Новости
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда “Ҳомиладор аёлларга “Витрум” дориси нега берилмаяпти?” номли мақола тарқалганди.
Ушбу ҳолат юзасидан Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан тезкор ўрганиш олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида Урганч шаҳрида яшовчи хомиладор аёлларга «Пренатал – витрум» препаратлари ҳудудлардаги Оилавий поликлиникалар томонидан бепул берилиб келинган. Жорий йил давомида хомиладор аёлларга «Витрум пренатал» препарати билан таъминлашда узилишлар кузатилмаган. Урганч шаҳрида ҳисобга олинган хомиладорлар учун 2019 йил давомида 2550 нафар хомиладор аёлларга «Пренатал – витрум» препарати тарқатилган. Шундан, 1-сон оилавий поликлиникада – 769 нафар, 2-сон оилавий поликлиника – 781 нафар, 3-сон оилавий поликлиникада 1000 нафар хомиладорларга тарқатилган. Келгуси 2020 йил учун 20000 конвалюта «Пренатал – витрум» препаратига эҳтиёжи аниқланган ва ҳарид қилиниши белгиланган.
Мақолада танқид остига олинган “Урганч шаҳри туғруқхонасида хожатхона пуллик қилиб қўйилган” дея келтирилган ҳолат бўйича шуни маълум қиламиз.
Бугунги кунгача Урганч шаҳри хомиладор аёлларидаги туғриқлар вилоят перинатал марказида амалга оширилмоқда. Урганч шаҳридаги 90 ўринга мўлжалланган туғруқхона янгидан қурулди ва 2020 йилдан ўз фаолиятини бошлайди. Вилоят перинатал марказидаги хожатхона пуллик хизмат кўрсатиши билан боғлиқ масала вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасадди ходимлари томонидан ўрганилди ва пуллик хизмат тўхтатилди.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Инвесторлар сони ортмоқда.
Аҳамият берган бўлсангиз айни кунларда матбуот хизматимиз орқали инвестиция, инвестор каби мавзуларда кўплаб хабарлар бериб келинмоқда. Кўплаб чет эл инвесторлари Урганч шаҳрида ўз инвестицияларини амалга оширмоқда.
Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев ана шундай инвесторлардан бири Туркиянинг “Lumidea Enginering BV” компанияси бош директори Эсреф Озсаҳин билан учрашди.
Учрашувда Урганч шаҳрида Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, янги иншоатлар қуриш бўйича инвестиция киритиш масалалари кўриб чиқилди. Шухрат Абдуллаев Эсреф Озсаҳинни Урганч шаҳрининг бош лойиҳлари билан таништирди. Шундан сўнг 2020 йилдан бошлаб ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишга келишиб олинди.
Ушбу ҳамкорлик лойиҳаси ҳам иқтисодиётимиз ривожига йўналтирилган амалий ишлардан бири.
Сайёр қабул ўтказилди.
Халқ дарди, муаммоларини ўрганиш фуқароларнинг жамиятга ишончини ортишига, ҳаёт даражаси, яшаш тарзи яхшиланишига хизмат қилади.
Бугун Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Фуқаролар томонидан билдирилган мурожатлар аксарияти жойида ўрганиб чиқилди. Жумладан “Янги обод” маҳалласи Проектная 117 кўчаси 18-уйда истиқомат қилувчи I-гуруҳ ногирони Жабборова Бекпошшанинг мурожати бўйича хонадонига бориб, муаммоси жойида ўрганилди. Жабборова Бекпошшанинг 2 нафар фарзанди ҳам ногиронлиги ва моддий томондан қийналаётганлиги инобатга олиниб, тегишли тартибда озиқ-овқат ва моддий ёрдам бериладиган бўлди.
Фуқаролар мурожатларини ўрганиш давом этади.
Урганч шаҳрида Халқ сайли ташкил этилди.
Урганч шаҳридаги Олимпия захиралари коллежида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги ва “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни" куни муносабати билан Халк сайли бўлиб ўтди. Унда барча туманлар қишлок хўжалигининг энг сара махсулотлари билан байрам ярмаркасида иштирок этишди.
Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожини янги босқичга кўтариш ва уни комплекс модернизация қилиш, соҳага инновацион технологиялар, замонавий илм-фан ютуқларини, кластер тизимини кенг жорий этиш, бозорларимизни озиқ-овқат махсулотлари билан таъминлашга хизмат қилмоқда.
Сайл давомида шаҳар ва туманлар ўртасида танлов ва мусобақалар ташкил этилди. Миллий халқ ўйинлари, фольклор жамоаларининг чиқиши, полвонлар беллашуви, айниқса арқон тортиш мусабоқаси барчада катта таассурот қолдирди. Санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт дастури байрам қатнашчиларига завқ бағишлади.
Урганч шахрида бошланган Конституциямизнинг 27 йиллиги ва хосил байрами барча худудларда юкори кайфиятда давом этади.
Конституция – бахтимиз қомуси
Конституция фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мажмуасидир. Уни билиб ва амал қилиб яшаш инсоннинг кундалик турмуши ва оилавий фаровонлигининг калитидир. Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, хусусан Конституциямизнинг муҳим жиҳатларини ёшларимизга болалигидан бошлаб ўргатиш бугунги куннинг асосий вазифаларидан биридир.
Бу йил Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги барча ҳудудларда кенг нишонланмоқда.
Бугун Урганч шаҳридаги Ёшлар марказида сана муносабати билан Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан байрам дастури ўтказилди.
Байрам иштироқчиларга Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаевнинг табригини ҳоким ўринбосари Нурбек Матякубов ўқиб эшиттирди ва Конституциямизнинг яратилиш тарихи, унинг демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, Бош қомусимизнинг халқчиллиги, халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги ҳақида маълумот берди.
Шундан сўнг Конституциямизнинг 27 йиллиги муносабати билан ўқувчилар ўртасида ўтказилган кўрик-танлов ғолибларига ҳамда фидокорона меҳнат қилаётган ўқитувчи ва мураббийларга Урганч шаҳар ҳокимининг фахрий ёрликлари топширилди.
Маданий дастурда эса иқтидорли ўқувчилар томонидан тайёрланган Конституциясимизнинг моддалари, жамиятда ёшларнинг бурж ва мажбуриятлари акс эттирган чиқишлари тадбир иштироқчиларини хурсанд қилди.
РАСМИЙ МУНОСАБАТ.
Урганч тумани “Чондирқиёт” массивида жойлашган намунавий турар-жойлардаги камчиликлар бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалган видео лавҳаси юзасидан намунавий уйлар қурилиши бўйича буюртмачи ташкилот “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК мутахассислари томонидан жойида ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида, ушбу турар-жой биноси фуқаро Седамутова Хамидага тегишли 127-намунавий уй-жойлиги аниқланди. “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК мутахассислари ҳамда қурувчи ташкилот томонидан жойида аниқланган барча камчиликлар бартараф қилинган.
Мурожаат юзасидан камчиликлар бартараф қилинганлигини, ҳеч қандай эътирози йўқлигини фуқаро Седамутова Хамида ўзининг тушунтириш хатида билдириб ўтди.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни.
БМТ Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрда 47/3-сонли резолюциясига мувофиқ 3 декабрь “Халқаро ногиронлар куни” деб эълон қилинган. Ушбу ташкилотга аъзо давлатлар ҳар йили махсус кун шарафига бағишланган тадбирларни ўтказади.
Урганч шаҳрида ҳам сана муносабати билан тадбирлар, хайрия аксиялар турли лойиҳалар ўтказилди. Имконияти чекланган оила вакиллари, фарзандлари ҳолидан ҳабар олинди.
Урганч шаҳрида ҳам сана муносабати билан тадбирлар, хайрия аксиялар турли лойиҳалар ўтказилди. Имконияти чекланган оила вакиллари, фарзандлари ҳолидан ҳабар олинди.
Шунингдек, Урганч шаҳридаги 32-сон заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатидаги ўқувчилар томонидан ишланган ноананавий кўргазмалар, расмлар, қўл ишларидан иборат катта кўргазма ва байрам тадбири ташкил қилинди.
Тадбирда Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев иштироқ этиб, болаларга бадиий китоблар жамланмалари, ўқув-қуроллари, кийим кечаклар совға тариқасида тарқатди.
Ушбу таълим муассасалари ўқувчилари томонидан тайёрланган маданий дастурларни кўриб, бу ёшларнинг имконияти чекланган дейишга тил бормайди. Кучли иродаси билан ҳаётда ўз ўрнини топишга ҳаракат қилаётгани ўқувчи ёшларни кўриб ҳайрон қоласиз ва ҳавас қиласиз.
Аҳоли мурожаатларини ўрганиш – асосий вазифалар қаторида туради.
Урганч шаҳри вилоятимиз маркази. Барча соҳалар бўйича алоҳида ўрин тутади. Янгиланиш жараёнлари қаторида аҳолини бироз қийнаётган муаммолар ҳам мавжуд.
Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев шаҳардаги “Машал” маҳалласининг 176-кварталда истиқомат қилаётган бир минг етти юзга яқин аҳолини яшаш тарзи, муаммолари ва мурожаатларини ўрганиш, ечим топиш мақсадида мутасадди ташкилот ходимлари билан маҳаллада бўлди.
“Машал” маҳалласининг 176-кварталда истиқомат қилаётган аҳолини электр энергиясини тез-тез ўчиши, маҳалладан жамот транспортлари қатнови йўқлиги, поликлиника, ободонлаштириш, дорихона ёқлиги каби муаммолар қийнаётганди.
Ш.Абдуллаев мазкур ҳолатларни уйма-уй юриб ўрганган ҳолда, муаммоларни ечиш бўйича зарур чораларини кўриб, шу маҳалла аҳолисига ҳизмат кўрсатувчи 2 та дорихона фаолияти билан танишди. Аҳолига 2-сон Оилавий поликлиника потранаж ҳамширалари биркитилиб, ҳар куни аҳоли саломатлигидан ҳабар оладиган бўлди. Маҳаллани ободонлаштириш ишларига 2 нафар фуқаро ишчи сифатида олиниб уларга ойлик маоши ҳам берилиши белгиланди. Қишнинг совуқ кунларида, ёзнинг иссиқ кунларида чанг ва лойга тўлиб кетадиган кўчаларга тош (ShPS) ётқизиш ишлари бошлаб юборилди. Кўчаларга янги ёритгичлар ўрнатилди.
Жамоат транспортларидан 20-йўналишдаги автобус қатнови ҳам йўлга қўйилди.
Бир куннинг ўзида мурожаатларниг кўпчилиги ўз ечимини топди.
Маҳалладаги ўзгаришлар билан сизларни яна таништириб борамиз.
Халқ билан мулоқот.
Аҳоли билан мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларини тинглаш ва ечимига эътибор қаратиш ҳамда куз-қиш мавсумини талофатсиз ўтказиш мақсадида шаҳримиздаги барча маҳаллаларда оммавий қабуллар ўтказилмоқда.
Бугун Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаевнинг навбатдаги оммавий сайёр қабули “Гулзор” ва “Олма боғ” маҳаллаларида бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда уйма-уй юриб, аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказилди. Мулоқотда фуқаролар асосан кўпчилик манфаатига хизмат қилаётган газ, электр энергияси, ичимлик сув таъминоти ва ободонлаштириш ишлари бўйича мурожаат қилишди.
Анашундай мурожаатлардан бири “Гулзор” маҳалласида яшовчи Г.Рахимова томонидан билдирилди. Бу фуқаронинг мурожати шу ернинг ўзида қаноатлантирилиб, ижобий ҳал қилинди.
Шунингдек, аҳолига Урганч шаҳар ҳокимининг Қурилиш ишлари бўйича ўринбосари К.Шамуратов электр энергияси, газ, ва комунал тўловларни ўз вақтида тўлаш ҳамда тўловлардан бўлган қарзларни бартараф этиш, худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга хизмат қилиши тўғрисида тушунчалар берди.
Маҳаллаларда оммавий қабуллар давом этади...
“Сайлов-2019” – тайёргарлик ишлари.
Бугун Урганч шаҳридаги намунали Урганч туризм ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежида жойлашган 22-сайлов участкасида Урганч шаҳридаги 1-сектор худудига кирувчи округ ва участка сайлов комиссияларининг раисларига семинар ташкил этилди.
Семинарда Урганч шаҳрининг 1-сектор раҳбари Шухрат Абдуллаев иштироқ этиб, бу йилги сайловларни ўтказишда Сайлов кодексининг жуда аҳамиятли эканлиги, қонунларнинг мазмун-моҳияти, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари, сайлов жараёнида қонунийликни таъминлаш, фуқаролик жамияти институтларининг сайлов жараёнидаги ўрни, сайлов кампаниясининг очиқлиги ва ошкоралиги муҳим эканлиги, сайлов куни амалга ошириладиган ишлар ҳақида гапириб тушунтиришлар берди.
Семинар натижасида иштироқчилар ўзларига сайловлар жараёнида қўллаш учун керакли малумотларни олишди.