Urganch shahri go`zal va jannatmakon mustaqil O`zbekistonimizning go`zal viloyatlaridan biri Xorazm viloyatining markazi. Urganch mustaqillik davrida tanib bo`lmas darajada o`zgardi. Katta qurilishlar, obodonchilik ishlari, ravon ko`chalar,  xiyobonu binolar, jahon darajasiga to`liq javob beradigan maktablar, kasb-hunar kollejlari, universitetlarni qad ko'tardi .

Ўзбекистон олий таълим тизими учун хориж ўқув ва илмий адабиётини харид қилиш чоралари тасдиқланди

on .

Ўзбекистон ҳукумати шу йил 24 майдаги қарори билан мамлакат олий таълим тизими учун хориж ўқув ва илмий адабиётини харид қилиш чораларини тасдиқлади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Ҳужжатда Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхатга асосан тендер савдоларисиз 5864 номдаги адабиётни харид қилиш кўзда тутилган. Олиб кириладиган китоблар 2020 йилгача божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинди.

«Ўзсаноатэкспорт» компанияси ва Миллий кутубхонага Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда икки ҳафта муддатда хориж адабиётини харид қилиш бўйича дистрибьюторлик компаниялари ва чет эл нашриётлари (муаллифлари) билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш топширилди.

31 майгача олий ўқув юртлари бакалавриати биринчи босқич талабалари, шунингдек, раҳбар ва педагог кадрлар қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тингловчиларига 980 номдаги адабиёт етказиб бериш учун шартномалар тузилиши лозим.

Хориж адабиётини сотиб олиш учун бюджет маблағларидан ташқари чет эл грантларини ҳам жалб этиш кўзда тутилмоқда.