ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

ОГОҲЛИК - ДАВР ТАЛАБИ

Бугун Урганч шаҳридаги ТАТУ Урганч филиали қошидаги 1-сон академик лицейида “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқалишига қарши кураш” мавзусида профилактик тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш Давлат комиссияси маъсул ходими М.Утениязов ёшлар орасида гиёҳвандлик ва наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш ва чек қўйиш бўйича ўқувчи ёшларга тушунчалар берди.

Урганч шаҳар ҳокимининг ўринбосари Н.Матяқубов Урганч шаҳрида бу иллатни олдини олиш учун олиб борилаётган ишлар, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун ташкил қилинаётган тадбирларга тўҳталиб ўтди.

Шунингдек, жиноятларни олдини олишда оила, маҳалла ва таълим муассасаларида бундай тарғиботларни кўпайтириш, ёшларни назоратсиз қолдирмасликка чақирди.


Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.



Сана: 19.02.2020 03:30
0
1 705

ЭЪТИБОР ЭҲТИРОМ ҲУРМАТ


Урганч шаҳрида Афғонистондаги  ҳарбий харакатлар тугатилганлигининг 31 йиллиги  муносабати билан байрам тадбилари бўлиб ўтди.
Дастлаб жангчи-фахрийларимиз Урганч шаҳар марказида жойлашган Хотира майдонидаги Мотамсаро она монументи пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Галдаги тадбир Урганч  шаҳридаги “Саодат” тўйхонасида Афғонистон ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган жангчи-фахрийларимизга байрам дастурхони ёзиш билан давом этди.
Тадбирда Урганч шахар ҳокимининг ўринбосари Н.Матякубов сўзга чиқиб, Урганч шахар ҳокимининг байрам табригини ўқиб эшиттирди. 
"- Юртимиздаги тинчлик-осойишталикни қадрлаш, бу азиз неъматни асраб-авайлаш, ҳар бир ўзбек фарзандини муқаддас бурчи. Ривожланиб бораётган Ўзбекистанонимиз ёшларига  биз қўрган жангоҳлар, қийинчиликлар ҳақида гапириб, намуна бўлиш биз кекса авлод вакилларини энг катта вазифаси" - дейди Камолов Алимбой.
Шунингдек, байрамга ташриф буюрган Афғон уруши қатнашчилари ва уларнинг оила аъзоларига кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрликдан мамнун эканликларини билбирдилар. 
Шулар қаторида жангчи-фахрийларимизга Урганч шаҳар ҳокимлигининг эсдалик совғалари ҳам  топширилди. Ёш истеъдодли хонандалар томонидан айтилган куй-қўшиқлар барчага юқори кайфият бағишлади.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Сана: 15.02.2020 04:30
0
1 037

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ


Урганч шаҳрида тадбиркорликга яратилаётган имтиёзлар ва уларни қўллаш бўйича ўқув семинар бўлиб ўтди.
Бугунги кунда аҳолининг турли қатламларини, шу жумладан ёшлар, кам таъминланган ва ҳимояга мухтож фуқаролар ҳамда кичик корхоналарнинг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича дастурлар қабул қилинган. Урганч шаҳрида ушбу дастурлар ижроси бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Урганч шаҳрида “Тадбиркорлик фаолияти асослари” йўналиши бўйича Урганч шаҳар ҳокимлиги, Урганч шаҳар ҳокимлиги молия бўлими, Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси ҳамда тегишли тижорат банклари билан биргаликда аҳолининг турли қатламларига, айниқса, тадбиркорлар, ёшлар, кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож фуқароларга ўқув семинар ташкил қилинди.
Ушбу семинарда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бизнес режа тузиш, давлат рўйхатидан ўтиш, кредитларни расмийлаштириш тартиблари ҳамда солиқ имтиёзлардан фойдаланиш бўйича маълумотлар берилди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Сана: 07.02.2020 04:30
0
919

ҲОКИМНИНГ ЁШЛАР БИЛАН БИР КУНИ


Мамалакатимизда сўнги 4 йил ичида ёшларга эътибор, уларни ҳар бир соҳада алоҳида қўллаб-қувватлаш  давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, туб ислоҳотлар бошланди. Мисол сифатида 2019 йил 27 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан учрашувида билдирган фикрлари, берган топшириқлари  ва 2020 йил 24 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга қилган Мурожатномасида келтириб ўтган устувор вазифалар ижроси юзасидан бугун Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев иштиркида Урганч шаҳридаги  вилоят Ёшлар марказида  “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ташкил қилинди. 
Учрашув жараёнида юртимизда амалда катта натжалар кўрсатаётган бешта муҳим ташаббус доирасида ташриф буюрган ёшлар учун махсус китоб савдоси ва кўргазмаси, спортга қизиқувчи ёшлар учун шаҳмат ўйинлари ва рассомчилик бўйича расмлар кўргазмаси, чолғу ансамбиллари ташкил этилди.
Шунингдек Ш.Абдуллаев Ёшлар марказидаги Инклюзив таълим маркази аъолари фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Тўгарак аъзолари билан суҳбатлашиб, ҳокимлик томонида эсдалик совғаларини ҳам топширди.
Ўтказилган учрашувда асосан, ўрганишлар натижасида  Урганч шаҳри махалаларидаги 300 нафари вақтинча ишсиз ёшлар иштирок этиб, уларнинг бандлигини таъминлаш учун алоҳида бўш иш ўринлари ярмаркалари ҳам кун давомида ёшларга хизмат кўрсатди. Шу билан бирга ишсиз ёшлар учун маслахат марказлари томонидан тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.
“Ҳоким ва ёшлар”  учрашуви доирасида ёшларни ижтимоий қўллаб-қуватлаш мақсадида, ёрдам тариқасида Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев томонидан Урганч шаҳар  13-сон мактаб ўқувчиси Абдуллаев Шаҳзод ногиронлик аравачаси билан таъминланди, Урганч шаҳридаги 3 нафар кам таъминланган  кўп болали ҳамда кам даромадли олилаларга озиқ-овақат махсулотлари етакзиб берилди. 
Урганч шаҳридаги 4-19-28-30-сон мактабларига ҳам ўқувчи ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун 200 дан ортиқ спорт (стол теннис, футбол ва волейбол тўпи, шашка ва шаҳмат) анжомлари билан топширилди.
Тадбир давомида Урганч шаҳар Оила илмий маркази томонидан ажрим ёқасига келиб қолган 2 нафар ёш оилалар шаҳар ҳокими ташаббуси билан яраштирилди.       
Ушбу тадбирлар билан бир қаторда “Ҳоким ва ёшлар”  учрашуви доирасида вилоят “Ёшлар маркази” мажлислар залида шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев шаҳримиздаги бир қатор фаол ўқувчи-талабалар, вахтинча ишсиз ёшлар ва тадбиркор ёшлар билан ҳам очиқ мулоқат ўтказди. Мулоқат жараёнида ёшлар ўз таклиф ва мулоҳазаларини эркин баён этишди ва шу ернинг ўзида жавоб олиб, аксарияти жойида ҳал этилди. Муддат талаб этадиган таклифларнибажариш уюзасидан манзили режа ишлаб чиқилди. 
Тадбир давомида фаол иштирок этган ва ижтиоий ҳаётда, ёшлар муаммоларини ҳал этиш юзасидан берилган энг яҳши таклиф берган ёшларга шаҳар ҳокими томонидан 200 дан ортиқ бадиий китоблар жамланмалари совға қилинди. 
Президентимиз “2020 йил мамлакатимизда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда туб бурилиш йили бўлади!” деган эдилар. Ҳар ҳафтада ташкил қилинадиган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувлари, барча даражадаги ҳокимларнинг ҳар икки ҳафтада бир кунни алоҳида ёшлар муаммоларини ечишга қаратиши ушбу сўзларнинг тасдиғи сифатида кўриш мумкин. 
Кун давомида Урганч шаҳарида ўтган “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ёшлар сиёсати доирасидаги ишларнинг амалий ифодаси бўлди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Сана: 07.02.2020 10:30
0
2 681

ТАДБИРКОРЛИК РИВОЖИДА БАРЧА МАСЪУЛ

Тадбиркорлик мамлакатимиз  иқтисодиётининг ривожланиш  негизи дейишимиз мумкин. Охирги 3-4 йилда ушбу соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш янги босқичга қўтарилди.
Бугун Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев шаҳар ҳокимлигида тадбиркорлар, бизнес вакиллари билан  2020 йилда амалга ошириладиган янги лойиҳалар юзасидан очиқ мулоқот ўтказди.
Унда ҳар бир тадбиркор томонидан амалга оширилиши кутилаётган лойиҳалар бўйича таклифлар берилиб, ҳокимлик томонидан ҳал қилиниши керак бўлган ҳар бир масалага алоҳида тўҳталиб ўтилди.
Ушбу учрашувда Урганч шаҳар миқиёосида янги иш ўринларини яратиш, ёшларни иш билан таъминлаш, саноат ва ишлаб чиқаришни ҳамда хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича намунавий катта лойиҳаларни амалга ошириш 2020 йилнинг устувор вазифаларидан бири сифатида белгилаб олинди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 05.02.2020 02:30
0
1 249

САЛОМАТЛИК ТУМАН БОЙЛИК


Урганч шаҳар ҳокимлигида Урганч шаҳар эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Урганч шаҳар ҳокимилиги ходимлари, шаҳар ЭККФК комиссия раиси, шаҳар ЭККФК аъзолари, шаҳардаги тегишли идоралар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари, шаҳар даволаш профилактика муассасалари бош врачлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок қилишди.
Ҳозирги кунда дунёда юқумли касалликлар бўйича эпидемик вазиятининг мураккаблиги сақланиб қолмоқда. Жахон соғликни саклаш ташкилотининг коронавирус инфекциясининг янги тури билан касалланиш кўпайганлиги тўғрисидаги маълумотларни инобатга олиб, 2020 йилнинг 28 январь куни халкаро фавқулотда йиғилиши чақириб, ушбу  вазият халқаро миқёсдаги фавқулотда ҳолат деб эълон қилинди.
Шаҳримизда грипп ва ўткир респиратор инфекциялар бўйича шаҳар санитария эпидемиология осойишталик маркази бош шифокори З.Қўчқаров шуни таъкидладики, СЭOМаркази томонидан грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекциялар бўйича мониторинг олиб борилиб, СЭOМаркази ходимлари аҳоли ўртасида тушунтириш ва санитария тарғибот ишларини олиб бормоқда.
Шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва Шаҳар ДСЭOМаркази шаҳардаги идора ташкилотлар ва муассасалар вакилларига аҳоли  саломатлигини мухофаза қилиш мақсадида тарғибот ишлари, тиббий маданиятни ривожлантиришни йўлга  қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Ривожланган давлатларнинг юксалиш даражасини баҳолашда соғлиқни сақлаш соҳаси алоҳида ўрин тутади. Аввало ҳар бир фуқаро ўз саломатлигига эътиборли бўлса соғлом турмуш тарзи фақат олдинга қараб боради.

Азиз ҳамюртлар!
Ҳар биримиз соғлигимизга эътиборли бўлайлик. Зеро бугун куннинг асосий талаби ҳам шу.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Сана: 03.02.2020 03:02
0
1 936

ТЕМИР ЙЎЛ СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲАТЛАР ЯНГИ БОСҚИЧДА

Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида тараққиётимизнинг янги босқичи йўналишлари аниқ белгилаб берди. 
Жумладан, "Темир йўл соҳасида йўловчи ва юк ташиш, эксплуатация ва хизмат кўрсатишни бир-биридан ажратиш, яъни, табиий монополия қисмини алоҳида, хусусий секторни жалб қилиш мумкин бўлган йўналишларни алоҳида ривожлантириш лозим." – деб таъкидлаганди Президентимиз. 
Шунга асосан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг тегишли раҳбарлари жойларга чиқиб, ҳокимликлар билан биргаликда, соҳа ходимлари ва йирик тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказмоқда.
Ана шундай учрашувлардан бири Урганч шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтди. Учрашавда Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев ҳам иштирок қилиб, ушбу соҳа бўйича амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар ҳусусида  тўхталиб ўтди.
Шунингдек, учрашав давомида иштирокчилар томонидан юк поездларининг тариф нархларини  арзонлаштириш ва сервисни янада яхшилаш, юк вагонларни манзилига ўз вақтида етказиш, темир йўлда кўрсатилган хизматлари учун тўловларни масофадан туриб тўлаш, транзит поездларга сервисни янада яхшилаш, юк вагонларни ижарига бериш ва маҳаллий йўналишлари бўйича чегирма (скидка)лар бериш,  манёвр теплавозларнинг ҳам мижозларнинг талаб исткаларига асосан ижарига бериш каби таклиф ва фикрлар билдирилди.
Билдирилган таклифлар халқимизга кенг қулайликлар яратиш борасида албатда поездлар сонини кўпайиши ва транзит поездларни хам сонини оширишга сабаб бўлади.


Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 31.01.2020 02:32
0
2 293

КЕКСА АВЛОД ВАКИЛЛАРИ ЁШЛАРГА ИБРАТ

Мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда
Бугун Урганч ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида ёшлар тарбиясига эътиборни кучайтириш мақсадида эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган фахрий авлод вакиллари шоир, драматург Қурамбой Матризаев, Исмоил хожи Қўчқаров, Зарип Ибрагимов, Сулаймон Юсуповлар билан Урганч шаҳар ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази Урганч шаҳар бўлинмаси ҳаморликда «Фахрийлар учрашуви» ўтказилди. 
“-Фахрийларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш миллий қадриятларимиздан ҳисобланади. Қолаверса, бирор соҳада узоқ йиллар ишлаган фахрийларнинг бой тажрибалари билан ўртоқлашиши ёшларни Ватанга муҳаббат, бурчга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим омилдир. Уларни ривожланиб бораётган Ўзбекистон ёшларига шаҳсий намуна эгалари сифатиди ҳам бемалол кўрсата оламиз“- дейди Маънавият ва маърифат маркази Урганч шаҳар бўлинмаси раҳбари Бобурбек Олимов.
“-Биз, фахрийлар бугунги дориломон кунлар қадрини жуда яхши биламиз ва ёшларни тинчлик ва мустақилликни асраб-авайлаш, ҳамиша сергак ва огоҳ бўлишга даъват этамиз. Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик турмушимиз ободлиги, дастурхонларимиз тўкинлигининг бош омилидир. Мана шундай озод ва обод юртда давлатимиз ва халқимиз ардоғида яшаётганимиздан фахрланамиз”- дея ёш авлод вакилларини фаолликка чорлади шоир, драматург Қурамбой Матризаев.
«Фахрийлар учрашуви» Президентимиз ташаббуслари билан амалга оширилаётган амалий ишлар, яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишда ёшларни яна бир марта фаолликга чорлади.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Сана: 27.01.2020 03:30
0
1 633

Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бўлиб ўтди


Ярмаркада Урганч шаҳридан 33 дан ортиқ тадбиркорлар ўзларининг ишлаб чиқараётган маҳсулотлари билан фаол иштирок этишди. 
Айниқса, қурилиш материаллари, кийим кечак ва трикотаж маҳсулотилари, мебель ва мебель маҳсулотлари, қуёш коллекторлари, спорт инветарлари ва бошқа турли ҳил маҳсулотлари билан қатнашиб, умумий қиймати 23 млрд 767 млн. сўмлик шартномалар имзолашга эришишди.
Бундай саноат ярмаркалари асосан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда кооперация алоқаларини ривожлантириш, экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни янада кенгайтириш ва кичик тадбиркорлик субъектларини саноат фаолиятига кенг жалб қилишга хизмат килмоқда.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Сана: 25.01.2020 09:00
0
2 439

ОЛТИНЧИ ЧАҚИРИҚ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГАНЧ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ


Бугун Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Урганч шаҳар кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. 
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан – 2019 йил  22 декабрда ҳамда 2020 йил 5 январда ўтказилган Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссияси раиси О.Саидовнинг ахбороти тингланди. 
Сессия кун тартибидаги иккинчи масала - Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низоми тасдиқланди. 
 Шунингдек, халқ депутатлари шаҳар Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатга олинди. 
Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари тузилиб, уларнинг раислари ва аъзолари сайланди.  
Сессияда Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Игамберганов томонидан вилояти ҳокимининг “Абдуллаев Шухрат Ибадуллаевични Урганч шаҳар ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисида”ги қарорини ўқиб эшиттирди.
Дастлаб ушбу масала юзасидан сиёсий партиялар гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилди. 
Хоразм вилояти ҳокими томонидан Урганч шаҳар ҳокими лавозимига тақдим этилган Шухрат Абдуллаев номзоди бир овоздан қўллаб-қувватлаб, шаҳар раҳбари томонидан олиб борилаётган эзгу ишларга алоҳида тўхталиб ўтдилар. 
Депутатлар Абдуллаев Шухрат Ибадуллаевични Урганч шаҳар ҳокими лавозимига қайта тасдиқладилар. 
Сессияда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари  Қўшма мажлиси  Маслаҳат кенгаши аъзолигига тавсия этилган номзод тасдиқланди. 
Сессия кун тартибига киритилган қатор масалалар кўриб чиқилди.
Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Сана: 15.01.2020 04:30
0
1 098
Тепага чиқиш