ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Урганч шаҳрининг 10-сон “Навбахор” маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли турар-жой биноларида яшовчи аҳолининг ушбу ҳудудда чиқиндиларни тўплаш шахобчаси қурилишидан норози бўлиб қилган мурожаатига муносабат.

Бугунги кунда Урганч шаҳрида “Обод маҳалла-хавфсиз маҳалла” концепциясини изчил тадбиқ этиш мақсадида, Урганч шаҳрининг 10-сон “Навбахор” маҳалласи танланиб, ушбу маҳаллани навунавий маҳалла қилиш мақсадида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, 10-сон “Навбахор” маҳалласининг “Янги Урганч” ва “Тинчлик” кўчалари оралиғида жойлашган кўп қаватли турар-жой бинолари жойлашган ҳудудда чиқиндиларни тўплаш шахобчаси мавжуд бўлмаганлиги сабабли, маҳалла фуқаролар йиғини раисининг мурожаатига асосан ушбу ҳудудда чиқиндиларни тўплаш шaхобчаси жойлаштирилди.

Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидалари 13-бандида чиқинди тўплаш шахобчалари турар жой биноларининг деразалари, болалар муассасалари участкаларининг чегараси, дам олиш жойларидан 20 метрдан кам бўлмаган ва 100 метрдан узоқ бўлмаган масофада жойлаштирилиши белгиланган.

Чиқиндиларни тўплаш шахобчаси ушбу қоида талаблари асосида жойлаштирилган. Ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли томонидан билдирилган норозичиnликларга асосан шахобча қурилиши тўхтатилганлигини маълум қиламиз.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Сана: 07.03.2020 10:30
0
1 663
Тепага чиқиш