ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

МАВСУМИЙ БАЛО- ИС ГАЗИДАН САҚЛАНИНГ!


Ис гази - бу рангсиз бўлиб, ўнинг энг хавфли томони зпка орқали кириб, қонга сўрилади ва қондаги кислород ўрнини эгаллайди. Унинг оқибатида кислород етишмовчилиги гипоксия юз беради. Марказий нерв тизимининг заҳарланишга олиб келган кучли заҳарланиш юз берганда тез биринчи ёрдам кўрсатилмаса инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин.


Заҳарланиш юз берганда одамнинг дам олиши қийинлашиб, ҳаттоки ҳаракатсиз қолиши ҳам мумкин. Заҳарланган одамга биринчи ёрдам кўрсатилганда тоза очиқ ҳавога олиб чиқиш, иссиқ ва тинч хона билан таъминлаш, сут ичириш, ясалма дам берилиши лозим ҳамда 103 телефон рақами орқали тез ёрдамга, 104 телефон рақами орқали газ тармоқларига, шунингдек, тасодифан хавфли ҳодисалар юз берганда 1050 телефон номерига қўнгироқ қилиб Қутқариш хизматига мурожаат қилишингиз мумкин.


Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сана: 07.01.2021 05:31
0
635

ҲОКИМ КУН ДАВОМИДА ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНДИ


Муҳтарам Президентимизнинг “халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак”,- деганларидек Урганч шаҳрида ҳам барча раҳбарлар томонидан халқ муаммолари ўрганиб чиқилиб, амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда бартараф этилмоқда.


Бугун Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев раҳбарлигида шаҳримизнинг "Маърифатчи" маҳалласидаги 6-сон умумий ўрта таълим мактабида сайёр қабули бўлиб ўтди. 


Унда шаҳар ҳокими бошчилигида  барча тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Ҳар бир мурожаат ёзиб олиниб, ижроси қаттий назорат остида таъминланиб борилди. Ушбу сайёр қабулда 70 нафардан зиёд фуқаролар йўл, электр таъминоти, бандлик, тиббий ёрдам, уй-жой, таълим, моддий ёрдам каби муаммолар билан мурожаат қилишди. 


Мурожаатчиларга ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар берилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар тегишли ташкилотларга бириктирилди ва тез кунда ҳал этиладиган бўлди.



Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Сана: 07.01.2021 05:26
0
559

ШАҲРИМИЗДА БОЛАЛАРНИНГ ЎҚУВ ТАЪТИЛИ САМАРАЛИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Айни кунларда Урганч шаҳрида ёшларнинг бўш вақтларини унумли ўтказиш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва хуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек, ёшларни спортга жалб қилиш ва касб-ҳунарга қизиқтириш юзасидан бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.             


Бугун шаҳримиздаги 18-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларнинг ўқув таътилини унумли ўтказиш мақсадида Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан мактабда спортнинг шахмат-шашка тури бўйича мусобақа ўтказилди.


 Ушбу спорт турига қизиқувчи бир гурух мактаб ўқувчилари мусобақада фаол иштирок қилишди ва ғолиблар Миллий гвардия ходимлари томонидан  диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.


Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сана: 06.01.2021 05:24
0
553

"МАҲАЛЛАБАЙ" ИШЛАШ ТИЗИМИ ШАҲРИМИЗ МАҲАЛЛАЛАРИДА АМАЛДА

Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи ва 13 декабрь куни вилоят фаолллари билан ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда берилган топшириқлари ижросини таъминлаш, “Маҳалла раиси-ислоҳотчи–Хоразм тажрибаси”ни  тизимли йўлга қўйиш бўйича кўплаган ишлар амалга оширилмоқда.


Жумладан, бугунги кунда Урганч шаҳар маҳалла фуқаролар йиғинида "Маҳаллабай" ишларини ташкил
қилиш бўйича масъул раҳбарлар бириктирилиб, ишларни бошлашди.
Бундан кўзланган асосий мақсад, шаҳар маҳаллаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги камчилик ва тўсиқларни бартараф қилиш, маҳаллалардаги камбағал оилаларнинг ишсиз аъзоларини ишга жойлаштириш, аёллар ва ёшлар дафтарига киритилган ишсизлар бандлигини таъминлаш, маҳаллаларда хизмат кўрсатиш турларини жорий қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва аҳолининг турмуш тарзини яхшилашдан иборатдир.

Хусусан, Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Қудратбек  Игамбергеновлар шаҳримиздаги "Олимпия" маҳалласида бўлиб, мавжуд муаммоларни бартараф қилиш бўйича ўрганиш ишлари олиб бордилар.


Шаҳримизда аҳоли турмуш тарзини яхшилаш бўйича ишлар давом этмоқда.


Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Сана: 04.01.2021 05:17
0
1 688

ЯНГИ ЙИЛДАН ЯНГИ МАҚСАДЛАР САРИ ИЛК ҚАДАМЛАР


Юртбошимиз мазкур 2021 йилда халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга алоҳида аҳамият беришни бош мақсадларимиздан бири бўлади дея таъкидлаган эди.



Шу боисдан, бугун Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев шаҳримиздаги "Наврўз", "Зиёкорлар" ва "Исломобод" маҳаллаларида бўлиб, мавжуд муаммоларни ўрганди. 


Жумладан, маҳаллалардаги ички кўчалар ҳолати, симёғочларнинг тартибсиз жойлашганлиги каби бир қанча камчиликлар маълум бўлди. Шунингдек, "Наврўз" маҳалласидаги 31-сон умумтаълим мактабига қўшимча ўқув биноси қуриш, "Зиёкорлар" маҳалласидаги 22-сон умумтаълим мактабини қайта реконструкция қилиш ишлари белгилаб олинди.


Таъкидлаш жоизки, янги йил бошидан Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан кенг кўламли ишлар режаси ишлаб чиқилмоқда.


Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Сана: 03.01.2021 04:58
0
591

Урганч шаҳар ҳокимлиги бўш иш ўрнига танлов эълон қилади

Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм филиали билан ҳамкорликда Урганч шаҳар ҳокимлигининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича етакчи мутахассиси лавозимига танлов эълон қилади.

Ушбу вакант лавозимига номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
 
• олий маълумотга эга бўлган.
• Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлиги.
• давлат тилини мукаммал билиши.
• компьютер техникаси билан мукаммал ишлаш тажрибасига эга бўлиши.


Танловда иштирок этиш ниятида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозими ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz/)да рўйхатдан ўтишлари, Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳокимлигида мавжуд бўш иш ўрнини танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Эътибор беринг!
 
Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш муддати:
2020 йилнинг 29 октябрдан – 12 ноябргача қабул қилинади.
 
Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжатлар қабул қилинмайди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "Хоразмлик қизнинг воқеаси" сарлавҳаси остида  видеомурожаат тарқалди.

Унда Урганч шаҳридаги қурилиши тўхтаб қолган кутубхона ҳақида сўз боради.
Бу кутубхонада 2018 йил октябрь ойида «Дошқинжон бобо зиёратгоҳи» олдида қурилиш ишлари бошлаб юборилган ва шу йилнинг ўзида тўхтатилган. 2020 йилда ҳам кутубхона қурилиши қайта бошланган ва мутасаддилар томонидан яна тўхтатилган.
Ҳозирда ушбу мурожаат юзасидан Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганиш натижаси бўйича батафсил ахборот берилади.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

УРГАНЧ ШАҲРИДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК


Аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, атроф-муҳитни ободонлаштириш мақсадида Урганч шаҳрида куз-қишки мавсумга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди. 

Шаҳримизнинг барча ҳудудларида намунали маҳалла, кўчалар ва оилалар сонини ошириш борасида кўплаган ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу олиб борилаётган амалий ишлар билан танишиш мақсадида Урганч шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Абдуллаев шаҳримиздаги маҳаллаларда бўлди. 

Маҳаллаларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини тарғиб қилиш, ва фуқаролар қалбида маҳалласига, кўчаларига ва хонадонларига бўлган эътиборни кучайтириш зарурлиги таъкидлади.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Сана: 08.09.2020 10:41
0
1 562

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Куни кеча "You tube" тармоқлари орқали " Хоразмда яна бир нохақлик. Ҳокимлар ким улар?" номли видеомурожаат тарқалди.
Унда Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро ўзига берилган уйнинг шаҳар ҳокимлиги томонидан нохақ олиб қўйилганлигини айтиб мурожаат йўллайди.

Ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди ва  Урганч  шаҳар ҳокимлиги ишчи гуруҳи қуйидагиларни маълум қилади.

Ушбу фуқаро “Жайхун интер континентал” МЧЖ раҳбари Мадаминов Хушнуд Кадамбаевичга собиқ Урганч шаҳар ҳокимининг 2018 йил 26 октябрдаги 2695қ-сонли қарори билан Урганч шаҳар, “Беш мерган” маҳалласининг "Фирдавсий" кўчаси, 67-уйдаги икки қаватли, кўп хонадонли турар-жой биноси бузиб олинишига рухсат берилган. Ушбу қарор билан “Жайхун интер континентал” МЧЖга Урганч шаҳар, Фирдавсий кўчасида жойлашган икки қаватли, 12 та хонадонли, эски 67-сонли турар-жой биносини бузиб олиб, тасдиқланган лойиҳа асосида 2500 кв.метр ер майдонида кўп қаватли, кўп хонадонли турар-жой биноси қуришга рухсат берилган.
Мазкур қарорнинг 7-бандида объект қурилиш учун ажратиб берилган ер майдони ўзлаштирилмаган тақдирда қарор ўз кучини йўқотиши тўғрисида “Жайхун интер континентал” МЧЖ огоҳлантирилган.
Урганч шаҳар ҳокимининг 2020 йил 5 майдаги 600қ-сонли қарори билан Урганч шаҳар, Фирдавсий кўчасида жойлашган, эски 67-уйда яшаган фуқароларнинг аризаларига ва эътирозларига асосан собиқ Урганч шаҳар ҳокимининг 2018 йил 26 октябрдаги 2695қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиб, ер майдони давлат заҳирасига қайтариб олинган.
Давлат заҳирасига қайтариб олинган ер майдони Урганч шаҳар ҳокимининг 2020 йил 11 майдаги 655қ-сонли қарори билан “Кохинур бино Иншоат” ИТККга ва “QARMISH BINO INSHOOT” МЧЖга тасдиқланган лойиҳа асосида кўп хонадонли турар-жой биноси қуриш учун ажратиб берилган.
Ушбу қарорга асосан ҳозирда қурилиш ишлари жадаллик билан давом келинмоқда.
“Жайхун интер континентал” МЧЖ судга мурожаат қилиб, Урганч шаҳар ҳокимининг 2020 йил 5 майдаги 600қ-сонли ва 2020 йил 11 майдаги 655қ-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суд томонидан барча ҳолатлар, аризачи, жавобгар, манфаатдор шахслар ва Урганч шаҳар, Фирдавсий кўчасида жойлашган, эски 67-уйда яшаган фуқароларнинг кўрсатмалари ҳамда тегишли ҳужжатлар ўрганиб чиқилиб, “Жайхун интер континентал” МЧЖнинг аризаси рад қилинган.  

Бу ҳолат юзасидан батафсил маълумотларни ушбу лавҳамиз орқали кўришингиз мумкин.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Сана: 05.09.2020 10:38
0
1 386

УРГАНЧ ШАҲРИДА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА ИШЛАР ИЗЧИЛ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА


Юртимизда карантин тадбирлари давом этаётганига қарамасдан давлатимиз раҳбари томонидан таълим соҳаси ривожига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Урганч шаҳридаги таълим масканларида мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникалари, спорт анжомлари, мусиқа чолғулари билан жиҳозлаш ишлари ва  янги ўқув йилида ўқувчиларни дарслик ва ўқув-методик қўлланмалари билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев томонидан таълим объектларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини якунлаш бўйича мутасадди ташкилот раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берилган.

Ҳозирда ушбу топшириқлар ижроси бўйича кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бу эътибор келажагимиз бўлган ёшларимизни билимли, ҳар томонлама етук, комил инсон қилиб тарбиялашга хизмат қилади.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Сана: 02.09.2020 10:29
0
903
Тепага чиқиш