Қазоғистон Республикасининг Манғистов вилоятига ташриф

Мана 40 дан ортиқ тадбиркорлар Мангистов вилоятига ташриф буюрди. Биз бу ерда кўплаб ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишдик ва малакамизни оширдик. Қайтиб бориб, вилоятимизда ушбу ўрганган билимларимизни амалиётда татбиқ қиламиз. Айниқса бу ердан инвестицияларни жалб қилиш ва ўзларимизда етиштирилган маҳсулотларни айирбошлаш масалалари бўйича битим тузиш учун тайёргарлик кўриб келдик. Ўйлайманки мана шу дастурларни тўла амалга оширадиган бўлсак, Хоразм вилояти ва Манғистон вилояти ўртасида дўстона ҳамкорлик ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имконияти бор.
деди Машарип Бекчанов "Сайёт автомобилчи" МЧЖ раҳбари

















