ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Урганч шаҳар ҳокими О.М.Холбоевнинг шаҳарда амалга оширилган ислоҳотлар бўйича шаҳар ахолисига мурожаати



Ассалому алайкум, ҳурматли Кенгаш қатнашчилари!

Азиз меҳмонлар!

Қадрли шахримиз аҳли! 

Ҳурматли блогерлар ва оммавий ахборот воситаси вакиллари!


Авваламбор сизларни ва сизлар орқали оила аъзоларингизни яқинлашиб келаётган 2022 йил билан ўзим ва шаҳар ҳокимлиги номидан самимий табриклайман. Бугунги йиғилишдан асосий мақсадимиз жорий йил давомида Ҳурматли Президентимиз томонидан олдимизга қўйилган улуғвор вазифаларнинг ижросини таъминлаш бўйича Сиз, ҳурматли шаҳримиз фаоллари билан биргаликда амалга оширган ишларимизни сарҳисоб қилиш, келгуси йилда олдимизда турган вазифаларни белгилаб олишдан иборат.


Барчамизга маълумки, мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар замирида одамларни ҳаётдан рози қилиш ғояси мужассамдир. “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган эзгу мақсад ҳам ана шу ғояни ҳаётга тадбиқ этишга хизмат қилади аслида.

Уйма-уй юриш, одамларнинг дард-у ташвишларини эшитиш, уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш фаолиятимизнинг бош мазмунига айланганлиги ҳам ана шу инсонпарвар сиёсатнинг натижасидир. Тан олиб айтишимиз керакки, муаммоларни бирданига ҳал қилишнинг ҳам имкони йўқ. Бироқ, бугун ушбу муаммолар билан тизимли ва манзилли ишлашнинг механизми яратилди, бу бизнинг кундалик фаолиятимизга айланди. Халқимиз билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг мурожаатларини тинглаш  бизнинг ҳам ўз иш услубимизни белгилаб олишда асос бўлиб хизмат қилмоқда. Ҳурматли Президентимиз таъкидлаганларидек, “Жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик, ўзини ўзи танқид ва демократик янгиланиш жараёнлари энди ҳеч қачон ортга қайтмайди”.

Бугунги очиқлик шароити фуқароларимизнинг ҳам ижтимоий фаоллигини оширмоқда. Агар бундан бир неча йиллар олдин улар дардини кимга айтишни билмай, турли идоралар олдида навбат кутиб, иши битмаганидан ҳафсаласи пир бўлиб, ўзи билан ўзи овора ҳолатда қолиб кетган бўлса, бугун улар   очиқдан-очиқ ўз муаммоларини баён этиш имконига эга бўлмоқдалар. Бу борада Оммавий Аҳборот Воситалари, ижтимоий тармоқлар улар учун Мурожаат минбари бўлиб хизмат қилмоқда.  Албатта, мавжуд муаммоларни ёритишда журналист ва блогерларнинг ҳам катта ҳиссаси бор.  Мен ҳар сафар Ҳурматли Юртбошимизнинг “Бугунги Ўзбекистон кечаги Ўзбекистон эмас, бугунги одамларимиз ҳам кечаги одамлар эмас” деган гапларини эслаганимда, ундаги чуқур ҳаётий фалсафани ҳис қиламан. Шу фалсафа бизни ўз устимизда янада кўпроқ ишлашга, изланишга, муаммолар ечимини топишнинг самарали йўлларини топишга ундайди. Бунинг пировард натижаси эса - одамларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларига эришишдир.


Ҳурматли Кенгаш иштирокчилари!


Энди рухсатингиз билан, жорий йилда шахримизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталсам.

Якунланиб бораётган йилда шаҳар иқтисодиётининг барча йўналишлари барқарор ўсиши бориши таъминланиб келинмоқда. 

Хусусан, Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилда 1913,3 млрд. сўм бўлиб, ўсиш 103,6 фоизни ташкил қилган. Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 13 млн 255 минг сўмни, шаҳарнинг вилоят саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши 19,9   фоизни ташкил қилган.

2021 йил якуни билан саноат  маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми 2 трлн
 40
 млрд. сўмни ташкил қилиши ва  2020 йилга нисбатан 6,6 фоизга, Аҳоли жон бошига 13 млн 963 минг сўмни ёки  ўтган йилга нисбатан 708,0 минг сўмга ошиши кутилмоқда.

Истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилда 939,2 млрд. сўмниўсиш 104,8 фоизни ташкил қилган. Аҳоли жон бошига истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6 млн 507 минг сўмни,  шаҳарнинг вилоят истеъмол товарлари ишлаб чиқаришдаги улуши 14,6  фоизни ташкил қилган.

2021 йилда шаҳарда истеъмол товарлари ишлаб чиқариш хажми
 980
 млрд сўмни ташкил қилиши ёки 2020 йилга нисбатан 4,3 фоизга, аҳоли жон бошига 6 млн 708 минг сўмдан тўғри келиши ва ўтган йилга нисбатан 201 минг сўмга ошиши кутилмоқда. 


Қурилиш ишлари ҳажми 2020 йилда 672,4 млрд. сўмниўсиш 88,4 фоизни аҳоли жон бошига 4 млн 663 минг сўм шаҳарнинг вилоят қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 23,5 фоизни ташкил қилган.

Шаҳарда 2021 йилда 956 млрд. сўмни қурилиш ишлари ҳажми бажарилиши, ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 42,2 фоизни, аҳоли жон бошига 6 млн 544 минг сўмни ташкил қилиши ёки ўтган йилга нисбатан 1 млн 881 минг сўмга ошиши кутилмоқда. 

Ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 2020 йилда 1 трлн 618 млрд. сўм бўлиб, ўтган йилга нисбатан 81,2 фоизни ташкил қилган. Аҳоли жон бошига 11 млн 220 минг сўмдан тўғри келиб, шаҳарнинг вилоят асосий капитали ҳажмидаги улуши 30 фоизни ташкил қилган.

2021 йилда эса шаҳарда 1 трлн 990 млрд. сўмлик инвестициялар киритилиши, ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 23 фоизни ташкил қилиши аҳоли жон бошига
 
13 млн 617 минг сўмни ташкил қилиши, ўтган йилга нисбатан 2 млн 397 минг сўмга ошиши кутилмоқда.

Чакана савдо айланмаси ҳажми 2020 йилда 3 трлн 197 млрд. сўм бўлиб, ўтган йилга нисбатан 105,5 фоизни ташкил қилди. Аҳоли жон бошига чакана савдо ҳажми
 22 млн 146
 минг сўмдан тўғри келиб, шаҳарнинг вилоятдаги улуши 37,2 фоизни ташкил қилган. 

Шаҳарда 2021 йилда 3 трлн 615 млрд. сўм чакана савдо ҳажмлари бажарилиши, ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 13,0 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда. Аҳоли жон бошига 24 млн 743 минг сўмни ташкил қилиши, ўтган йилга нисбатан 2 млн 597 минг сўмга ошиши кутилмоқда.

Хизмат кўрсатиш  ҳажмлари 2020 йилда 2 трлн 287 млрд. сўмниўтган йилга нисбатан 103,2 фоизниаҳоли жон бошига 15 млн 849 минг сўмнишаҳарнинг вилоятдаги улуши эса 35,3 фоизни ташкил қилган.

 2021 йилда шаҳарда 2 трлн 893 млрд. сўмлик хизмат кўрсатиш ҳажмлари бажарилиши, аҳоли жон бошига 19 млн 801 минг сўмни ташкил қилиши кутилмоқда.

Шаҳарда 2022 йилда 2021 йилга нисбатан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 105,8 фоизга, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 103 фоизга, қурилиш пудрат ишлари ҳажми 101 фоизга, капитал қўйилмаларни ўзлаштириш
 115 фоизга, чакана савдо товар айланмасини 128 фоизга, хизмат кўрсатиш ҳажмини 120,6 фоизга ўсиши режалаштирилмоқда.


Экспорт бўйича тўхталиб ўтсам.

2021 йил 15 декабр ҳолатига жами 28 млн. 646 минг АҚШ долларлик шундан 26 млн 321 минг АҚШ доллар саноат,  2 млн 326 минг АҚШ долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари  экспорти амалга оширилди.

2         022 йилда шаҳарда 32,7 млн долларлик экспорт амалга оширилиши режалаштирилган. Амалга ошириладиган экспортнинг 31.7 млн. доллари ёки 97 фоизи саноат маҳсулотлари, 1 млн. доллари ёки 3 фоизи мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига тўғри келади.

Шаҳарда 2020 йил январ-декабр ойларида 12 млн. АҚШ долларлик тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб қилинди. 

2021 йилнинг шу даврда эса ушбу кўрсатгич 13.2 млн. АҚШ долларини ташкил қилди. Тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар хажми ўтган йилга нисбатан 110 фоизни ташкил қилди.


Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари бўйича: 


Шаҳарда 2021 йил давомида Агробанк, Микрокредитбанк ва Халқ банки филиаллар томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида жами 48,6 млрд.сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши режалаштирилган бўлиб жорий йил 14 декабр ҳолатига шаҳар аҳолисининг бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ижтимоий дастурлар доирасида жами 2836 та субъектларга 66 млрд.сўм миқдорида ажратилган имтиёзли кредит маблағи ҳисобига 2985 та иш ўринлар яратилган. Жумладан:

  • “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 1269 та субъектга                  42,3 млрд.сўм миқдорида ажратилган имтиёзли кредит маблағи ҳисобига 1377 та иш ўрни;
  • Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 1317 та субъектга 10,5 млрд.сўм миқдорида ажратилган имтиёзли кредит маблағи ҳисобига 1317 та иш ўрни;
  • Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури доирасида                                      8 та субъектга 410 млн.сўм миқдорида ажратилган имтиёзли кредит маблағи ҳисобига 16 та иш ўрни;
  • Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида                   195 та субъектга 12,1 млрд.сўм миқдорида ажратилган имтиёзли кредит маблағи ҳисобига  233 та иш ўринлари яратилди.

21 млрд. 155 млн.сўм миқдоридаги имтиёзли кредит маблағлари 1589 нафар ижтимоий қўллаб қувватлаш дафтарларига киритилган оилаларга ажратилди. Жумладан, “Темир дафтар”даги 5 та оилага 93 млн сўм, “Ёшлар дафтари”даги               220 та ёшларга 10 млрд 403 млн сўм, “Аёллар дафтари”даги 1364 нафар аёлларга                     10 млрд 659 млн сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. 

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 2021 йил                   14 декабр ҳолатига жами ёшларни тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун 863 та ёшларга 36,2 млрд.сўм ажратилган имтиёзли кредит маблағи ҳисобига 963 та иш ўринлар яратилган ҳамда хотин қизларни тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун 2067 та аёлларга  32,6 млрд.сўм ажратилган имтиёзли кредит маблағи ҳисобига                2102 та иш ўринлар яратилган 



Тадбиркорлик субъектлари сонини икки баробарга ошириш бўйича:


Шаҳарда 2020 йилда 765 та кичик бизнес субъектлари янгидан ташкил қилинган бўлса, 2021 йил 11 ойда 731 та кичик бизнес субъектлари ташкил қилинди.

2021 йил 1 декабрь ҳолатига рўйхатга олинган кичик бизнес субъектларининг сони 4822 тани, шундан фаолият кўрсатаётганлари 4552 тани ташкил қилади. Уларнинг жами рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектларидаги улуши 94,4 фоизни ташкил этмоқда. Кичик бизнес субъектларининг 818 таси саноат, 488 таси қурилиш, 1659 таси хизмат кўрсатиш, 1513 таси савдо, 74 таси қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритмоқда.


E-AUKSION” электрон савдолари орқали ер участкаларини жойлаштириш бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарорига мувофиқ “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ 2018-2021 йил ҳолатига, Урганч шахри бўйича      2020 йилда Урганч шахар бўйича 182 та 14,92 гектар бўш ер участкалари аниқланган, шундан  10 та 0,424 гектар ер участкалари «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасига чиқарилиб, 10 ҳолатда 0,424 гектар ер участкалари 881 млн.  625 минг 681 сўмга сотилган. 

2021 йилнинг ҳозирги даврига кадар Урганч шахар бўйича 100 та 3,64 гектар бўш ер участкалари аниқланган, шундан 5 та 0,915 гектар ер участкалари «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасига чиқарилган, 5 та ҳолатда 0,915 гектар ер участкалари 945 млн. 65 минг 497 сўмга сотилган.


Бюджет тушумлари бўйича

Бюджет тушумлари бўйича шаҳар бюджетининг 2020 йил давридаги йиллик бюджет контингент даромадлар режаси 477 млрд 218 млн сўм ( маҳаллий  31 млрд 844 млн )қилиб белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 495 млрд 321 млн(маҳаллий 39 млрд 634 млн) сўмга ёки 103.8 (маҳаллий 124.5) фоизга бажарилиши таъминланган.

Юқори бюджетдан ажратиладиган тартибга солувчи трансферт режа миқдори                       58 млрд 017 млн сўм бўлиб хақиқатда 58 млрд 017 млн сўм ажратилган. Трансферт миқдорининг харажатдаги улуши режада 36,0% бўлиб хақиқатда 36,0% ни ташкил этди.


Бюджет тушумлари бўйича шаҳар бюджетининг 2021 йил давридаги йиллик бюджет контингент даромадлар режаси 590 млрд 986 млн сўм (махаллий 56 млрд 549 млн сўм) қилиб белгиланиб, 2021 йил 15 декабрь ҳолатига ҳақиқатда 608 млрд 443 млн сўм                                ( махаллий 65 млрд. 264 млн сўм) бюджетга туширилиши натижасида контингент режа 103 фоиз бажарилди. Хамда махаллий бюджет тушумлари 115 фоизга бажарилиб,                      8 млрд. 715 млн сўм қўшимча маблағ ундирилди. Йил якунига қадар махаллий бюджет тушумлари 67млрд 867млн сўм бўлиши кутилмоқда. Қўшимча маблағ 11 млрд. 318 млн сўмга етказилади.


Саноат зоналари бўйича.


Кичик саноат зонаси Ўзбекистон Республикаси Президентиниг 2018 йил
 6 февралдаги “Хоразм вилоятида тадбиркорлик субьектларига давлат мулки обьектларини сотиш ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3513-сонли қарорига асосан Урганч шаҳри, Саноатчилар кўчасида ташкил қилинган “Автохизмат” КСЗ ва “Урганчтрансгаз” КСЗларда умумий қиймати 26.8 млрд сўм бўлган 20 та лойиха мавжуд бўлиб, ушбу лойихалардан бугунги кунда умумий қиймати
 24.6млрд.сўмлик 17 та инвестиция лойихалар амалга оширилиб 129 та янги иш ўринлари яратилган. Қолган 3 та лойихарни ишга тушириш бўйича ташаббускор ҳамда тегишли ташкилотлар билан ишлар ташкил қиланган бўлиб лойихаларни ишга тушириш бўйича зарурий чоралар кўрилмоқда.


Ёшлар кичик саноат зонаси бўйича шаҳар ҳокимининг 2021 йил
 15 январдаги 55к-сонли қарори билан “Ашхобод” маҳалласи ҳудудидан “Ёшлар кичик саноат зонаси” ташкил қилиш учун 3,2 гектар ер майдони ажратилди.

“Ёшлар кичик саноат зонаси” учун бош режа ишлаб чиқилиб 36 та лотга ажратилди ва бугунги кунда 14 та лотларни электрон савдога чиқариш учун тегишли ташкилотлардан хулосалар олинмоқда.


“Темир дафтар” бўйича амалга оширилаётган ишлар.


-Темир дафтар”га киритилган жами эҳтиёжманд оилалар 2165 тани, оила аъзолар сони
 8476 та, шундан меҳнатга лаёқатли ишсизлар 1951 тани ташкил қилади.- Халқ депутатлари шаҳар кенгаши қарори асосида эҳтиёжманд оилалар рўйхатидан чиқарилган эҳтиёжманд оилалар сони 1959 тани (ёки 90,0 фоизни) ташкил қилади. Бугунги кунда 206 та оила қолмоқда. Кўрсатилган ёрдам турлари бўйича тўхталиб ўтсам. 1905 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 5 нафарига чорвачилик, тикувчилик, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш йўналишларида жами 93 млн.сўмлик кредитлар ажратилди. 

-Шунингдек, 2021 йилнинг январ-ноябр ойларида жами 672 та оилаларга 534,6 млн.сўмлик ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан, Наврўз байрами арафасида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида 19-20 март кунлари 207 та оиладаги 764 нафар оила аъзоларига 76,4 млн.сўмлик, Қурбон хайити муносабати билан 162 та оиладаги 615 нафар оила аъзоларининг хар бирига 250 минг сўмдан жами 153,7 млн.сўм, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июлдаги ПҚ-5204-сон қарори асосида “Темир дафтар”да 18 ёшгача бўлган фарзандлари мавжуд 303 та оиланинг 609 нафар болаларига 304,5 млн.сўмлик   моддий ёрдам пуллари берилди.


“Ёшлар дафтари” бўйича


Бугунги кунда шаҳар аҳолисининг 26 минг 600 нафарини (ёки 18,1 фоизини)           18-30 ёшдаги  ёшлардан иборат бўлиб, шундан 16 минг 78 нафари билан сўровнома ўтказилди, бугунги кун ҳолатига ушбу ёшлардан 6 минг 145нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган. 

Ўтган давр мобайнида “Ёшлар дафтари”га киритилган жами ёшларнинг
  5 837 
нафари (94,8 фоиз) дафтардан чиқарилди. Жумладан,

  • ишсиз ёшларнинг 1 851 нафари доимий ишларга жойлаштирилган,
  • 1 100 нафар ёшларга имтиёзли кредит ажратилган,
  • нафар ёшларга ер майдони ажратилди, 
  • 118 нафарига меҳнат қуроллари учун субсидия ажратилди,
  • 484 нафари “Устоз шогирд” анъанаси бўйича хунармандларга бириктириш,
  • 198 нафари ташқи миграциясини ташкил этиш, 
  • 77 нафари хайдовчиликка ўқитиш орқали,
  • 342 нафарини истеъдодларини қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратиш орқали;
  • 13 нафарига сафарбарлик чақирув резерви ҳаражатларини қоплаб бериш орқали;
  • 24 нафарини тўлов-кантракт суммасини тўлаб бериш орқали;
  • 1 нафари якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини бошлаши орқали ;
  • 584 нафари бошқа йўналишлар доирасида дафтардан чиқарилган. 

Шунингдек, 1 108 нафар ёшлар тадбиркорлик ва бизнесга ўқитилиб,  
 1 101 нафарига сертификат берилди ва сертификат олганларнинг 367 нафарига 12,881 млрд.сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди.

“Ёшлар: 1+1” дастури орқали 1 108 нафар ёшлар салоҳиятли тадбиркорлар ҳамда ҳунармандларга бириктирилган.

“Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 2408 нафар ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун 1 млрд. 501  млн. сўм маблағ сарфланди.

Жумладан,

- 1274 нафар ёшларга бир марталик моддий ёрдам учун   272,9 млн. сўм;

- 109 нафар ёшларга ҳайдовчилик гувоҳномаси учун 143 млн.сўм; 

- 118 нафар ёшларга меҳнат қуроллари харид қилиш учун 376,0 млн. сўм;

24 нафар ёшларнинг тўлов-контракт суммаларини учун 88,3 млн. сўм;

13 нафар ёшларга СЧР бадали харажатлари учун 68,1 млн.сўм;

342 нафар ёшларнинг истеъдодини қўллаб-қувватлаш учун 161,2 млн. сўм;

523 нафар ёшларнинг беш муҳим ташаббусларини молиялаштириш учун 48,1 млн, сўм;

66 нафар ёшларга жамғарма маблағлари ҳисобида 284,4 млн. сўм бошқа турдаги ёрдамлар учун ажратилди.

Ҳозирга келиб “Ёшлар дафтари”да жами 330 нафар ёшлар қолмоқда.


“Аёллар дафтари” бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида


2020 йилнинг октябрь-декабрь ойларида шаҳарнинг 33 минг 496 нафар                     хотин-қизлар билан мулоқотлар ўтказилди. Жорий йилнинг 8 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2-сонли қарорида кўрсатиб ўтилган 9 тоифадаги 6 минг 753 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”ги киритилди. Жумладан,

- 5 минг 724 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ишсиз хотин-қизлар, 

-222 нафар боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар, 

- 297 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, шундан 39 нафари 1-гурух ногирон, 258 нафари 2-гурух ногирон

- 38 нафар уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар,

-нотурар жойларда истиқомат қилаётган хотин-қизлар йўқ; 

- 44 нафар қарамоғида бир ва ундан ортиқ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз хотин-қизлар, 

- 302 нафар тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжмандлар, 

-  70 нафар ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтожлар 

- 56 нафар психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар билан манзилли ишлаш киритилди.

Шаҳарда аёллар муаммоларни бартараф қилишда амалий ёрдам бериш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларга психологик ёрдам бериш, вилоятдаги аёллар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида “Аёллар маслаҳат кенгаши” ташкил этилди. Ушбу “Аёллар маслаҳат кенгаши” 10-15 нафар кишидан иборат таркибда ишчи гуруҳлари шакллантирилди. Ташкил этилган “Аёллар маслаҳат кенгаши”лари шаҳардаги “Аёллар маслаҳат кенгашлари” маҳаллалар ҳудуди жойлашган  28 та умумтаълим мактабларида, 1-3-4-секторлар биносида хар бир секторда 2 тадан махалла, Баркамол авлод маркази биносида 2 та махалла, 1 та Харбий академик лицей ётоқхонаси биносида, 1 та 32-сон мактаб интернати ётоқхонасида жойлашган ва                    1-хонаси ўқув машғулотлари хонаси, 2-хонаси индивидуал суҳбат ўтказиш хонаси қилиб, шаҳар ҳокимлиги томонидан жиҳозлар билан таъминланди.


Амалга оширилган ишлар тўғрисида


“Аёллар дафтари”га кирилтилган 2 минг 716  нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ишсиз хотин-қизлардан шаҳарда жорий йилнинг  28 май кунига қадар 2716 нафарининг бандлиги таъминланди. 

 Касб-ҳунарга   ўқиш истагини билдирган 829 нафар аёллардан 829 нафари                касб-ҳунарга ўқитилди.

Тадбиркорлик  қилиш учун кредит олиш истагида бўлган 2179 нафар аёллар режа жадвал асосида Хоразм вилояти хотин-қизлар тадбиркорлик маркази ҳамда "Тадбиркор Аёл" Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциациясининг Урганч шаҳар бўлими томонидан ўқитилиб, сертификат берилган хотин-қизлардан 2179 нафар аёлларга  паррандачилик, тикувчилик, нон махсулотлари ишлаб чиқариш, пишириқ, иссиқхона қуриш учун, гўзаллик салони ва бошқа йўналишлар бўйича кредит олишларида амалий ёрдам берилди. 

Аёллар дафтарига киритилган боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд 222 нафар аёлларга 213.4 млн сўмлик пул маблағлари берилди. Шундан,

1-сектор 58 нафар - 54.5 млн.сўм2-сектор 51-нафар - 49.5 млн.сўм3-сектор                   62 нафар - 60.9 млн.сўм, 4-сектор 51 нафар - 48.5 млн.сўм.


Ижтимоий ёрдамга муҳтож  ногиронлиги бўлган 297 нафар аёллардан                       296 нафарига пул маблағлари берилиб ёрдамлар кўрсатилди. Шундан биринчи гурух ногиронлиги бўлган 39 нафар аёлларга 50.2 млн сўмлик пул маблағлари берилди. Шундан:

1-сектор 11 нафар - 15.2 млн.сўм2-сектор 12 нафар 13.9 млн.сўм                                           3-сектор 5 нафар - 7.8 млн.сўм 4-сектор 11 нафар - 13.3 млн.сўм


Иккинчи гурух ногиронлиги бўлган 258 нафар аёлларга 225.8 млн сўмлик пул маблағлари берилди. Шундан:

1-сектор 78 нафар - 67.3 млн.сўм2-сектор 71-нафар 64.2 млн.сўм                                            3-сектор 61 нафар - 52.1 млн.сўм 4-сектор 47 нафар - 42.2 млн.сўм.


Уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган 38 нафар аёлларнинг уй-жойларини жорий таъмирланди. Жами 209.0 млн сўмлик пул маблағлари сарфланди.Шундан:

 1-сектор 8 нафар - 22.0 млн.сўм, 2-сектор 10 нафар - 37.0 млн.сўм,                                          3-сектор 11 нафар - 75.0 млн.сўм, 4-сектор 9 нафар -75.0 млн.сўм.

Қарамоғида бир ва ундан ортиқ  ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз 44 нафар аёлларга  24.1 млн сўмлик пул маблағлари берилди. Шундан:

1-сектор 15 нафар - 8.8 млн.сўм, 2-сектор 11 нафар - 5.9 млн.сўм,                                              3-сектор 10 нафар - 5.1 млн.сўм. 4-сектор - 8 нафар 4.3 млн.сўм.

Тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд 302 нафар аёллардан бугунги кунга чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 7 нафар аёлларга даволаниб, соғлигини тиклашлари учун 294.0 млн.сўм маблағлар ажратилди.

Ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож 70 нафар аёлларга вилоят, шаҳар судлари ва шаҳар адлия бўлими, прокуратура ҳодимлари томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 

Психологик маслаҳатга муҳтож 56 нафар аёлларга “Аёллар маслаҳат кенгаши” га жалб қилинган малакали психологлари томонидан психологик   ёрдамлар берилди. 

“Аёллар дафтари”га кирган доимий ёрдамга муҳтож, шу жумладан (боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд, ижтимоий ёрдамга муҳтож I-II гурух ногиронлиги бўлган, қаромоғида бир ва ундан ортиқ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз) аёлларга жорий  йилнинг апрел ойида 204 нафарига, май ойида 186 нафарига 490  (тўрт юз тўқсон минг сўм) миқдорида  бир марталик моддий ёрдамлар берилди. 

Шаҳардаги 4-та сектор томонидан бугунги кунга қадар “Аёллар дафтари”га                    9-тоифа бўйича киритилган 6753 нафар аёллардан  6753 нафар аёлларга амалий ёрдамлар кўрсатилган бўлиб,  шундн 4 нафар аёл вафот этган. Кўрсатилган амалий ёрдамлардан розилигини билдириб ариза берган “Аёллар дафтари”ги 3327 нафар аёллар Халқ депутатлари Урганч шаҳар кенгашининг  сессия қарорига асосан “Аёллар дафтари” рўйхатидан чиқарилди. 

 Жорий йилнинг июн ойида  Аёллар дафтарига киритилган 150 нафар аёллар Бухоро вилоятига саёхатга юборилди. Шундан: 

16 июн куни 100 нафар аёл, 24 июн куни 50 нафар аёл, 


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йил 28 апрелда қабул қилинган 250- сонли “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни,                         хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича қўшимча                               чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни жойлардаги ижросини ўз вақтида таъминлаш юзасидан “Аёллар дафтари”ни 1-босқичини якунлаш ва 2-босқичини шакллантириш, биринчи навбатда жорий йилнинг 30 июнь кунига қадар 1-босқичда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ёрдам кўрсатиш ишлари тўлиқ якунланди.

1 июлдан 7 июлга қадар хонадонма-хонадон юриш орқали хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ишларини ташкил этилиб, 10 июлга қадар “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 2-босқичида эҳтиёжманд хотин-қизларнинг рўйхатлари шакллантирилди.

11-12 июль кунлари “Аёллар дафтари”га киритиладиган хотин-қизларнинг рўйхатларини ҳамда уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган “Йўл харитаси” лойиҳасини халқ депутатлари шаҳар Кенгашида тасдиқланди.

Сўровнома тўлдирилган хотин-қизлардан  9 тоифадаги 1 минг 995 нафар                       хотин-қизлар “Аёллар дафтари”ги киритилди. Жумладан,

- 305 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ишсиз хотин-қизлар, 

-136 нафар боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар, 

- 163 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, шундан 32 нафари 1-гурух ногирон, 131 нафари 2-гурух ногирон


- уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар йўқ;

-нотурар жойларда истиқомат қилаётган хотин-қизлар йўқ; 

- 53 нафар қарамоғида бир ва ундан ортиқ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз хотин-қизлар, 

- 810 нафар тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжмандлар, 

- 201 нафар ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтожлар 

- 327 нафар психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар билан манзилли ишлаш киритилди.


Амалга оширилган ишлар тўғрисида


“Аёллар дафтари”га кирилтилган  87  нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ишсиз хотин-қизлардан шаҳарда жорий йилнинг 30 сентябрь кунига қадар                                   87 нафарининг бандлиги таъминланди. 

 Касб-ҳунарга   ўқиш истагини билдирган 81 нафар аёллардан 81 нафари                       касб-ҳунарга ўқитилди.

Тадбиркорлик  қилиш учун кредит олиш истагида бўлган 137 нафар аёллар режа жадвал асосида Хоразм вилояти хотин-қизлар тадбиркорлик маркази ҳамда “Савдо саноат” палатаси   Урганч шаҳар бўлими томонидан ўқитилиб, сертификат берилган хотин-қизлардан  137 нафар аёлларга  паррандачилик, тикувчилик, нон махсулотлари ишлаб чиқариш, пишириқ, иссиқхона қуриш учун, гўзаллик салони ва бошқа йўналишлар бўйича  кредит олишларида амалий ёрдам берилди. 

Аёллар дафтарига киритилган боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд 136 нафар аёллардан 117 нафарига  29.250 млн сўмлик пул маблағлари берилди. Шундан 

1-сектор 35 нафар - 8,750 млн.сўм, 2-сектор 19 нафар - 4.750 млн.сўм,                                    3-сектор 42 нафар - 10.500 млн.сўм, 4-сектор 21 нафар - 5.250 млн.сўм

Ижтимоий ёрдамга муҳтож  ногиронлиги бўлган 163 нафар аёллардан                              160 нафарига пул маблағлари берилиб ёрдамлар кўрсатилди. Шундан биринчи гурух ногиронлиги бўлган 32 нафар аёлларга 8 млн сўмлик пул маблағлари берилди. Шундан:

1-сектор 9 нафар - 2,250 млн.сўм, 2-сектор 9 нафар - 2,250 млн.сўм, 

3-сектор 13 нафар - 3,250 млн.сўм, 4-сектор 1 нафар - 250 млн.сўм


Иккинчи гурух ногиронлиги бўлган 128 нафар аёлларга 32 млн сўмлик пул маблағлари берилди. Шундан:

1-сектор 61 нафар - 15,25 млн.сўм, 2-сектор 26 нафар - 6,5 млн.сўм,

3-сектор 18 нафар - 4,5 млн.сўм, 4-сектор 23 нафар - 5,75 млн.сўм.


Қарамоғида бир ва ундан ортиқ  ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз                   51 нафар аёлларга  12,75 млн сўмлик пул маблағлари берилди. Шундан:

1-сектор 19 нафар - 4750 млн.сўм, 2-сектор 6 нафар -1500 млн.сўм,                                           3-сектор 26 нафар - 6.5 млн.сўм.

Жорий бугунги кунига кадар жами 328 нафар аёлларга 82 млн сўм миқдорида моддий ёрдам пуллари берилди. 

Тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд 810 нафар аёлларнинг барчаси бугунги кунга чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 

Ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож 201 нафар аёлларга вилоят, шаҳар судлари ва шаҳар адлия бўлими, прокуратура ҳодимлари томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 

Психологик маслаҳатга муҳтож 327 нафар аёлларга “Аёллар маслаҳат кенгаши” га жалб қилинган малакали психологлари томонидан психологик   ёрдамлар берилди. 

 Жорий йилнинг сентябрь ойида Аёллар дафтарига киритилган 48 нафар хотин-қизлар  Тошкент шахрига саёхатга юборилди. 


Янги иш ўринлари ташкил қилиш бўйича.


Урганч шаҳарда 2021 йилга мўлжалланган янги иш ўринлари яратиш дастури ижросини таъминлаш бўйича январ - ноябрь ойларида жами 2333 та янги иш ўринлари ташкил қилиш белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 2342 тага ёки 100.4% (фоиз)га бажарилди. 

Жумладан:

Ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 11 ойда 137 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган бўлиб, амалда 574 та (264.9%) иш ўринлари яратилди.

-  кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига 11 ойда 826 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган бўлиб, амалда 887 та (107.4%) иш ўринлари яратилди. 

-  якка тартибдаги тадбиркорликни ташкил этиш ҳисобига 805 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган бўлиб, амалда 866 та иш ўринлари яратилган, яъни 107.6 фоизга бажарилди.

Урганч шаҳарда 2021 йил январ-ноябр ойларида 10 та мехнат ярмаркаси ўтказилди, мехнат ярмаркасида шаҳардаги 1747 та корхона ва ташкилотлар томонидан 12374 та бўш иш ўринлари билан иштирок қилдилар. Ярмаркага жалб қилинган 875 нафар фуқаролардан 449 нафарини ёшлар, 154 нафарини коллеж битирувчилари, 

520 нафарини аёллар ташкил қилди. Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида жами 70 нафар фуқаролар доимий ва 9 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жойлаштирилди ҳамда 94 нафари касбга қайта ўқитилди. 

Урганч шаҳарда ҳозирги кунда жами 8079 нафар ишсиз фуқаролар мавжуд


Ичимлик суви бўйича 

2020 йил Урганч шахар аҳолисини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида барча манбаалар ҳисобидан Умумий қиймат 11 308 млн сўмлик 2020-йил учун ажратилган лимит 12 202 млн сўмлик маблағлар эвазига 41.95 км ичимлик сув тармоқлари ҳамда 3 та сув тақсимлаш иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари бўйича манзилли дастурлар ишлаб чиқилиб тасдиқланди. Шу Жумладан Урганч шахар “Жингоуз” ва “Ашхобод” МФЙлардаги ичимлик сув тарқатиш иншооти ва 12 км узунликда ичимлик сув тармоғини қуриш ва реконструкция қилиш хамда вилоят Перенатал маркази орқасида жойлашган оқава сув хайдаш насос станциясини, “Камолот” МФЙ, 170-квартал, “К.Отаниёзов” МФЙ Фаровонлик кўчаси, Т.Малик кўчаси, “Тажриба маскани” МФЙ 181-кварталларда 8 км, узунликда ичимлик сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари белгиланган. Хозирда 85% ишлар амалаг оширилган 2021 йил Урганч шахар аҳолисини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида барча манбаалар ҳисобидан 2021-йил учун ажратилган лимит 16 202 млн сўмлик маблағлар эвазига 15 км ичимлик сув тармоқлари ҳамда 2 та сув тақсимлаш иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Шу Жумладан Урганч шахар “Исломобод” ва “Зиёкор” МФЙлардаги ичимлик сув тарқатиш иншооти ва 12 км узунликда ичимлик сув тармоғини қуриш ва реконструкция қилиш ва вилоят Перенатал маркази орқасида жойлашган оқава сув хайдаш насос станциясини хамда махалли бюджет маблағлари хисобидан 1та оқава сув хайдаш иншооти 6 км тармоқ ётқизиш ишлари амалаг оширилган. 

2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича жамиятда 5 кишидан иборат ишчи-гурухи тузилди. Ишчи-гурух тамонидан ичимлик сув тармоқларини 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича чора тадбир ишлаб чиқилиб, ушбу ишларни бажариш учун маъсул ходимлар беркитилди.

Белгиланган чора тадбирларни бажарилиши бўйича жорий йилнинг 11 октябр ҳолатига  ичимлик сув тармоқларини мукаммал таъмирлаш бўйича 1.1 км тармоқ режалаштирилиб, амалда 1.1 км қилиб, 100 % га бажарилди.

Ичимлик сув тармоқларини жорий таъмирлаш бўйича жорий йилга 2.4 км тармоқ режалаштирилиб, бу ишлар амалда 2,4 км қилиб, 100 % га бажарилди

2022 йилда   жами 18.7 км жумладан,  “Юкори бог” маҳалласига 0.6 км, “Бинокор” маҳалласига 1 км, “Янги хаёт” маҳалласига 4.3 км, “Машал” маҳалласига 1.5 км, “Темир йўлчи” маҳалласига 5.6 км, 1 дона (СТИ) сув тақсимлаш иншоотини куриш   "Олма боғ" маҳалласига 1 км, Бешмерган маҳалласига 2.3 км, "Обихаёт" маҳалласига 1.7 км, “Жамбул” маҳалласига 0.7 км, узунликда ичимлик сув қувурлари реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Бунинг натижасида шахарда ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 99,6 фоизга етказилади.


Электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича

Шахрда 2021 йилда аҳоли ва улгуржи истемолчиларини куз-қиш мавсумини беталофот ўтишини таъминлаш мақсадида 42,0 км 0,4-6-10 кВли электр узатиш тармоғи, 27 дона трансформатор пунктларида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди. 

2021 йилда 75,6 км узунликдаги 0,4-10 кВ электр узатиш тармоқлари ва 75 та трансформатор пунктларини жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Бажарилган янги қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишлар натижасида 38 та маҳаллалардаги 25,3 минг аҳоли истеъмолчиларига етказиб берилаётган электр энергиясининг сифати янада яхшиланди. Шунингдек, 430 та хусусий ва оилавий тадбиркорларнинг электр энергиясига бўлган талаби қондирилди.

Шахарда 2022 йилда жами 8 та, жумладан, "Шодлик" маҳалласида 2 та, "Навруз" маҳалласида 1 дона, "Исломод" маҳалласида 1 дона, "Бинокор" маҳалласида 1 дона, "Камолот" маҳалласида 1 дона, "Янги Обод" маҳалласида 2 дона,  трансфармотор пунктларини  янгидан ўрнатиш, 22.8 км, жумладан, "Шодлик" маҳалласида 4,6 км, "Наврўз" маҳалласида 6.8 км, "Исломобод" маҳалласида 2,6 км, "Бинокор" маҳалласида 1.5 "Камолот" маҳалласида 4.5 км, “Янги   Обод”маҳалласида 2.1 км, узунликдаги ҳаво-линияларини янгидан қуриш, 4 та, жумладан, 

“Шодлик” маҳалласида 1 та, "Бинокор" маҳалласида 1 дона, "Камолот" маҳалласида 2 дона, трансфармоторни реконструкция қилиш ҳамда 13.8 км, жумладан, "Шодлик" маҳалласида 6,2 км, "Навруз" маҳалласида 2.2 км, "Бинокор" маҳалласида 0.7 км, "Камолот" маҳалласида 3.0 узунликдаги ҳаво-линияларини реконструкция қилиш режалаштирилган. 

2022 йилда аҳоли ва улгуржи истемолчиларини куз-қиш мавсумини беталофот ўтишини таъминлаш мақсадида 62,0 км 0,4-6-10 кВли электр узатиш тармоғи, 28 дона трансформатор пунктларида мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш режалаштирилган. 

Табий газ бўйича

Урганч шахарда табиий газ тармоқларини 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича 2 дона газ тақсимлаш пунктлари мукаммал таъмирланди. 1093 дона газ тақсимлаш пунктлари тафтиш (ревизия) қилинди. 16,3 км ер ости газ қувурлар прибор ёрдамида текширилди. 11,3 км газ қувурлари бўёқланди. 7,1 км газ қувурлари мустахкамлик ва зичликка синалди. 113 дона ГТП газ тақсимлаш пунктлари бўялди.

Бугунги кунгача жами 40636 та аҳоли хонадонларидан 37543 тасига янги замонавий АСКУГ газ ҳисоблагич ўрнатилди. 


Урганч шаҳрида 2022 йилда 900 м газ қувурларини реконструкция қилиш, 1093 дона газ тақсимлаш пунктларини тафтиш (ревизия) қилиш, 16,5 км газ қувурларини хова босими остида мустахкамлик ва зичликка синаш, 8,6 км ер ости газ қувурларини прибор ёрдамида текшириш ҳамда 11,5 км газ қувурларини бўёқлаш режалаштирилган.


Автомобил йўллари бўйича


Хоразм вилоят автомобиль йўллари худудий бош бошқармасига қарашли Урганч   йўллардан мунтазам  фойдаланиш УК корхонаси давлат ахамиятга эга умумий фойдаланишдаги жами 28 км йўлларга хизмат кўрсатади. Шундан

  • давлат ахамиятдаги йўллар           - 28 км


Шахарда 2020 йилда жами 3,0 км, жумладан 3,0 км давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларасфалт билан  тўла таъмирлаш ишлари бажарилди. 


Шаҳарда 2021 йил январ-ноябр ойларида жами 5 км, жумладан 5 км давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллар асфалт билан  таъмирлаш ишлари бажарилди.



Жумладан:

Республика бюджети хисобидан: 

Давлат ахамиятидаги йўлларда йўлдаги ишлари жами 5,4 км узунликда майда чуқурчаларни таъмирлаш   ва асфальт қоплама ётқизиш ишлари, жами бўлиб 5,4 км узунликда 3539 тн асфальтобетон билан таъмирланди;

Жами Республика бюджети бўйича 5,4 км узунликда 3539 тн асфальтобетон билан таъмирланди.

Обод қишлоқ дастури бўйича:

Исломобод махалласида жами 6,683 км узунликда йўл таъмирлаш ишлари бажарилган бўлиб, шундан 3,353 км қисмига ШПС ва 3,330 км 2900 тн асфальтобетон ётқизиш ишлари бажарилган ва 1та кучада ишлар  давом қилдирилмоқда.

Зиёкорлар   махалласида жами 9,967 км узунликда йўл таъмирлаш ишлари бажарилган бўлиб, шундан 6,375 км қисмига чакик тош   ва 3,592 км 1410 тн асфальтобетон ётқизиш ишлари бажарилди.

Жами Обод қишлоқ дастури бўйича 16,65 км узунликда йўл таъмирлаш ишлари бажарилган бўлиб, шундан 9,728 км қисмига ШПС,чакик тош  ва 6,922 км қисмига 4260 тн асфальтобетон ётқизиш ишлари бажарилди.

Ички хўжалик йўллари бўйича:

Махаллий бюджет маблағлари хисобидан шаҳардаги ички хўжалик йўлларини таъмирлаш бўйича 6 та махаллада 4,94 км узунликда 2700,0 млн сўмликчакик тош ва асфалтобетон коплама билан таъмирлаш ишлари бажарилиб, тўлиқ молиялаштирилди.

Урагнч шахар “Ободонлаштириш бошқармаси” давлат ва махаллий ахамиятга эга умумий фойдаланишдаги жами 293,3 км йўлларга хизмат кўрсатади. Шундан

  • давлат ахамиятдаги йўллар         - 34,1 км
  • махаллий ахамиятдаги йўллар    - 259,2 км

Шахарда 2020 йилда жами 28,8 км, жумладан 10,6 км давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллар, 16,7 км маҳаллий аҳамиятидаги автомобиль йўллар,
 1,5 км (қум шағал аралашмаси) узунликдаги ички йўллар таъмирланиб холати яхшиланди ҳамда 1 та кўприкда яъни (4к 161 автомабиль йўлининг 1,0 кмдаги кўприкда)  тўла таъмирлаш ишлари бажарилди. 

Шахарда 2021 йил январ-ноябр ойларида жами 15,6 км, жумладан 1,7 км давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллар, 13,9 км маҳаллий аҳамиятидаги автомобиль йўллар, 15,6 км (10,1 км асфалт, 4,5 қум шағал аралашмаси) узунликдаги ички йўллар таъмирланиб холати яхшиланди ҳамда 1 та кўприкда яъни (А.Баходирхон кўчаси шовот канали кўприкида) тўла таъмирлаш ишлари бажарилди. 

Зиёкорлар махалласида жами 4,45 км узунликда йўл таъмирлаш ишлари бажарилган бўлиб, шундан 2,9 км қисмига ШПС ва 1497 метр қисми бажарилган. 

Исломобод махалласида жами 7,13 км узунликда йўл таъмирлаш ишлари бажарилган бўлиб, шундан 4,3 км қисмига ШПС ва 2821 метр қисми бажарилган.

Жами Обод қишлоқ дастури бўйича 11,5 км узунликда йўл таъмирлаш ишлари бажарилган бўлиб, шундан 7,2 км қисмига ШПС ва 4,3 км қисми бажарилган




Соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларга тўхталадиган бўлсам


Урганч шаҳари бўйича 1 та шифохона, 1 Кўп тармоқли марказий поликлиника ва 3 та оилавий поликлиника муассасалари томонидан аҳолига тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Ҳозирги кунда тиббиёт муассасаларида 266 нафар олий маълумотли шифокор ва 619 нафар ўрта маълумотли тиббиёт ходимлари фаолият кўрсатмоқда. 

Шаҳарда соғлиқни сақлаш тизими фаолият юритаётган даволаш профилактика муассасаларини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида ўтган давр мобайнида бир қанча самарали ишлар амалга оширилди. 

Жумладан,

     Шаҳарда 3-сон оилавий поликлиникаси Наврўз бўлимида 2019 йил май ойидан  реконструкция қурилиш ишлари  учун махаллий бюджет томонидан   2 млрд.700 млн сўм маблағ ажратилиб 2020 йил апрел ойида реконструкция ишлари якунланиб ўз иш фаолиятини бошлади.

       Бундан ташқари  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 29- ноябрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириғига асосан Урганч шаҳрида   90 ўринли туғруқ комплекси барпо этилиши кўзда тутилиб 2019 йил охиригача фойдаланишга топширилиши белгиланган. Хоразм вилоят хокимининг 2019 йил 30 декабрдаги №798 қ-сонли қарорига асосан Урганч шаҳридаги янги 90 ўринли туғруқхона комплекси  фойдалинишга топширилди. Туғруқ комплексини  янгидан қуриш учун 17 млрд.сўм ажратилган ва   2020 йилнинг июнь ойидан туғруқ комплекси иш фаолиятини бошлади. Туғруқ бўлимини тиббий жихозлар билан жихозлаш учун 2 млрд. 472 млн. 173 минг сўм  мабағ сарфланди. 

        Бугунги кунда шаҳар туғруқхонаси очилиши муносабати билан аҳоли бандлигини   иш ўринлар билан таъминлаш мақсадида 2020 йил июн ойида 18 нафар шифокор,  48 нафар  ўрта тиббиёт ходими, 41 нафар кичик тиббий ходимлар иш билан таъминландилар. 

       Шаҳар аҳолиси учун 2021 йил смета харажатларига жами 2 954 921,0 минг сумм маблағ ажратилган.  Шундан 14391,0 минг сум  дори дармонга,  200 451,0 минг сум тиббий буюмга, 164866,0 минг сум реактив ва реагентларга, 42044,0 минг сум дезинфекцияловчи воситаларга, 285 000,0 минг сум маблағ имтиёзли дори дармон учун ажратилган.

2021 йил 10 ойда 3155 та  туғилиш (кўрсаткичи 21,7% ) бўлган, 2020 йил
 10
 ойда 3025  та  туғилиш (кўрсаткичи 20,8 %) бўлган. 2021 йил   10 ойида 
 32
 нафар (кўрсаткичи 10,1%) гўдаклар ўлими   кузатилган бўлса,  2020 йил 
 10
 ойда 39 нафар ( кўрсаткичи 12,8%) гўдаклар ўлими   кузатилган. 

2021йил 10 ойида ахоли томонидан оилавий поликлиникаларга ва марказий поликлиникага қатновлар сони  1 млн. 299 минг 43 нафарни,  аҳоли жон бошига -7,4 тани ташкил қилди. Шахар шифохона бўлимларида жами
 7 минг 87 нафар бемор стационар шароитда даволаниб чиқдилар.


Ҳурматли Кенгаш иштирокчилари!

Мактабгача таълим соҳасида  

Шаҳарда 2021 йил 1 январь ҳолатига қамров даражаси 89,0 фоизни ташкил қилиб, 2021 йил давомида 2020 йилда Урганч   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги ПК 4565- сонли “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 3-иловаси 92-бандини ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил 4 майда  Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг № 8-32 сонли қарорига асосан  Урганч шаҳар Ал-Хоразмий маҳалласида жойлашган 41-сон мактабгача таълим ташкилоти  3 217 195 млн.сўм ҳисобига реконструкция қилиниб, ишга туширилди. Шунингдек, Давлат-хусусий шерикчилик асосида 2 та, жумладан “Стар кидс” ва “Мафтуна гулғунчалари” нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиши ҳисобига 300 нафар бола қамраб олиниб                    12 нафар ҳодимлар иш билан таъминланди ва 13 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ўз иш фаолиятини бошлаб 325 нафар бола қамраб олиниб                      26 нафар ҳодимлар иш билан таъминланди.

Урганч шаҳрида 2021 йил 1 январ ҳолатига қамров 89,0 фоиз бўлган бўлса, ҳозирги вақтда 97,6 фоизни ёки 8,6 фоизга ўсди. 2021 йил давомида 1 та 2020 йил                      4 майда  Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг № 8-32 сонли қарори  асосида жами 3 217 195 млн. сўм маблағ ҳисобига Давлат мактабгача таълим ташкилоти ўз иш фаолиятини бошлади, бу билан қўшимча 150 ўриндан иборат бўлиб жами 944 нафар 3-7 ёшли болалар қамраб олинди.

Давлат-хусусий шерикчилик асосида “Стар кидс”, “Мафтуна гулғунчалари” Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиши хисобига эса 300 нафар болани қамраб олиб 12 нафар ходимлар иш билан таъминланди ва 13 та Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ўз иш фаолиятини бошлаб 325 нафар бола қамраб олиниб 26 нафар ходимлар иш билан таъминланди.

Бугунги кунда шаҳар мактабгача таълим бўлимига қарашли 98 та мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлиб, шундан: 33 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 7 та давлат-хусусий шерикчилик мактабгача таълим ташкилотлари, 54 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 4 та хусусий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. Жами 10715 нафар (97,6%) болалар мактабгача таълимга ташкилотларига қамраб олинди. 

Шаҳарда 2022 йилда:

-Обод маҳалла давлат дастури асосида "Шодлик" маҳалласидаги 21-сон мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш;

-янгидан 1 та 75 ўринли давлат хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 11 та 275 ўринли оилавий мактабгача таълим ташкилот ишга тушириш режалаштирилган.

Бунинг натижасида шаҳарда 3 ёшдан – 7 ёшгача бўлган болаларнинг қамров даражаси 100 фоизга етказилади.

   Ҳурматли Кенгаш иштирокчилари!

Тобора якунланиб бораётган жорий йилда эришган ижобий натижаларимиз олдимизда турган улуғвор мақсадлар йўлидаги илк қадамларимиздир. 

        Ҳали олдимизда ўз ечимини кутаётган муаммолар,  масалалар кўп, албатта. Зеро, ривожланиш шундай бир довонки, ундан босқичма-босқич ўтилади.  Ҳаёт давом этар экан, муаммо-ю ташвишлар бўлиши ҳам табиий албатта. Тараққиёт эса тўхтамайди. Бугун шиддат билан ривожланаётган даврда халқимизни қийнаётган масалаларга тезроқ ечим топиш, Боғот шаҳарида 4 та сектор раҳбари ва ҳоким ўринбосарлари билан ҳамжихатликда шаҳарни вилоятда олдинги ўринларга чиқариш бўйича барча   кўрсаткичларни ижобий якунлаш, сидқидилдан бажариш, одамларнинг ҳаётдан рози бўлишларига эришиш – бош мақсадимиздир. Бу борада сизлар билан баҳамжиҳат, жипслашиб меҳнат қилсак, албатта, бизга билдирилган юксак ишончни оқлаган бўламиз.

        Бугун бутун шаҳаримиз аҳолисига ушбу Мурожаат билан юзланар эканман, сўзимни Ҳурматли Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг “Халқимиз ҳаётини янада обод ва фаровон қилиш, юртимизда яшаётган, миллати, тили ва динидан қатъий назар, ҳар бир инсонга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш – давлатимиз ва жамиятимизнинг бош вазифасидир. Мана шундай эзгу ва шарафли мақсад йўлида кексаю ёш барча ватандошларимиз бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қиладилар, янги Ўзбекистон бунёдкори бўлиб майдонга чиқишларига ишонаман”, деган фикрлари билан якунламоқчиман. 

       Давлатимиз Раҳбарининг ушбу сўзлари ҳар биримизнинг фаолиятимизда бош мезон бўлиб хизмат қилади.

        Бу эзгу, халқнинг корига ярашдек шарафли йўлда, савоб амалларда сизларнинг барчангизга соғлик-омонлик, хонадонларингизга қут-барака, хотиржамлик ёр бўлишини тилайман. 


Эътиборингиз учун раҳмат!








ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГАНЧ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ЎН ЕТТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун Урганч шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаи Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ТАЖИЕВ Баходир, Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев, сектор раҳбарлари, депутатлар, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар. 
Кун тартибидаги биринчи масала - шаҳардаги аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида бўлди.
Кун тартибидаги иккинчи масала - Урганч шаҳридаги умумий ўрта-таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида булди.
Кун тартибидаги учинчи масала - географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давергеодезкадастр қўмитаси баёнинг ижроси тўғрисида бўлди.
Кун тартибидаги тўртинчи масала - Урганч туманлараро иқтисодий суди томонидан 2020 йил 6 ой фаолияти бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида булди.
Кун тартибидаги масала юзасидан - Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси Аллаберганова Нилуфар Атамуратовна, Раджабов Алтибай Бегжанович ва депутатлар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
 Муҳокама қилинган масала юзасидан Урганч шаҳар Кенгашининг қарори қабул қилинди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Сана: 29.08.2020 10:12
0
935

УРГАНЧ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ


Бугун 28 апрель Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг навбатдаги тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, депутатлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.


УРГАНЧ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ УЧИНЧИ СЕССИЯСИ

Бугун 18 апрель куни Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг навбатдаги учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Урганч шаҳар ҳокимининг тадбиридаги расмий маърузаси

Ушбу саҳифа янгиланмоқда...
Сана: 10.01.2019 12:59
0
1 052
Тепага чиқиш