ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Инвесторлар сони ортмоқда.

Аҳамият берган бўлсангиз айни кунларда матбуот хизматимиз орқали инвестиция, инвестор каби мавзуларда кўплаб хабарлар бериб келинмоқда. Кўплаб чет эл  инвесторлари Урганч шаҳрида ўз инвестицияларини амалга оширмоқда.



Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев ана шундай инвесторлардан бири Туркиянинг “Lumidea Enginering BV” компанияси бош директори Эсреф Озсаҳин билан учрашди.








Учрашувда Урганч шаҳрида Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, янги иншоатлар қуриш бўйича инвестиция киритиш масалалари кўриб чиқилди. Шухрат Абдуллаев Эсреф Озсаҳинни Урганч шаҳрининг бош лойиҳлари билан таништирди. Шундан сўнг 2020 йилдан бошлаб ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишга келишиб олинди. 


Ушбу ҳамкорлик лойиҳаси ҳам иқтисодиётимиз ривожига йўналтирилган амалий ишлардан бири.
Сана: 13.12.2019 03:05
0
1 517
Тепага чиқиш