ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

УРГАНЧ ШАҲРИДА "БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ" ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


Иш билан банд бўлмаган, вақтинчалик ишсиз, шунингдек, ташқи меҳнат миграциясига кета олмаган фуқароларнинг бандлигига кўмаклашиш мақсадида Урганч шаҳрида қатор ишлар амалга оширилмоқда.


Хусусан, бугун Урганч шахридаги 2-сон касб-ҳунар мактаби биносида "Темир дафтари", “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги ишсиз фуқаролар ҳамда харбий хизматни ўтаб келган ёшларни иш билан таъминлаш максадида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ўтказилди.


Ўтказилган “Бўш иш ўринлари” мехнат ярмаркасида жами 154 та бўш иш ўринларини таклиф қилган ташкилотлар, ўзларида мавжуд 1011 та бўш иш ўрни билан қатнашдилар.
Ярмаркада 122 нафар (шундан: ёшлар 62 нафар, аёллар 71 нафар) фуқаролар иштирок этди.
Ярмаркада ёшлар, вақтинча ишсиз фуқаролар Урганч шаҳар бандлик бошқармаси мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.


Шаҳримизда бу каби олиб борилаётган ишлар ва кўрилаётган чоралар натижасида аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида турли салбий кўрсаткичлар қисман бўлсада камайишига эришилмоқда.


Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

ЭЛ-ЮРТ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА

Юртимизда аҳоли сиҳат-саломатлигини муҳофаза қилиш, турли касалликларнинг олдини олиш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида мунтазам равишда амалий ишлар олиб борилмоқда.


Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида  2021  йилда ҳам аҳоли сиҳат-саломатлигини мустаҳкамлаш муҳим вазифа бўлиб қолиниши алоҳида таъкидланди.


Биз жамоамиз аъзолари билан 2021 йилни – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинганлигини катта кўтаринкилик билан кутиб олдик. Бу эса бизни, тиббиёт ходимларини аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, бирламчи тиббий ёрдамни кўрсатиш ишларини шу кун талаби асосида ташкил этишга йўналтиради.


Мурожаатномани ҳамкасбларимиз билан бирга чуқур ўқиб, ўрганар эканмиз, олдимизда янада муҳим масъулиятли вазифалар турганлигини қалбдан ҳис қилиб, фаолиятимизни янада такомиллаштириш мақсадида чора-тадбирлар белгилаб олдик.


Айни кунда тиббиёт ходимлари, мутахассислар маҳаллаларда бўлиб, ҳар бир хонадонда истиқомат қилаётган оила аъзоларининг саломатлигини тиббий кўрикдан ўтказиб, ўзларининг маслаҳат, тавсияларини бериб бормоқдалар.


Биз тиббиёт ходимлари бундан кейин ҳам кеча-ю кундуз аҳоли сиҳат-саломатлилиги йўлида фидойилик билан меҳнат қилишга тайёрмиз.


Нилуфар ҒОЙИПОВА,
Урганч шаҳридаги 3-сон оилавий поликлиника бош шифокори.

МУАММОЛАР ЖОЙИДА БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА


#САЙЁР_ҚАБУЛ_НАТИЖАЛАРИ

Айтиш керакки, бугун ҳар бир фуқаро учун барча давлат органлари ва ташкилотларининг эшиклари очиқ. Давлат идоралари раҳбарлари фуқароларнинг мурожаатларини хонада эмас, балки ижтимоий жараёнлар кечаётган паллада жойига бориб, реал ҳолатни ўрганмоқда.


Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев "Ашхабод" ва "Навбаҳор" маҳалласидаги мурожаат қилган фуқароларнинг муаммолари бўйича жойига чиқиб ўрганмоқда.
Эътиборлиси, ўрганиш давомида шаҳар ҳокими фуқароларнинг яшаш жойига бориб, уларнинг турмуш шароитлари билан яқиндан танишмоқда.


Сайёр қабуллардан сўнг ҳоким иштирокида уйма-уй юриб аниқлаган муаммолар ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни тезроқ аниқлаш ва ҳал этиш имкониятини беради. Бу эса халқимиз қалбида бугунги кунидан мамнунлик, эртасига ишончни ошишига хизмат қилади.


Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Сана: 11.01.2021 06:00
0
222

"ИС ГАЗИДАН САҚЛАНИНГ" ШИОРИ ОСТИДАГИ ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА


Урганч шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси  ёнғин хавфсизлиги, ис гази ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида «Ис газидан сақланинг», «Ис газидан заҳарланишдан огоҳ бўлинг» шиори билан шаҳримиздаги маҳаллаларда тарғибот ишларини олиб бормоқда.
Жумладан, шу кунга қадар "Маърифатчи", "Жинговуз", "Авесто" маҳаллаларида ис газини олдини олиш борасида аҳоли ўртасида профилактика ишлари олиб борилди.
Шунингдек, шаҳримиздаги ўқув муассасаларида ҳам тарғибот ишлари давом этмоқда.


Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

ШАҲРИМИЗДАГИ МАҲАЛЛАЛАРДА АҚЛ ЖАНГИ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида" ги 2020 йил 30 октябр ПФ-6099 сон Фармони ижросини таъминлаш доирасида  Хоразм вилоятида режа бўйича январ ойида ахолини спортга жалб қилиш мақсадида 2021 йилнинг 6 январь куни Урганч шахар жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Урганч шахар Болалар-ўсмирлар спорт мактаби хамда 22-сон "Истиқлол" махалласи фуқоролар йиғини билан биргаликда шахмат бўйича спорт мусобақаси  ўтказилди.


Мусобақада 30 нафардан зиёд иштирокчилар қатнашди. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари диплом ва эсталик совғалар билан тақдирландилар.


Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

ШАҲРИМИЗ КЎЧАЛАРИГА ГУЛЛАР ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИ ИССИҚХОНА ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ


Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев шаҳримизни чиройига чирой қўшиб, барча кўчаларини турли ҳилдаги гуллар билан таъминлаб келаётган Урганч шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ва "Шовот" маданият ва истироҳат боғи ДУК томонидан ташкил қилинган гул етиштирувчи иссиқхонага ташриф буюрди.
Бу ерда кейинги йил мавсум учун етиштирилаётган янги келтирилган ва камёб гул навлари билан танишди.


Шунингдек, яна қўшимча  курилаётган иссиқхона фаолиятини йўлга қуйиш, турли ноёб гул навларини олиб келтириш ва етиштириш бўйича тавсиялар берди.


Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 132-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Урганч шаҳридаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар мактабларининг ошхоналари (рўйҳат асосида) талабгорларга танлов асосида ижарага берилади. 


Танловда иштирок этиш учун қуйидагилар талаб қилинади:
✅1. Танловда қатнашиш учун ариза.
✅2. Юридик шахс ёки ЯТТ гувоҳномаси
✅3. Умумий овқатланишни ташкил этиш соҳасидаги фаолияти, иш тажрибаси тўғрисида маълумотнома
✅4. Махсус моддий-техника базаси ва озиқ овқат махсулотларини тайёрлаш технологияси бўйича малакали мутахассислар мавжудлиги ҳақида маълумотнома. (Диплом, сертификат, тавсия хати)
✅5. Бўш айланма маблағлари мавжудлиги тўғрисида банкнинг маълумотномаси;
✅6. Талабгорнинг таълим муассасаси ошхонасининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш бўйича истиқбол режаси ва таклифлари;
✅7. Талабгор томонидан тасдиқланган мавсумий намунавий таомномалар.


?Танловда қатнашиш учун аризалар 8 январдан - 18 январь соат 18:00 гача қабул қилинади.
⚖️Танлов ғолиблари 20-январ куни шаҳар хокимлигида соат 14:00 да танлов комиссияси аъзолари иштирокидаги йиғилишда аниқланади.


?Мурожаат учун телефон: 
90-579-10-31
97-526-70-30


Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Сана: 08.01.2021 06:07
0
2 380

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГАНЧ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ЙИГИРМА ТЎҚҚИЗИНЧИ СЕССИЯСИ


Бугун 8 январь куни Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг йигирма тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.


Сессияда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев, ҳоким ўринбосарлари, шаҳардаги ташкилот, корхона, муассаса раҳбарлари ва шаҳар фаоллари иштирок этди.


Сессия кун тартибидаги биринчи масала - “Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Урганч шаҳрини 2021-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида.


Сессия кун тартибидаги иккинчи масала - Давлат тилида иш юртишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида.


Маърузалар юзасидан шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи в.в.б Умидбек Якубов сўзга чиқди. 


Сессия кун тартибидаги масала юзасидан  қарор қабул қилинди.


Сессия қарантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилди.


Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ- УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ ПОЙДЕВОРИ



Бугунги кунда мамлакатимизда давлат-хусусий шерикчилик асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва фойдаланишга қисқа муддат ичида топшириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 


Хусусан, Урганч шаҳрида ҳам кўркам манзиллардан бирида "Star kids plus"  МЧЖ қарашли нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг қурилиши бошланганига кўп бўлмади. 
Бугун Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев ушбу муассасанинг қурилиш жараёни билан яқиндан танишди. 


Шуни айтиш жоизки, энг замонавий услубда қурилаётган "Star kids plus" МЧЖ қарашли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болажонларни бағрига сиғдира олади.


Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сана: 08.01.2021 05:40
0
265

#сайёр_қабул_самараси

Урганч шаҳридаги "Бешмерган" маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Умарова Дилфуза бугун Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев бошчилигида бўлиб ўтган сайёр қабулда иштирок этиб, қайнонаси 1936 йилда таваллуд топган Каримова Бикажон опа учун ногиронлик  аравачаси сўраган эди. 
Ушбу мурожаат ижобий хал бўлди. Ҳоким томонидан кўрсатилган манзилга янги ногиронлик аравачаси етказилиб берилди. 


Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Тепага чиқиш