ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Урганч шаҳар ҳокими 26-сон «Жинговуз» маҳалла ахолиси билан учрашди

Урганч шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Абдуллаев Шухрат Ибадуллаевич навбатдаги 26-сон «Жинговуз» маҳалласи фуқаролари билан учрашди. Йиғилиш Урганч шаҳар 4-сон мактаби биносида бўлиб ўтди.
Йиғилган барча фуқароларни муаммолари бирма-бир эшитилиб, уларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди.


Сана: 04.02.2019 08:46
1
3 576

Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев шаҳар ахолиси билан учрашди

Тошкент тиббиёт академияси Урганч шаҳар филиали катта мажлислар залида (Урганч шаҳар Ал-Хоразмий 28 уй) Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг шаҳар ахолиси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Сана: 31.01.2019 12:43
1
5 943

Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Муҳтарам Президентимиз томонидан Мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш хусусан, ишсиз фуқаролар, хорижий давлатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириб қайтиб келганлар, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юритлари битирувчи ёшларнинг бандлигини таъминлаш энг долзарб вазифа сифатида белгиланган.
Шу муносабат билан Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, вилоят Бандлик бош бошқармаси, тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда Урганч шаҳридаги «Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати»да вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидаги ишсиз фуқаролар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, хорижий давлатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириб, қайтиб келган ишсиз фуқароларимиз иш билан таъминланишига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Меҳнат ярмаркасига вилоятимиздаги 807 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги 4371 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар. Ярмаркага жами 2007 нафар ишсиз фуқаролар ва касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлар қатнашиб, шундан 1141 нафар ёшлар, 388 нафар касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, 1026 нафар аёллар ташкил қилди.
Ярмарка давомида жами 820 нафар ишсиз фуқаролар ҳамда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.
Шундан, 127 нафар ишсиз фуқаролар қайта касбга ўқитишга ҳамда 434 нафар ишсиз фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига йўлланмалар берилди.
Доимий ишга жойлашиш учун жами 259 нафар ишсиз фуқаролар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Шундан, 144 нафари ёшлар, 26 нафари касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, 119 нафари аёллар ҳисобланади.
Қолган 1187 нафар фуқароларга меҳнат конунчилиги ва ҳуқуқига доир маслаҳатлар берилди.

Манба: Хоразм вилояти ҳокимлиги
Сана: 31.01.2019 11:12
0
4 511

Урганч шаҳар ҳокими 6-сон «Беш-берган» маҳалла ахолиси билан учрашди

Урганч шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Абдуллаев Шухрат Ибадуллаевич навбатдаги 6-сон «Беш-берган» маҳалласи фуқаролари билан учрашди. Йиғилиш 11-сон мактаби биносида бўлиб ўтмоқда.

Сана: 30.01.2019 07:58
0
1 699

Урганч шаҳар ҳокими 5-сон «Ал-Хоразмий» маҳалла ахолиси билан учрашди

Бугун, 28 январь куни Урганч шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Абдуллаев Шухрат Ибадуллаевич навбатдаги 5-сон «Ал-Хоразмий» маҳалласи фуқаролари билан учрашди. Урганч шаҳрининг 13-сон мактаби биносида бўлиб ўтган учрашувни очар экан, Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев ўзи билан шаҳар барча мутасадди ташкилот раҳбарлари келганини алоҳида тақидлаб ўтди.
Шундан кейин, йиғилган барча фуқароларни муаммолари бирма-бир эшитилиб, уларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди.
Эслатиб ўтамиз, навбатдиги сайёр қабул 6-сон «Беш-берган» маҳалласида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Сана: 28.01.2019 07:59
0
2 165

Урганч шаҳар ҳокими 4-сон «Юқори боғ» маҳалла ахолиси билан учрашди

Урганч шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Абдуллаев Шухрат Ибадуллаевич бугун 4-сон «Юқори боғ» маҳалласи фуқаролари билан учрашди.

Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой,  моддий ёрдам,  бандлик,  ишга қайта тиклаш, кредит олишга кўмаклашиш, тиббий хизмат, йўлларни таъмирлаш каби муаммоларга оид бўлди. 


Йиғилиш давомида бази фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга жойида жавоблар олишди.  Жойларда учраётган айрим муаммолар атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига аниқ вазифалар юклатилди. 


Сана: 27.01.2019 07:44
0
1 638

Урганч шаҳар ҳокими 3-сон «Маърифатчи» маҳалласи ахолиси билан учрашди

Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев 3-сон «Маърифатчи» маҳалла ахолиси билан учрашиб, уларнинг муаммоларининг ечими бўйича тегишли идора ташкилот раҳбарларига топшириклар берди.

Сана: 26.01.2019 08:23
0
3 157

Аҳолига арзон нарҳда кўчма савдо ярмаркаси ташкил қилинди

Бугун Урганч шаҳрининг 14-сонли маҳалла аҳолисига 5 тонна Хонқа уни, 7,5 тонна Урганч уни ва истимол учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нарҳда кўчма савдо ярмаркаси ташкил қилинди.


Сана: 26.01.2019 07:01
0
1 545

Ижтимоий мухофазага мухтож оилаларга совғалар топширилди

Урганч шахридаги "Феруз" маҳалласида яшовчи ижтимоий мухофазага мухтож бўлган эхтиёжманд 3 та оилага шаҳар ҳокимлиги томонидан моддий ёрдам сифатида совғалар топширилди.



Сана: 26.01.2019 06:34
0
1 455

Шаҳар ҳокими фуқаролар билан учрашди

Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев Урганч мусиқа ва санъат ихтисослаштирилган мактаб интернати биносида фуқаролар билан юзма-юз мулоқот ўтказди. 

Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой,  моддий ёрдам,  бандлик,  ишга қайта тиклаш, кредит олишга кўмаклашиш, тиббий хизмат, йўлларни таъмирлаш каби муаммоларга оид бўлди. 


Йиғилиш давомида бази фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга жойида жавоблар олишди.  Жойларда учраётган айрим муаммолар атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига аниқ вазифалар юклатилди. 


Сана: 22.01.2019 10:37
0
1 102
Тепага чиқиш