноятчилик: 2018 йилнинг 10 ойи давомида жиноят содир этилмаган. 
Урганч шаҳар халқ таълими тизимидаги мавжуд муаммолар, уларнинг бартараф этиш йўллари:
14-сон умумтаълим мактаби 1963 йилда қурилган бўлиб, 1-блоки қуввати 720 нафар ўқувчига, 2-блоки қуввати 280 нафар ўқувчига мўлжаллаб ташкил қилинган. Мактабнинг 2-блоки ҳозирги кунда авария холатида бўлганлиги сабабли фойдаланилмасдан келинмоқда. Бино мукаммал таъмирлашга мухтож. Бинони таъмирлаш ишларига 1.621 млн.сўм маблағ талаб этилади. 
Ечими: Ўзбекистон Республикаси Халк таълими вазирлиги томонидан ушбу мактаб биносини 2019 йилги манзилли дастурга киритиш.
Тепага чиқиш