ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

УРГАНЧ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ УЧИНЧИ СЕССИЯСИ

Сессияда шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, депутатлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Сессияга Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши раиси, Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев раислик қилди.
Сессия кун тартибида Урганч шаҳрида ҳар бир маҳалла кесимида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини  таъминлаш, маҳсулот етиштириш ҳажмини икки баробарга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги  масала кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан сектор раҳбарлари маърузалари тингланди.
Маърузалар юзасидан шаҳар кенгаши депутатлари Мадрахимбой Мадримов, Атаева Диларам ўз фикрларини билдирдилар.
Сессия кун тартибидаги муҳокама қилинган масала юзасидан қарор қабул қилинди.

Сессия ишида Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Бахром Қурбанов қатнашди ва сўзга чиқди.

@urganchshahar_uz


Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Тепага чиқиш