ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Урганч шаҳри марказида “Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” шиори остида акция ўтказилди​.


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлари учун ўтказиладиган сайловларга бир ҳафта қолди. Бугун Урганч шаҳри марказида “Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” шиори остида акцияси бўлиб ўтди.


“Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” миллий акциясини ўтказишдан асосий мақсад фуқароларнинг эътиборини муҳим сиёсий жараёнларга қаратиш, хабардорлигини ошириш, мамлакатдаги ўзларишларга даҳлдорлик ҳиссини кучайтириш, уларнинг фаол фуқаролик позицияларини намойиш этишга чорлаш ҳисобланади. Акцияда шаҳар аҳолиси, турли соҳа вакиллари ва фаол ёшлар иштирок қилди.

 
Акцияда сайловга тайёргарлик жараёнлари ҳамда қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида фойдали маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, санъаткорлар, зиёлилар, спортчилар билан учрашувлар, мусиқий дастурлар ва турли викториналар ўтказилди. Энг асосийси, сайловлар ҳақида барча маълумотлар содда ва тушунарли тилда аҳолига етказилди.


Ўзбекистондаги сайлов жараёнлари нафақат мамлакат ҳудудида, балки халқаро майдонда ҳам катта қизиқишга сабаб бўлмоқда.
Шулар қаторида тадбирни самарали ва тезкор ёритиш мақсадида ОАВ вакиллари ва блогерлар ҳам жалб қилинган.


Сайловларда кўрсатилган номзодлардан бирига овоз бериш орқали биз келгуси йўналишларимизни белгилаймиз. Умумий келажагимизни қуришда ҳар биримизнинг овозимиз муҳим. Сайловларда қатнашиш орқали, ўзимизнинг дунёқарашимиз, сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигимиз, фуқаролик позициямизни намойиш этамиз ҳамда конституцион ҳуқуқимиздан фойдаланамиз.



Ҳақиқддан ҳам бу йилги сайловлар янги Сайлов кодексига мувофиқ юқори савияда ташкил этилмоқда. Бу эса Ҳаракатлар стратегиясида акс эттирилган прогрессив демократик ғояларнинг яна бир ёрқин ифодаси бўлмоқда. Кўп партиявийлик, сиёсий плюрализм, фикрлар хилма-хиллиги, очиқлик ва шаффофлик тамойиллари жамият ҳаётида тобора кенг жорий этилмоқда.
Сана: 14.12.2019 03:30
0
1 230
Тепага чиқиш