ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

ЖАСОРАТИНГИЗНИ ЭЪЗОЗЛАЙМИЗ

​​​​Юртимизда иккинчи жахон уруши тугаганлигининг 75 йиллиги ва мамлакатимизда 9-май “Хотира ва қадрлаш куни”да нуроний ва кекса авлод вакиллари билан мулоқотлар ўтказилди.

ГУЛЛАР ШАҲРИМИЗ КЎЧАЛАРИГА ЧИРОЙ БАХШ ЭТМОҚДА

Беқиёс замонамизда ободонлик, сарамжон-саришталик турмуш тарзимизга айланиб қолди. 

УРГАНЧ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ


Бугун 28 апрель Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг навбатдаги тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, депутатлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.


Муносабат

УРГАНЧ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ УЧИНЧИ СЕССИЯСИ

Бугун 18 апрель куни Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг навбатдаги учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаси


Бугунги кунда Урганч шаҳридаги барча маҳаллаларида озиқ-овқат маҳсулотлари савдо ярмаркалари ташкил этилган.

Урганч шаҳрида ишлар жадаллик билан давом этмоқда.

Сана: 28.03.2020 05:08
0
792

Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан аҳолига 5 минг дона ҳимоя ниқоблари бепул тарқатилди.


Кеча 24 март куни Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан “Коронавирус инфекциясининг Урганч шаҳар ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш" бўйича махсус комиссия аъзолари шаҳардаги барча махалаларда ва бозор ҳудудида ахолига 5 минг дона бир марталик тиббий ниқобларни бепул тарқатди.
Сана: 25.03.2020 02:54
0
680

Урганч марказий деҳқон бозорида ҳайрия акцияси


Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ахборотлар айрим юртдошларимизнинг ўринсиз хавотирига сабаб бўлмоқда. Ана шунадай вазиятда бозорларда, йирик савдо марказларида нарх-навонинг  асоссиз оширилишини олдини олиш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Хоразм вилоят бошқармаси, вилоят  солиқ бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, Урганч шаҳар ҳокимлиги ва бошқа тегишли ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳ фаолияти йўлга қўйилиб, нарх-наво барқарорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди. 

“GREEN URGENCH 2020” АКЦИЯСИНИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Акциянинг дастлабли куни Урганч шаҳридаги Амир Темур истироҳат боғидан бошланди. Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев бошчилигида 1000 га яқин акция қатнашчилари билан 1200 дона манзарали дарахт кўчатлари истироҳат боғига ўтқазилди. 

“- Акция доирасида  10 кун давомида барча шаҳарликлар фаол иштирок этиши кутилмоқда. Бугунни ўзида акция иштирокчилари томонидан 600 дона арча, 150 дона ясен, 150 дона япон сафораси , 150 дона катальпа, 150 дона айлантус кўчатлари экилди. Бу ишлар натижасида нафақат шаҳар ҳудуди кўкаламзорлаштирилади, экологик жиҳатдан ҳам самарали, ҳудуднинг ландшафт дизайнига ҳам алоҳида таъсир кўрсатади” - дейди Урганч шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Хударган Худайберганов.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Сана: 07.03.2020 12:01
0
2 090
Тепага чиқиш