УРГАНЧ ШАҲАР ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ МУРОДБЕК АБДОЛНИЯЗОВНИНГ ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ
Солиқ тизимини рақамлаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва кўламини ошириш, шунингдек, “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш ишлари доимий ишимизнинг мазмунига айланган.
Тадбиркорларни солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар билан таништириш мақсадида Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси раҳбарияти бошчилигида жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилмоқда. Учрашувларда Урганч шаҳрининг барча тадбиркорлик субектлари кўп ерларда ҳамда махаллаларда жами 1 322 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди.
Шунингдек, 2022-йилнинг 10 ойлиги давомида Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси мутахассислари томонидан шаҳримизнинг барча жойларида жами
32 маротаба тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар ўтказилиб, қарийб 2521 та тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгиликлар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда Урганч шаҳрида 3641 тадан кўп тадбиркорлик субъектлари фаолият юритади. Йил бошидан буён “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида Урганч шаҳридаги 2298 та корхонанинг 2682 та муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммоларнинг 2615 дан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди.
Урганч шаҳар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан
10 ойлиги тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 798 та корхонадаги 816 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилиб, уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланди.
Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида 379 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 172 нафар, қурилиш корхоналарида 189 нафар, ва бошқа сохаларда 76 та фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди.
Айтиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, солиқ муносабатларида инсон омилини камайтириш мақсадида солиқ маъмуриятчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда. Солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди. Мулк солиғи эса 5 фоиздан 1,5 фоизга тушди. Қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилди. Натижада, хоразмлик тадбиркорларнинг ҳам ислоҳотларга ишончи ортиб, солиқ тушумлари Урганч шаҳрида 1,0 баравар кўпайган бўлса, Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар сони 2 мингдан 2.8 мингтага етди.
Бундан ташқари, бошқа солиқ турларидан ортиқча тўлов суммасини қайтариш юзасидан октябр ойида 31 корхонада 47,5 миллион сўм пул маблағлари корхоналарнинг ҳисоб рақамларига қайтарилди.
2022-йилнинг 10 ойлиги давомида Урганч шаҳримиз солиқ тўловчилари томонидан 224.3 миллиард сўм миқдорида солиқлар тўланди. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми яъни 86 фоизи юридик шахслар,
14 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.
Ҳурматли тадбиркорлар энди харид суммасидан 1 фоизли кешбек олиш, “Солиқ ҳамкор” тизимларининг жорий этилишига ҳам тўхталиб ўтадиган бўлсам — бу тизим мижозларни жалб қилишга қаратилган махсус бонус дастурларининг бир тури бўлиб, солиқ тизимида самарали қўлланиб келиняпти.
Тўғриси, солиқчилар яқин пайтгача фақат солиқ йиғиш билан шуғулланиб келган. Президентимизнинг 2021-йил 4-октябрдаги қарорига асосан, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштириш ҳамда яширин иқтисодиёт ҳажмини қисқартириш мақсадида харид суммасидан 1 фоиз миқдорда кешбек қайтариш механизми жорий этилди.
Маълумки, ҳар бир тадбиркорлик нуқтаси маҳсулот сотса QR коди бўлган фискал чек бериши шарт. Агар улар бундай чекни бермаса ёки пластик картада савдо қилишни истамаса, харидор дўконда тортишиб ўтирмай, бу ҳақда “Солиқ ҳамкор” тизими орқали хабар бериши мумкин. Албатта, бунда мурожаат қанчалик асосли эканлиги жиддий текширилади. Қоидабузарлик ҳолатлари тасдиқланган тақдирда мурожаатчи — солиқ ҳамкор орқали ундирилган жарима суммасининг 20 фоизи миқдорида рағбатлантирилади.
“Солиқ ҳамкор” дастури орқали келиб тушаётган мурожаатлар дастлаб солиқ ходимлари томонидан яхшилаб ўрганиб чиқилади агарда рад қилиш учун асос бўлсагина рад қилинади.
Ўрганиш жараёнида мурожаатда қайд этилган ҳолат исботланган тақдирдагина ушбу ҳолат юзасидан қонунчилик доирасида чоралар кўрилиши мумкин. Мурожаат исботланмаса, ҳеч қандай чора кўрилмайди.
Давлат солиқ идоралари томонидан асоссиз тадбиркорлик фаолиятига аралашиш, ноқонуний текшириш ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Хоразм вилояти давлат солиқ хизмати органлари ходимлари солиқ соҳасига оид барча саволларингизга жавоб бериш, билмаганларингизни ўргатиш ва “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида сизга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёрдирлар.