Матбуот анжумани
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Хоразм вилояти бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими ва Хоразм вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида “Озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навоси устидан назорат масалалари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжуманида Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навоси устидан назорат соҳада амалга оширилган ишлар – савдо қоидалари бузилишини, нархларнинг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш, сунъий танқислик вужудга келишига йўл қўймаслик, деҳқон бозорларидаги нарх-навони барқарорлаштириш ҳамда ижтимоий муҳим турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда сотилиши таъминланаётганлиги хусусида маърузалар қилинди.

Анжуман очиқ мулоқот тарзида ўтиб, журналист ва блогерларнинг озиқ-овқат маҳсулотларини нарх-навосини назорат қилиниши ва соҳага оид бошқа саволларига масъуллар томонидан жавоблар берилди.
Турсунбой ШАМАКОВ,
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Хоразм вилояти бошқармаси катта инспектори.