ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

УРГАНЧ ШАҲАР ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ 2022 ЙИЛ АПРЕЛ ОЙИ ЯКУНИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ

Дарҳақиқат, бугунги кунда “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида вилоят солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлар ҳузурига борган ҳолда уларнинг муаммоларини ўрганиб, сайёр солиқ маслаҳатлари кўрсатиш тизимли равишда йўлга қўйилган.


Масалан, биргина апрел ойи давомида Урганч шаҳрида 146 та корхоналарнинг муаммолари батафсил ўрганилди. Натижада, солиқ хизмати органлари ходимлари кўмаги билан 141 та муаммолар ижобий ҳал этилди. Бугунги кунда бошқа ташкилотлар билан боғлиқ масалалар қатъий назоратга олиниб, ҳамкорликда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.


Шунингдекапрел ойида олиб борилган ўрганишлар давомида солиқ турлари бўйича 66  та субектнинг 733 561 314 сўм мавжуд ортиқча тўлов суммаси қайтариб берилдиШунингдек, қарздорлиги мавжуд лекин бошқа солиқ турларидан ортиқча маблағлари бор бўлган 249 та корхоналарнинг 299 338 158 сўмлик қарздорликлари ортиқча маблағлари хисобига сўндирилди.


Таъкидлаш ўринликижорий этилган қатор солиқ имтиёзларисолиқ юки ва турларининг камайтирилганлиги тўғрисида тадбиркорлар ўртасида олиб борилаётган тушунтириш-тарғибот ишлари натижасида апрел ойининг ўзида 293 та норасмий иш ўринлари қонунийлаштирилдиЭнг муҳими, фуқаролар муқим иш ўринларига эга бўлди.


Айниқсатурли сабаблар билан фаолияти вақтинча тўхтаб қолган тадбиркорлик субектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашулар фаолиятини тиклаш борасида жорий йилнинг апрел ойи давомида самарали ишлар амалга оширилдиЖумладан, ана шундай 6 та корхонанинг фаолияти тикланди. Натижада, 14 та янги иш ўринлари яратилди. 


Бугунги кунда қўлида ҳунари бор ёки уйда якка тартибда маълум фаолият билан шуғулланиб келаётган фуқароларимиз талайгинаУларнинг ўзини ўзи банд қилиши, иш стажига эга бўлиши учун солиқ хизмати органлари томонидан доимий кўмак кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг апрел ойи якуни билан Урганч шаҳрида 591нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилиш тизими орқали рўйхатдан ўтиб, муайян фаолият турлари билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. Бундан ташқари ўз фаолиятини вақтинча тўҳтатган 45 та тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдамлар кўрсатган холда фаолиятлари қайта тикланди. Урганч шаҳри худудида тўғри тушунтиришлар натижасида янгидан 97 та тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланувчи шаҳслар рўйхатдан ўтказилди.


Ҳурматли солиқ тўловчилар! Биз солиқ хизмати органлари ходимлари сизларнинг муаммоларингиз қонуний ҳал этиш, фаолиятингиз давомида юзага келган барча тушунмовчиликларга ечим топишда доимий кўмак беришга тайёрмиз.

Сана: 10.05.2022 06:30
0
905
Тепага чиқиш