УРГАНЧ ШАҲАР ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ 2022 ЙИЛ МАЙ ОЙИ ЯКУНИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТИ
Дарҳақиқат, бугунги кунда “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида вилоят солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлар ҳузурига борган ҳолда уларнинг муаммоларини ўрганиб, сайёр солиқ маслаҳатлари кўрсатиш тизимли равишда йўлга қўйилган.
Масалан, биргина май ойи давомида Урганч шаҳрида 84 та корхоналарнинг муаммолари батафсил ўрганилди. Натижада, солиқ хизмати органлари ходимлари кўмаги билан 82 та муаммолар ижобий ҳал этилди. Бугунги кунда бошқа ташкилотлар билан боғлиқ масалалар қатъий назоратга олиниб, ҳамкорликда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, май ойида олиб борилган ўрганишлар давомида солиқ турлари бўйича 64 та субъектнинг 279.3 млн.сўм мавжуд ортиқча тўлов суммаси қайтариб берилди . Бундан ташқари солиқ қарздорлиги мавжуд 579 та корхоналарнинг 84.5 млн.сўм ортиқча маблағлари қарздорлик қисмига ўтказилди.
Таъкидлаш ўринлики, жорий этилган қатор солиқ имтиёзлари, солиқ юки ва турларининг камайтирилганлиги тўғрисида тадбиркорлар ўртасида олиб борилаётган тушунтириш-тарғибот ишлари натижасида май ойининг ўзида 296 та норасмий иш ўринлари қонунийлаштирилди. Энг муҳими, фуқаролар муқим иш ўринларига эга бўлди.
Айниқса, турли сабаблар билан фаолияти вақтинча тўхтаб қолган тадбиркорлик субектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятини тиклаш борасида жорий йилнинг май ойи давомида самарали ишлар амалга оширилди. Жумладан, ана шундай 54 та ЯТТнинг фаолияти тикланди ва янгидан 106 та фуқаро тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Бугунги кунда қўлида ҳунари бор ёки уйда якка тартибда маълум фаолият билан шуғулланиб келаётган фуқароларимиз талайгина. Уларнинг ўзини ўзи банд қилиши, иш стажига эга бўлиши учун солиқ хизмати органлари томонидан доимий кўмак кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг май ойи якуни билан Урганч шаҳримизда 698 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилиш тизими орқали рўйхатдан ўтиб, муайян фаолият турлари билан мунтазам шуғулланиб келмоқда.
Ҳурматли солиқ тўловчилар! Биз солиқ хизмати органлари ходимлари сизларнинг муаммоларингиз қонуний ҳал этиш, фаолиятингиз давомида юзага келган барча тушунмовчиликларга ечим топишда доимий кўмак беришга тайёрмиз.
Фуқароларнинг хир бир мурожаати назорат остида.
«Ҳудудгаз Хоразм» газ таъминоти филиали «Урганчшаҳаргаз» газ таъминоти бўлимида жисмоний ва юридик шахслардан бўлимимизга келиб тушган хар мурожаат тўлиқ назоратга олиниб борилмоқда.
Бугунги кунда мурожаатларнинг аксарияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 12-январдаги №22-сонли қарорининг 88-бандига асосан табиий газ тўловлари билан боғлик бўлган мурожаатлардан иборат.
Мурожаатларнинг сони ошиб кетмаслигини олдини олиш мақсадида “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали директори томонидан тасдиқланган жадвал асосида “Урганчшаҳаргаз” бўлими раҳбар ва маъсул ходимлари томонидан Урганч шаҳар махаллаларида фуқаролар билан учрашиб сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Сайёр қабулларда ўз муддатида табиий газ тўловларини хисоб-китоб қилиб боришлари тўғрисида хуқуқий маълумот берилмоқда. Ўтказилган сайёр қабулларда фуқароларимизга газ таъминотида бирор бир таклиф ёки муаммолари бўлса биринчи навбатда “Урганчшаҳаргаз” газ таъминоти бўлимининг (62)223-37-68, (62)223-36-07 рақамли “Ишонч” телефонлари орқали чиқиб хар қандай муаммо ва мурожаатлари ўз ўрнида ижобий хал қилиниши тўғрисида тушунтириш олиб борилмоқда. Бўлимимизнинг “Ишонч” телефони 24 соат кеча-кундуз узулуксиз ишлаб турганлиги айтиб ўтилди.
Бундан ташқари “Урганчшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими томонидан табиий газ истеъмолчиларининг хонадонларига Ўзбекистон Республикаси Президентинингг 24.09.2020 йилда №4840-сонли қарорига асосан “Остен” русумли ақлли электрон газ хисоблагичлари хамда химоя қутилари босқичма-босқич бепул ўрнатилиб берилмокда.
Истеъмолчилар мобил телефон рақамларига табиий газ учун олдиндан тўловлари тўғрисида юборилган СМС хабарномага жиддий эътибор қаратсалар хонадонларига табиий газ етказиб беришдаги узилишларни олдини олишлари тўғрисида тушунтирилмоқда.
Ш.Тиллаева,
«Урганчшаҳаргаз» газ таъминоти бўлими
“Мурожаатлар билан ишлаш бўлими” етакчи мутахассиси.
URGANCH SHAHRIDA "SO'NGGI QO'NG'IROQ" TADBIRLARI O'TKAZILMOQDA
Inson hayotining hayajonga boy, unutilmas kunlari juda ko'p. Yilning har 25-may sanasi barchaga birdek maktab davrlarining eng yorqin kunlarini eslatadi.
Bugun ham shahrimiz maktablarining bitiruvchi sinf o'quvchilari jonajon maktab bilan xayrlashmoqdalar.
Ana shunday tadbir shahrimizdagi Urganch shahar xalq bo'limiga qarashli 30-son ayrim fanlar chuqur o'rganiladigan davlat ixtisoslashtirilgan umumiy o'rta ta'lim maktabida bo'lib o'tdi. Unda Urganch shahar hokimi Oybek Xolboyev ishtirok etib, Prezidentimizning bitiruvchi o'quvchilarga yo'llagan tabrigini o'qib eshittirdi.
Shuningdek, barcha o'quvchi yoshlarga kelgusida oliy ta'lim muassasalariga o'qishga kirib, yuksak cho'qqilarga erishadigan, Vatanimiz ravnaqi uchun xizmat qiladigan yosh va bilimli kadr bo'lib yetishishlarini tiladi.
Bunday tadbirlar shahrimiz bo'ylab ko'tarinki ruhda davom etmoqda...
Urganch shahar hokimligi axborot xizmati.
Нотариус касбини эгаллаш учун нималар талаб этилади
Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги қонунига асосан Ўзбекистон Республикасида нотариус Йигирма беш ёшдан кичик ва олтмиш беш ёшдан катта бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик иш стажига эга бўлган, шу жумладан нотариал идорада камида бир йил стажировка ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси нотариус бўлиши мумкин. Судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган ёки нотариус ёрдамчиси ёхуд адлия органларининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларида камида уч йил ишлаган шахслар учун стажировкадан ўтиш талаб қилинмайди. Суриштирувчи, терговчи, прокурор, адлия органларининг иши нотариат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқарув ходими ёки адвокат сифатида камида уч йил ишлаган шахслар, агар уларнинг ваколатлари тугатилган пайтдан эътиборан беш йил ўтмаган бўлса, олти ой муддат стажировка ўтайди.
Қуйидагилар нотариус бўлиши мумкин эмас:
муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахс;
қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс;
нотариус, адвокат, терговчи, суриштирувчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколатлари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун тугатилган шахс — уч йил мобайнида.
Нотариус мақомига эга бўлиш. Нотариусни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш
Лицензия шахснинг хусусий нотариал фаолиятини амалга оширишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатдир.
Лицензия Олий малака комиссиясининг нотариуслик ваколатларини бериш бўйича малака имтиҳони якунлари юзасидан чиқариладиган қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда берилади.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус мақомига эга бўлишга талабгор шахс (бундан буён матнда талабгор деб юритилади) лицензия олиш учун малака имтиҳони топшириши шарт.
Малака имтиҳонини топшира олмаган талабгор уни такроран топширишга камида олти ойдан кейин қўйилади.
Малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгор бир ой муддат ичида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига, адлия бошқармаларига лицензия олиш учун мурожаат қилиши керак.
Талабгор томонидан лицензия олиш учун мурожаат қилиш муддатининг узрсиз сабабларга кўра ўтказиб юборилиши лицензиянинг амал қилишини тугатишга асос бўлади.
Давлат нотариал идораси нотариусига лицензия унинг аризасига кўра, малака имтиҳони топширмасдан берилади.
Белгиланган тартибда лицензия олган, талабгор шахс лицензия олган кундан эътиборан уч ой ичида нотариал идора ташкил этиши ва нотариал ҳаракатларни амалга оширишга киришиши шарт.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус нотариал идора ташкил этилган пайтдан эътиборан уч кун ичида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигини, адлия бошқармасини бу ҳақда хабардор қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармаси хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусни хабарнома олинган куннинг эртасидан кечиктирмай ҳисобга қўяди ва бу ҳақда Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасини хабардор қилади. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус шундай хабарнома олинган пайтдан эътиборан Нотариал палатанинг аъзоси бўлади.
Давлат нотариал идораси нотариуси лавозимига тайинлаш Олий малака комиссиясининг танлов натижалари юзасидан чиқарган қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Давлат нотариал идораларининг нотариуслари иш жойини ўзгартириш (ротация) тартибида бошқа нотариал идораларга тайинланиши мумкин. Нотариусларни аттестациядан ўтказиш ва иш жойини ўзгартириш (ротация) тартиби тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Давлат нотариал идорасининг нотариуси ва ходимлари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, ушбу Қонун талабларини инобатга олган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Урганч шахрида хусусий амалиёт билан шуғуланувчи нотариус И.Рахманова
Kimlar ro‘yxatga olish ishlarida ishtirok etadi?
2023- yilda aholini ro‘yxatga olish ishlari uchun ro‘yxatga oluvchi xodimlarni tanlash masalasi nihoyatda dolzarb hisoblanadi.
Mavjud me’yoriy-huquqiy hujjatlarda bu jarayonga jalb etiladigan xodimlar turli yoshda va har xil kasb egalari bo‘lishi mumkinligi belgilab qo‘yilgan.
Shunga qaramay, tadbirga, birinchi navbatda, Davlat statistika qo‘mitasi va uning viloyat, shahar va tuman bo‘limlari xodimlari, statistika yo‘nalishida tahsil olayotgan talabalar, magistrlar, shuningdek, tayanch doktorantlar jalb etilishi maqsadga muvofiq. Boisi, shaxsga doir ma’lumotlarni yig‘ish jarayonida aholini ro‘yxatga olish dasturida belgilangan savollar ro‘yxatiga rioya etish, ularning mazmuni buzilishiga yo‘l qo‘ymaslik, respondentga ishning maqsadini to‘g‘ri yetkaza olish va shu orqali olinadigan ma’lumotlarning to‘g‘riligiga, ularning maxfiyligini ta’minlash va ularning mazmunini oshkor qilinmasligiga aynan ro‘yxatga oluvchi xodimlar bevosita mas’ul sanaladilar.
Respondentlar tomonidan yashab turgan xonadonida (joyida) ro‘yxatdan o‘tishni istamaslik yoki savollarga javob berishni rad etganlik holatlari yuzaga kelishi mumkin. Bunday holatlarda ro‘yxatga oluvchi hodimdan ma’lum darajadagi psihologik ko‘nikma va tajriba talab etiladi. Vaziyatni to‘g‘ri baholash orqali ushbu shaxslarga doir ma’lumotlar ro‘yxatga oluvchi xodimlar tomonidan fuqarolarning o‘zini o‘zi boshqarish organlaridagi yoki mahalliy davlat hokimiyati organlaridagi mavjud ma’lumotlar asosida to‘ldiriladi.
Aholini ro‘yxatga olishga tayyorgarlik ko‘rish va uni o‘tkazishga jalb qilingan shaxslarning mehnatiga haq to‘lash belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Sanobar Qurbonova.
Xorazm viloyati statistika boshqarmasi Ro‘yxatga olish jarayonlarini tashkil etish va o‘tkazish bo‘limi yetakchi mutaxassisi.
Hurmatli Yurtdoshlar!
Xorazm viloyati hududi bo'yicha “Mening yo‘lim” dasturi yakunlari yuzasidan infografik ma'lumotlarni e'tiboringizga havola etamiz.
Joriy yilning aprel oyida ilk bor o'tkazilgan ushbu dastur doirasida Xorazm viloyati hududi fuqarolari tomonidan jami 508 ta taklif kelib tushdi va ovoz berish jarayoni yakunlariga ko'ra qariyb 37,8 km uzunlikdagi ichki yo'llarni ta'mirlashga qaratilgan 23 ta taklif g'olib deb topildi.
УРГАНЧ ШАҲАР ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ 2022 ЙИЛ АПРЕЛ ОЙИ ЯКУНИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ
Дарҳақиқат, бугунги кунда “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида вилоят солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлар ҳузурига борган ҳолда уларнинг муаммоларини ўрганиб, сайёр солиқ маслаҳатлари кўрсатиш тизимли равишда йўлга қўйилган.
Масалан, биргина апрел ойи давомида Урганч шаҳрида 146 та корхоналарнинг муаммолари батафсил ўрганилди. Натижада, солиқ хизмати органлари ходимлари кўмаги билан 141 та муаммолар ижобий ҳал этилди. Бугунги кунда бошқа ташкилотлар билан боғлиқ масалалар қатъий назоратга олиниб, ҳамкорликда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, апрел ойида олиб борилган ўрганишлар давомида солиқ турлари бўйича 66 та субектнинг 733 561 314 сўм мавжуд ортиқча тўлов суммаси қайтариб берилди. Шунингдек, қарздорлиги мавжуд лекин бошқа солиқ турларидан ортиқча маблағлари бор бўлган 249 та корхоналарнинг 299 338 158 сўмлик қарздорликлари ортиқча маблағлари хисобига сўндирилди.
Таъкидлаш ўринлики, жорий этилган қатор солиқ имтиёзлари, солиқ юки ва турларининг камайтирилганлиги тўғрисида тадбиркорлар ўртасида олиб борилаётган тушунтириш-тарғибот ишлари натижасида апрел ойининг ўзида 293 та норасмий иш ўринлари қонунийлаштирилди. Энг муҳими, фуқаролар муқим иш ўринларига эга бўлди.
Айниқса, турли сабаблар билан фаолияти вақтинча тўхтаб қолган тадбиркорлик субектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятини тиклаш борасида жорий йилнинг апрел ойи давомида самарали ишлар амалга оширилди. Жумладан, ана шундай 6 та корхонанинг фаолияти тикланди. Натижада, 14 та янги иш ўринлари яратилди.
Бугунги кунда қўлида ҳунари бор ёки уйда якка тартибда маълум фаолият билан шуғулланиб келаётган фуқароларимиз талайгина. Уларнинг ўзини ўзи банд қилиши, иш стажига эга бўлиши учун солиқ хизмати органлари томонидан доимий кўмак кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг апрел ойи якуни билан Урганч шаҳрида 591нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилиш тизими орқали рўйхатдан ўтиб, муайян фаолият турлари билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. Бундан ташқари ўз фаолиятини вақтинча тўҳтатган 45 та тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдамлар кўрсатган холда фаолиятлари қайта тикланди. Урганч шаҳри худудида тўғри тушунтиришлар натижасида янгидан 97 та тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланувчи шаҳслар рўйхатдан ўтказилди.
Ҳурматли солиқ тўловчилар! Биз солиқ хизмати органлари ходимлари сизларнинг муаммоларингиз қонуний ҳал этиш, фаолиятингиз давомида юзага келган барча тушунмовчиликларга ечим топишда доимий кўмак беришга тайёрмиз.
MUROJAATLAR DOIMIY RAVISHDA KOʻRIB BORILMOQDA
Bugungi kunda aholi bilan doimiy muloqot qilish, fuqarolarni qiynayotgan muammolarni ijobiy hal etish har bir soha rahbarining ustivor vazifasiga aylanib ulgurdi.
Shu boisdan, Urganch shahar hokimligida haftaning har seshanba, chorshanba, payshanba va juma kunlari shahrimiz fuqarolarining murojaat va muammolari mutasaddilar tomonidan tinglanadi. Fuqarolar qabuliga masʼul etib, hokim va oʻrinbosarlariga tegishli soha vakillari bilan birga haftalik kunlar reja-dasturli tarzda boʻlib berilgan.
Xususan, haftaning har seshanba kuni Urganch shahar hokimligida fuqarolarni Urganch shahar hokimining iqtisodiyot va tadbirkorlik masalalari boʼyicha birinchi oʼrinbosari Eshchanov Jahongir Saparbaevich mutasaddilar bilan birga tinglaydi.
Haftaning har chorshanba kuni - Urganch shahar hokimligining sanoatni rivojlantirish, kapital qurilish, kommunikatsiyalar va kommunal xoʼjalik masalalari boʼyicha oʼrinbosari Babajanov Nodirbek Baxodirovich, Urganch shahar hokimligining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʼyicha oʼrinbosari Matyaqubov Nurbek Rayimberganovich tegishli tashkilotlar va soha vakillari bilan birgalikda fuqarolar qabulini oʻtkazadi.
Haftaning har payshanba kuni - Urganch shahar hokimi
Xolboyev Oybek Madaminovich shahrimiz aholisi murojaatlarini eshitadi.
Haftaning har juma kuni esa, Urganch shahar hokimining investitsiyalar, innovatsiyalar, xususiylashtirilgan korxonalarga koʼmaklashishi, erkin iqtisodiy va kichik sanoat zonalarini rivojlantirish masalalari boʼyicha oʼrinbosari Tadjibaev Mansur Maksudovich, Urganch shahar hokimi oʼrinbosari - Oila va xotin-qizlar boʼlimi boshligʼi vazifasini bajaruvchisi
Berdieva Barno Saitnazarovna murojaatlarni tinglaydilar.
Urganch shahar hokimligi axborot xizmati.
Урганч шаҳар ҳудудида бўйича 2022 йилги Ташаббусли бюджетлаштириш натижалари юзасидан маълумот
RAMAZONDA QILINADIGAN HAYRLI ISHLAR SAVOBIDAN CHETDA QOLMANG!
Vaqf» xayriya jamoat fondi tomonidan Ramazon oyi arafasida respublikamizdagi diniy tashkilotlar, masjidlar, ta'lim muassasalari va hududlardagi kam ta'minlangan oilalarga xayriya sifatida ehson tarqatish an'anaga aylangan.
Urganch shahar hokimligi mutasaddilari va "Vaqf" xayriya jamoat fondi xodimlari birgalikda shahrimizdagi boquvchisini yo'qotgan, ijtimoiy himoyaga muhtoj, og'ir bemor 70 ta hamshaharlarimizga pul mablag'lari tarqatildi. Xususan, boquvchisini yo'qotgan va ogʻir bemor oilalarga 4 mln so'mdan, kam ta'minlangan oilalarga 3-2 mln so'mdan berildi.
Darhaqiqat, Ramazonda qilinadigan xayrli ishlarga ko'plab savoblar berilishidan unumli foydalanib, boquvchisini yo'qotgan, kam taʼminlangan oilalarga ko'maklashish, oliy o'quv yurtlarida tahsil olayotgan qiynalgan talabalarning o'quv-shartnoma pullarini to'lash, dori-darmon ololmayotgan bemorlarga yordam berishning savobi juda ulug' hisoblanadi.
Urganch shahar hokimligi axborot xizmati. (https://t.me/urganchshahar_uz/11352)