Арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаси
Бугунги кунда Урганч шаҳридаги барча маҳаллаларида озиқ-овқат маҳсулотлари савдо ярмаркалари ташкил этилган.
Урганч шаҳрида ишлар жадаллик билан давом этмоқда.
Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан аҳолига 5 минг дона ҳимоя ниқоблари бепул тарқатилди.
Кеча 24 март куни Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан “Коронавирус инфекциясининг Урганч шаҳар ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш" бўйича махсус комиссия аъзолари шаҳардаги барча махалаларда ва бозор ҳудудида ахолига 5 минг дона бир марталик тиббий ниқобларни бепул тарқатди.
Урганч марказий деҳқон бозорида ҳайрия акцияси
Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ахборотлар айрим юртдошларимизнинг ўринсиз хавотирига сабаб бўлмоқда. Ана шунадай вазиятда бозорларда, йирик савдо марказларида нарх-навонинг асоссиз оширилишини олдини олиш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Хоразм вилоят бошқармаси, вилоят солиқ бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, Урганч шаҳар ҳокимлиги ва бошқа тегишли ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳ фаолияти йўлга қўйилиб, нарх-наво барқарорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди.
“GREEN URGENCH 2020” АКЦИЯСИНИГА СТАРТ БЕРИЛДИ
Акциянинг дастлабли куни Урганч шаҳридаги Амир Темур истироҳат боғидан бошланди. Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев бошчилигида 1000 га яқин акция қатнашчилари билан 1200 дона манзарали дарахт кўчатлари истироҳат боғига ўтқазилди.
“- Акция доирасида 10 кун давомида барча шаҳарликлар фаол иштирок этиши кутилмоқда. Бугунни ўзида акция иштирокчилари томонидан 600 дона арча, 150 дона ясен, 150 дона япон сафораси , 150 дона катальпа, 150 дона айлантус кўчатлари экилди. Бу ишлар натижасида нафақат шаҳар ҳудуди кўкаламзорлаштирилади, экологик жиҳатдан ҳам самарали, ҳудуднинг ландшафт дизайнига ҳам алоҳида таъсир кўрсатади” - дейди Урганч шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Хударган Худайберганов.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Урганч шаҳрининг 10-сон “Навбахор” маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли турар-жой биноларида яшовчи аҳолининг ушбу ҳудудда чиқиндиларни тўплаш шахобчаси қурилишидан норози бўлиб қилган мурожаатига муносабат.
Бугунги кунда Урганч шаҳрида “Обод маҳалла-хавфсиз маҳалла” концепциясини изчил тадбиқ этиш мақсадида, Урганч шаҳрининг 10-сон “Навбахор” маҳалласи танланиб, ушбу маҳаллани навунавий маҳалла қилиш мақсадида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, 10-сон “Навбахор” маҳалласининг “Янги Урганч” ва “Тинчлик” кўчалари оралиғида жойлашган кўп қаватли турар-жой бинолари жойлашган ҳудудда чиқиндиларни тўплаш шахобчаси мавжуд бўлмаганлиги сабабли, маҳалла фуқаролар йиғини раисининг мурожаатига асосан ушбу ҳудудда чиқиндиларни тўплаш шaхобчаси жойлаштирилди.
Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидалари 13-бандида чиқинди тўплаш шахобчалари турар жой биноларининг деразалари, болалар муассасалари участкаларининг чегараси, дам олиш жойларидан 20 метрдан кам бўлмаган ва 100 метрдан узоқ бўлмаган масофада жойлаштирилиши белгиланган.
Чиқиндиларни тўплаш шахобчаси ушбу қоида талаблари асосида жойлаштирилган. Ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли томонидан билдирилган норозичиnликларга асосан шахобча қурилиши тўхтатилганлигини маълум қиламиз.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
БЕҚИЁС ЭЪЗОЗ ВА ЭЪТИБОР
Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки аёлларимиз билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.
Ҳаммамиз орзиқиб кутган гўзал баҳорнинг илк кунларида, 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида Урганч шаҳрида азиз aёлларимиз учун байрам туҳвалари бошланди.
Урганч шаҳрида бўлиб ўтаётган байрам дастурларида ҳам аёлларимизга эътибор, эъҳтиром кўрсатилмоқда. Байрамда Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев сўзга чиқиб, бугунги кунда шаҳримизни янада ривожлантириш бўйича Президентимиз мурожаатномасида белгилаб берилган мақсад ва вазифаларга эришишда аёлларимизнинг беқиёс ҳиссаси бор эканлигин, бунинг учун нозик хилқат эгалари, аёллариизга ҳар қанча таҳсин ва тасаннолар айтсак, арзийди дея такидлади.
Ҳозирги вақтда Урганч шаҳрида турли соҳа ва тармоқларда меҳнат қилаётган ишчи ва хизматчиларнинг 45 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Жумладан, давлат ва жамоат ташкилотлари тизимида кўплаб опа-сингилларимиз раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилмоқда.
Улардан, 1 нафари сенатор, 6 нафари халқ депутатлари маҳаллий кенгаши депутати бўлиб фаолият юритмоқда.
Ўтган 2 йил давомида 40 нафар муҳтож, оғир турмуш шароитига тушуб қолган, ногирон аёлларга арзон уй-жойлар берилди. 120 нафарига бепул тикув машиналари, электр печ, газ плиталар олиб берилиб, тадбиркорлик билан шуғулланиши учун шароит яратилди.
Жорий йилда бу йўналишдаги ишларимиз янада кенгайтирилиб, 110 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож, ногирон аёллар иш ўринлари билан таъминланади.
Байрам дастурида ўзининг оналик меҳри, ҳаётий билим ва тажрибаси билан фарзандларинимизни турли хавф-хатарлардан асрашда, уларни мустаҳкам иродали, маънавий-интеллектуал жиҳатдан етук, жонажон Ватанимизга садоқатли инсонлар этиб тарбиялашда, ишда, жамоатчилик билан фаолият юритишда намуна бўлаётган бир гуруҳ аёлларимизга Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари ҳам топширилди.
Шунингдек байрам дастурҳони ёзилиб, истеъдодли ҳонандалар томонидан куй-қўшиқлар ҳам ижро этилди.
8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан байрам дастурлари Урганч шаҳрининг барча нуқталарида давом этади.
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
УРГАНЧ ШАҲРИДА "МЕГА СПОРТ" ЛОЙИҲАСИ ЎТКАЗИЛДИ
"Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши курашиш" ойлиги доирасида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида "Мега спорт" лойиҳаси ўтказилди.
Лойиҳасида 3 олий таълим муассасаларидан 60 нафардан ортиқ талаба ёшлар спортнинг эстафета югуриш, арқон тортиш, торникда тортилиш, армрестлинг, тош кўтариш ва шахмат турлари бўйича куч синашди.
Мусобақа натижаларига кўра умумжамоа ҳисобида Урганч давлат университети 1-ўрин, Тошкент тиббиёт академияси талабалари 2-ўрин, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари Урганч филиали 3-ўринни эгаллади.