ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Урганч шаҳрида 160 иш ўрнига мўлжалланган замонавий "Урганч тикувчилик мажмуаси" масъулияти чекланган жамияти иш бошлади.

Мухтарам Президентимиз Мирзиёев Шавкат Миромонович ташаббуси билан Республикамизнинг барча ҳудудларида айниқса чекка-чекка қишлоқларда ахолини яшаш шароитини яхшилаш, обод ва кўркам уйларда яшаш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла" давлат дастури доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Урганч шаҳрининг чекка ҳудудларида ана шундай дастур доирасида қайта қуриш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Мана шундай эзгу ишлардан яна бири, Урганч шаҳридаги "Ашхабад" маҳалласи "Обод махалла” дастурига кўшимча ҳолда киритилиб, бугунги кунда аҳолига барча қулайликларга эга намунавий типдаги уйлар қуриб берилиб, янги хонадонларга кўчириш ишлари оҳирига етказилмоқда. 
Муҳтарам Президентимиз томонидан хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг ижтимоий ахволини янада яхшилаш, улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида сайи-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
"Ашхабад" маҳалласидаги ишсиз хотин-қизлар, коллеж битирувчи қизларини иш билан таъминлаш мақсадида Урганч шаҳрида 120 ўринга мўлжалланган "Урганч тикувчилик мажмуаси" масъулияти чекланган жамияти ташкил қилиниб, бандлиги таъминланмаган хотин-қизлар ҳам иш билан таъминланди. Масъулияти чекланган жамиятга чет-элдан келтирилган 120 та замонавий энг сўнги русумдаги тикиш ускуналари ўрнатилиши натижасида 160 та янги иш ўринлари яратилди. Келгусида ушбу мажмуада тайёрланган маҳсулотларни бошқа давлатларга экпорт қилиш режалаштирилган. 
Масъулияти чекланган жамият ҳодимлари учун зарур бўлган барча қулайликлар яратиш мақсадида бир йўла 40 нафар ҳодим овқатланиш шароитига эга ошхона, 3 маҳал бепул овқат, алоҳида ювиниш хоналари, ҳодимларнинг ишга келиб кетишлари учун автобус қатнови йўлга қўйилди.
Шунингдек, ишга қабул қилинган хотин-қизларга янги кўчиб ўтган хонадонлари учун тўловларини шу мажмуада ишлаб оладиган ойлик маоши орқали тўлаш имконияти яратилди.


















Сана: 22.04.2019 08:54
1
9 000

Урганч шаҳар ҳокими 22-сон «Истиқлол» маҳалла аҳолиси билан учрашди

Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев 2019 йил 18 апрель куни Урганч ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи биносида 22-сон «Истиқлол» маҳалла аҳоли билан учрашиб, амалга оширилаётган ишлар ва бу борада мавжуд муаммоларнинг ижобий ечими юзасидан сухбатлашди. Йиғилишда фуқароларни қийнаётган масалалар тингланиб, уларга атрофлича жавоб берилди. Аҳоли тамонидан тушган мурожаатлар ёзиб олинди, Урганч шаҳар ҳокимининг кўрсатмаларига биноан 3-5 кун муддатда ижросини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди. 











Сана: 18.04.2019 01:42
0
4 886

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш – долзарб вазифамиз!

Жорий йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларни ва конуний манфатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили Касимов Дилмурод Султанмуротович томонидан ҳудудлардаги фаолият кўрсатмаётган муаммоли тадбиркорлик субъектларни фаолиятини ўрганиш, тадбиркорлик субъектларни муҳандислик-коммуникация тизимлари билан таъминлаш, шунингдек лойиҳаларга тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредит маблағлари ва бошқа муаммолар юзасидан тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида 11:00 да Шовот тумани, 14:00 Хива шаҳар ва Хива туманида, ҳамда 17:00 да Урганч шаҳар ҳокимлигида йиғилиш бўлиб ўтди.
Кун тартибидаги масалалар бўйича шаҳарлар ва туманларнинг 4 сектор раҳбарлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари фаолият кўрсатмаётган, муаммоли тадбиркорлар (шаҳарлар ва туманларда 200 тадан) ва вилоят ташкилотларининг шаҳарлар ва туманлар бўлимлари йиғилишга қатнашди. Булар Вилоят прокуротураси, Вилоят МИБ, Давлат хизматлари агентлиги, Марказий банк вилоят бош бошқармаси, тижорат банклари, Вилоят давлат активларини бошқариш агентлиги, Вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси, Вилоят меҳнат бош бошқармаси, Вилоят статистика бошқармаси, Вилоят давлат солиқ бошқармаси, Вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти худудий бошқармаси, Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси, Вилоят фермерлар Кенгаши раиси “Шимолгазтаъминот" УК вилоят бошқармаси, “Хоразм ҳудудий электр тармоклари” ОАЖ, Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Хоразм вилоят бўлими, “Туямўйин Урганч” МСҚФБ ва бошқалар.








Сана: 16.04.2019 08:55
1
3 039

Урганч шаҳар ҳокими 14-сон «Ашхабад» маҳалласи аҳолиси билан учрашди

Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев 2019 йил 15 апрель куни шаҳардаги “Ашхабод” маҳалласида аҳоли билан учрашиб, маҳалланинг бузилишга тушиши муносабати билан маҳалла аҳолиси учун “Чандирқиёт” қишлоғи Килловут маҳалласи ҳудудида қурилаётган ер майдони 200 кв/м бўлган якка тартибдаги намунали уйларга аҳолини кўчириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва бу борада мавжуд муаммоларнинг ижобий ечими юзасидан сухбатлашди.


















Сана: 16.04.2019 02:09
0
4 707

Ҳар бир мурожаат ўрганилмоқда

2019 йил 15 апрель куни Урганч шаҳар Темур Малик кўча 30 уйда яшовчи 1 гуруҳ ногирони Салаев Ойбекнинг фейсбук ижтимоий тармоқи орқали йўллаган мурожаати вилоят ҳокимининг ўринбосари Г.Қурбанбаева, шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев томонидан унинг ҳонадонига ташриф буюрган ҳолда ўрганилди.


Ўрганиш жараёнида  аниқланган муаммоларни  жойида ечими топилиб, О.Салаевнинг турмуш ўртоғи  М.Мадаминованинг  О.Салаев 1-гуруҳ ногирони бўлганлиги сабабли 2012 йилдан буён унга қараб ўтирганлиги учун   2015 йилдан бугунги кунгача иш стажи юритилиб турганлиги, лекин 2012-2015 йиллар орасидаги даврлар учун меҳнат стажи юритилмаганлигидан норозилиги масаласи юзасидан вилоят пенсия жамғармасига барча тегишли хужжатлар тақдим қилинди  ва масала ижобий ҳал қилиниши шаҳар ҳокими томонидан назоратга олинди.
Соғлигини тиклаш масаласида О.Салаев 2019 йил 16 апрел куни шаҳар тиббиёт бирлашмаси  қўп тармоқли марказий поликлиникасида неврапотолог ва инфекционист шифокорлар кўригидан қайта ўтказилиб, вирусли Гепатит  А ва В касалликларига қарши эмлаш бўйича моддий ёрдам   кўрсатилди.
Турмуш ўртоғининг ҳеч қаерда ишламаслигини инобатга олиб, уйида иссиқҳона қуриб берилишида ҳокимлик томонидан ҳомийлик ёрдами кўрсатилиб, иссиқҳона қуриб бериш масаласи ижобий ҳал қилинди.







Урганч шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аманбаева

Сана: 15.04.2019 01:06
0
2 442

Урганч шаҳар ҳокими 12-сон «Машъал» маҳалла ахолиси билан учрашди

Урганч шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Абдуллаев Шухрат Ибадуллаевич бугун 12-сон «Машъал» маҳалласи фуқаролари билан учрашди.
Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, ишга қайта тиклаш, кредит олишга кўмаклашиш, тиббий хизмат, йўлларни таъмирлаш каби муаммоларга оид бўлди. 
Йиғилиш давомида бази фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга жойида жавоблар олишди. Жойларда учраётган айрим муаммолар атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига аниқ вазифалар юклатилди.

























Сана: 06.04.2019 09:08
0
2 114

Урганчда ҳалқаро форум ярмаркаси бошланди

Фаол инвестициялар тараққиёт учун чексиз имкониятлар эшигини очади. Ижтимоий ривожланиш эса халқимиз турмуш даражаси сифатини кескин оширишга хизмат қилади.  Бунинг ёрқин ифодаси сифатида шуни кўришимиз мумкунки Урганч шаҳрида бугун бошланган икки кунлик халқаро инвестицион форум бунинг яққол далидир. Бугунги форумга 30 дан ортиқ давлатлардан чет эллик инвесторлар ташриф буюрган. Урганч шаҳридаги тадбиркорлар ҳам ўзи ишлаб чиқараётган маҳсулотлари билан Халқаро форум ярмаркасида иштирок этиб, уларнинг ишлаб чиқараётган маҳсулотлари чет эллик инвесторларнинг эътиборини тортмасдан қолмади. Бугунги форум орқали тадбиркорлик ва хусудий мулкни қўллаб қувватлаш ишлари давом этади. 





































Сана: 05.04.2019 03:36
0
2 020

Урганч шаҳар ҳокимининг «Навбаҳор» маҳалласида навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг аҳолини муаммоларини ўрганиш бўйича топшириқларига биноан жорий йилнинг 30 март куни 10-сон "Навбаҳор" маҳалла фуқаролар йиғинида Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.
Қабулда барча мутасадди ташкилот, идора, муассаса раҳбарлари иштироқ этди. Аҳоли тамонидан тушган мурожаатлар ёзиб олиниб, Урганч шаҳар ҳокимининг кўрсатмаларига биноан 3-5 кун муддатда ижросини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.
























Сана: 30.03.2019 07:44
1
3 987

Маҳалла раислари сайлови уюшқоқлик билан ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг «Фуқаролар йиғинлари, раислари, (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, шаҳримизда ҳам шу йилнинг май ойида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилади. Мазкур сайловни ташкил этиш ва ўтказишга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.
Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев қабул қилган қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг «Фуқаролар йиғинлари, раислари, (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорни изчиллик билан амалга ошириш тадбирлари белгиланди. Шу юзадан шаҳар комиссиясининг таркиби тасдиқланди. Бу комиссия таркибига турли соҳаларнинг етук мутахассислари, тажрибали раҳбар-ташкилотчилар киритилди. 
Фуқаролар йиғинлари раислари, (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича шаҳар комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Уни мазкур комиссия раиси Қ. Кенжаев олиб борди. 
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови эндиликда 3 йил муддатга сайланади. Сайлов жараёнларида яширин овоз бериш амалиёти қўлланилади. 
Сайловда иштирок этадиган  фуқаролар вакилларининг сони сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар умумий сонининг камида 12 фоизини ташкил этиши лозимлиги қоидалари амалга киритилади. 
Бу янгиланишлар ва ўзгаришларни жойларда кенг тарғиб-ташвиқ қилиш муҳимлиги таoкидланди. 
—Илгариги вақтларда маҳаллалар раҳбарларига кўп ҳам эoтибор бермас эдик,—дейди меҳнат фахрийси Қодир Эгамберганов. —Уларнинг ҳам биз билан кўп иши йўқ эди. Эндиликда    вазият бутунлай ўзгарди. Хозир каттаю кичик маҳалла раисини танийди. Агар керак бўлса, раисга мурожаат қиламан, деб туради. Фуқаролар йиғинлари раисларининг ўзлари ҳам аҳолига энди бошқача кўз билан қарайдиган бўлишди. Улар энди ким мададга муҳтож, кимга ёрдам керак дарров билишади. Ке-йинги пайтда ўтказилган суҳбат-мулоқотлар бу борада муҳим аҳамиятга эга бўлди. 
Шаҳар комиссиясининг вакиллари, унинг ишчи гуруҳи намояндалари сайлов жараёнларида уюшқоқликни, фаолликни таoминлаш учун белгиланган вазифаларни изчиллик билан амалга ошириш  чора-тадбирларини кўрадилар. 
Маҳаллалар фаоллари, уларнинг ишчи гуруҳлари  ўз ваколатларидан фойдаланиб,сайловларни қонун қоидалар асосида ўтказилиши учун мададкор бўлишади.

Д.ЖУМАНИЁЗОВ.
Сана: 29.03.2019 04:49
1
2 726

Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев шаҳар ахолиси билан учрашди

Тошкент тиббиёт академияси Урганч шаҳар филиали катта мажлислар залида (Урганч шаҳар Ал-Хоразмий 28 уй) Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг шаҳар ахолиси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Сана: 28.03.2019 11:58
0
5 334
Тепага чиқиш