ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Новости

“Ижтимоий ташаббус” республика кўрик-танлови ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий ташаббус” республика кўрик-танловини ўтказиш бўйича Низомга асосан Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан танлов эълон қилинади.
Кўрик-танловда ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлашда юқори натижаларга эришган, жамият ривожи учун ташаббус кўрсатаётган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаган, жумладан, ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, шунингдек, ижтимоий соҳа муассасалари инфратузилмасини яхшилашда фаол иштирок этган туман (шаҳар) ҳокимликлари, давлат бошқаруви органлари, нодавлат ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, жисмоний шахслар қатнашиши мумкин.
Кўрик-танлов қуйидаги 3 та босқичда ташкил этилади:
Биринчи босқич – туман (шаҳар) миқёсида июль-август ойларида;
Иккинчи босқич – вилоятлар миқёсида (биринчи босқич ғолиблари ўртасида) сентябрь-октябрь ойларида;
Учинчи босқич – республика (иккинчи босқич ғолиблари ўртасида) ноябрь ойида;
Танлов ўтказишдан кўзланган асосий мақсад қуйидагилардан иборат:
— ҳудудларда ижтимоий масалаларни муваффақиятли ҳал этишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва жамиятда ижтимоий ташаббускорликни ривожлантириш;
—  ижтимоий ташаббуслар орқали аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш;
—  ижтимоий ташаббус ёрдамида ҳудуддаги ижтимоий соҳа муассасалари инфратузилмасини яхшилаш;
—  мамлакатимизда ижтимоий ташаббускорликка эришиш масалаларига жамоатчилик эътиборини кенг жалб этиш;
—  ижтимоий ташаббус кўрсатган иштирокчиларнинг илғор тажрибасини аниқлаш, умумлаштириш ва тарғиб қилиш.
Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат бошқарув органи”
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекти”
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро”
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор ҳокимлик” (иккинчи ва учинчи босқичларда).
Танловда қатнашмоқчи бўлганлар танлов эълон қилинган кундан эътиборан 20 кун мобайнида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши котибиятлари номига ариза берадилар.
Иштирокчилар тақдим этилган аризаларига қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
иштирокчилар тўғрисидаги умумий маълумот
Низомнинг 6-бандига асосан ижтимоий ташаббус доирасида олиб борилган фаолиятига оид материаллар (маълумотлар, ҳисоботлар, баённомалар, дастурлар, лойиҳалар, альбомлар, 15х20 см ўлчамдаги фотосуратлар ва ҳоказолар);
ижтимоий ташаббусни амалиётга татбиқ этиш бўйича амалга оширилган ишларни акс эттирувчи 5 дақиқадан ошмаган видеоролик (сифати юқори, HD форматида);
оммавий ахборот воситаларида ижтимоий ташаббусни ёритишга оид чоп этилган мақолалар, телевидение ёки радиодаги чиқишларни асословчи ҳужжатлар.
 Иштирокчилар танловга доир бошқа қўшимча материаллар ҳам тақдим этишлари мумкин.
Танловда қатнашмоқчи бўлганларнинг ҳужжатлари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши котибиятлари томонидан жорий йил 1 августга қадар қабул қилинади.
Ғолиб деб топилган иштирокчилар I, II, III даражали дипломлар ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Вазирлар Маҳкамаси, ҳамкор ташкилотлар ҳамда ҳомийларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.
Танлов ҳақида батафсил маълумот олиш учун телефон:
+998 (62) 228-65-46
Факс: 
+998 (62) 228-67-67
Телеграм:  
+998 (97) 515-35-05

МAҲAЛЛA ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДA БАРЧА БИРДЕК ХИЗМАТДА



Мамлакатимизда кенг қулоқ ёйган "Обод маҳалла" дастури одамларимизнинг турмуш шароитини янада яхшилашда муҳим аҳамият касб этмоқда.


Шаҳримиздаги "Исломобод" маҳалласида ҳам ушбу дастур доирасида олиб борилаётган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари кун сайин жадал тус олмоқда.

Айниқса, кўча, хонадонлар ўзгариб, обод ва гўзал қиёфага кирмоқда, муаммолар барҳам топиб, маҳалла аҳлини келажакка ишончи ортмоқда.

Мазкур кўча бўйлаб замонавий тунги ёритгичлар ва пиёдалар йўлакчаси қурилмоқда.
Шунингдек, "Урганч шаҳар йўллардан мунтазам фойдаланиш" унитар корхонаси томонидан техникалар жалб қилиниб, ички йўлларга асфальт ётқизилмоқда.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 16.07.2021 04:30
0
93

Урганч шаҳри "Исломобод" маҳалласидаги ички қўчаларга асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда


Шаҳримизда “Обод маҳалла” дастури янги ёндашувлар асосида шакллантирилмоқда.

Жумладан, Урганч шаҳар “Исломобод” маҳалласида ободонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда. Хусусан, хонадонларнинг ички ва ташқи ҳудудлари ободонлаштирилди.
Кўча бўйлаб тунги ёритиш устунлари ва лотокларни ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда. 

Шунингдек, "Урганч йўллардан мунтазам фойдаланиш" унитар корхонаси томонидан маҳалладаги "Фидокорлар" кўчасининг 420 метр, "Юксалиш" қўчасининг 1215 метр, "Орият" кўчасининг 300 метр қисмига асфальт ётқизиш ишлари олиб борилди. Унга 42 та техника ва 65 та ишчи жалб қилинган бўлиб, ишни самарали йўлга қўйиш мақсадида 2 сменада иш ташкил қилинган.

Ушбу маҳалладаги ҳар бир жараён Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоевнинг назорати остида амалга оширилиб, кўчаларига асфальт ва ШПС ётқизиш ишлари давом этмоқда.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

"ОБОД МAҲAЛЛA" ДA БИР КУН...



Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаётга изчил тадбиқ этилаётган “Обод қишлоқ”, "Обод маҳалла" дастури бугун ҳудудларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларида ҳамда маҳаллаларнинг янгича қиёфасида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.


Aна шундай ҳудудлардан бири — Урганч шаҳридаги "Зиёкорлар" маҳалласи бўлади.

Бу ерда ҳам "Обод маҳалла" дастури доирасида катта бунёдкорлик ишлари бошланди. Бугун маҳалла янгича қиёфа касб этишга шайланмоқда. Қисқа муддат ичида бу маҳалла замонавий кўринишда, барча қулайлик, шарт-шароитларга эга масканга айланади.

Шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг ходимлари ҳам маҳалладаги ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этмоқдалар. Улар дов-дарахтларни оқлаш, йўл четларини текислаш ишларини амалга оширишмоқда. 

Ички йўлларда шағаллаштириш ишлари ҳам жадал суръатда олиб борилмоқда. Маҳалладаги турар-жойларнинг фасад қисмларини таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Бу ерда олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларидан маҳалла аҳли мамнун ва миннатдордир.

Шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев ва сектор раҳбарлари маҳалла фаоллари иштирокида “Обод маҳалла” дастури доирасида белгиланган вазифалар билан танишди. У ҳудудда олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида гапириб, керакли топшириқлар берди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 12.07.2021 04:54
0
532

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли элдошлар!

Урганч шаҳридаги қуйидаги таълим муассасалари ошхона ва буфетларини танлов асосида ижарага бериш эълон қилинади.

1. Урганч шаҳридаги “Мустақиллик” маҳалласи "." "Боходирхон" кўча 218-А уйда жойлашган 8-сонли мактаб ошхонаси.
2. Урганч шаҳридаги “Дўстлик” маҳалласи "Н.Қубро" кўча 1-уйда жойлашган 
11-сонли мактаб буфети.
3. Урганч шаҳридаги “Юқори боғ” маҳаоласи "Маҳтумқули" кўча 229-А уйда жойлашган 17-сонли мактаб ошҳонаси.
4. Урганч шаҳридаги “Янги обод” маҳалласи "Туркистон" кўча 
1-уйда жойлашган 25-сон мактаб ошхонаси. 
5. Урганч шаҳридаги “Камолат” маҳалласи "Ал-Хоразмий' кўчаси 30-уйда жойлашган 30-сонли мактаб буфети.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги хужжатлар талаб қилинади.

1. Танловда қатнашиш учун ариза.
2. Юридик шахс мақомига эга тадбиркорлар. (Корхона гувохономаси)
3. Таълим муассасаларида   ошхона фаолиятини олиб бориш тажрибасига эга бўлиш. (Тавсия хати)
4. Ошхонада фаолият олиб   борадиган ошпазнинг малакага эга бўлиши. (Диплом, сертификат, тавсия хати).
5. Таомнома (меню).

Танловда қатнашиш учун аризалар 2021-йил 7 июлдан – 2021-йил 22 июлгача қабул қилинади.
Танлов ғолиблари 23-июл куни шаҳар хокимлигида соат 14:00 да танлов комиссияси аъзолари иштирокидаги йиғилишда аниқланади.

Мурожаат учун телефонлар: (99) 671-39-22, (90) 579-10-31.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш учун:
https://t.me/urganchshahar_uz

Ҳурматли Урганч шаҳар аҳолиси!


 Ҳурматли истеъмолчилар! “Хоразм иссиқлик манбаи” ДУК тасарруфидаги 12 та қозонхонада 2021 йилги давлат дастури доирасида модернизация ва реконструкция қилиш ишлари режалаштирилган.


❗️ 2021-2022 йилларда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда аҳолига иссиқлик энергиясини узлуксиз ва сифатли етказиб бериш мақсадида 2021 йил 6 июлдан бошлаб Урганч шаҳрида жойлашган 9-сон “Трансгаз” иссиқлик марказида иссиқ сув таъминоти ўчирилади. Марказлашган иссиқ сув таъминоти етказиб берилиши модернизация ва реконструкция қилиш ишлари тугагунга қадар тўҳтатилади. 
 
?Юқоридагиларни ҳисобга олиб, “Хоразм иссиқлик манбаи” ДУК аҳолидан ноқулайликлар учун олдиндан узр сўрайди.


☎️Қўшимча маълумот ва мурожаат учун диспетчерлик хизмати телефон рақамлари: (62)228-73-64, (62)223-15-39.

Сана: 06.07.2021 08:30
0
163

УРГАНЧ ШАҲРИДА ИЧКИ ЙЎЛЛАР ТАЪМИРЛАНМОҚДА



Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан йил бошидан яни 2021-2023 йилларда Хорази вилояти Урганч шаҳрида йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган объектлар манзилли рўйхати шакиллантирилган. Шунга асосан, Урганч шаҳридаги уммумий фойдаланишдаги афтомобил йўллари ҳамда ичқи кўчаларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 

"Урганч йўллардан мунтазам фойдаланиш" унитар корхонаси томонидан Урганч шаҳар 16-сон “Янгиобод” МФЙ ҳудудидан кесиб  ўтган "Халқ сўзи" 6-йўлак кўчасининг 490 метр қисмига асвальт ётқизиш ишлари амалга оширилди. Бунинг натижасида шу ҳудудда яшовчи аҳоли учун қулайликлар яратилди.

Шаҳримиз ички йўлларида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларидан бугун халқимиз мамнун. Дахлдорлик ҳисси ошиб бормоқда.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.


Сана: 02.07.2021 11:30
1
157

ҲОКИМ ҚАБУЛИ: АҲОЛИ МАНФААТЛАРИ ДОИМ ЭЪТИБОРДА

Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев томонидан шаҳримиздаги Халқ қабулхонасида ўтказиб келаётган фуқаролар қабулида ҳам ҳар бир мурожаатга диққат билан эътибор қаратиб келинмоқда.
Қабулларда шаҳримиз аҳолиси ўз муаммолари ва таклифлари юзасидан шаҳар ҳокимига мурожаат этиб, уларни қизиқтирган ёки қийнаётган саволларига атрофлича жавоблар олишмоқда. Бугун ташкил этилган қабулда ҳам 62 нафар ҳамшаҳарларимиз шаҳар ҳокимига ўз мурожаатлари билан юзланишди. Фуқаролар томонидан асосан, моддий ёрдам олиш, ер муносабатлари билан боғлиқ билдирилган бир қанча масалалар шаҳар ҳокими томонидан диққат билан тингланди. Қабулда иштирок этаётган ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассалалар вакиллари билан биргаликда билдирилган мурожаатларни тегишли тартибда ҳал этиш юзасидан чоралар изланди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги
ахборот хизмати.

ЁЗ ЎТМОҚДА СОЗ!


Бугунги кунда Урганч шаҳридаги оромгоҳдарда болажонлар ёзги таътилни мароқли ўтказмоқдалар.

Жумладан, оромгоҳларда ўтказилаётган шахмат-шашка, стол ва катта теннис, футбол, волейбол мусобақалари, турли мавзулардаги давра суҳбатлари, бир қатор интерфаол ўйинлар дам олувчиларнинг ҳар бир кунини мазмунли ва мароқли ўтишига хизмат қилмоқда.
Шунингдек, "Рақс тўгараги", экологик йўналишда «Гербарий тўплаш», инглиз тили, спорт тўгараклари, миллий ўйинлар, рассомчилик, моҳир қўллар, майда пластика, мусиқа тўгараклари фаолият олиб боряпти.

Урганч шаҳар ҳокимлиги 
ахборот хизмати.

Сана: 09.06.2021 09:58
0
1 395

Урганч шаҳрида Муҳаммад ал-Хоразмийнинг янги ҳайкали ва унинг атрофида хиёбон барпо этиш режалаштирилди


Президент Шавкат Мирзиёев бугун 8 июнь куни маданият ва маърифат соҳаларига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Жумладан, Урганч шаҳрида Муҳаммад ал-Хоразмийнинг янги ҳайкалини ва унинг атрофида хиёбон барпо этиш режалаштирилган.
Тақдимотда шу борада Бадиий академия томонидан танлаб олинган ҳайкал эскизлари кўздан кечирилди. Ҳайкаллар ўрнатиладиган хиёбонларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги 
ахборот хизмати.


Сана: 08.06.2021 10:30
0
186
Тепага чиқиш