ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Новости

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Урганч шаҳридаги «Тозабоғ» маҳалласида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг кўп қаватли турар жойларнинг олдидан курилиш қилишга қаршилик қилаётган видеолари тарқалди.


Ушбу ҳолат юзасидан Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:


Урганч шаҳар «Аз-Замахшарий» кўчасида жойлашган “URGANCH LEGAL SERVICE” адвокатлик бюросига тегишли бўлган нотурар жой биноси Урганч шаҳрининг бош режасига асосан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бузиб олиниши эвазига компенсация сифатида барча етказилган зарарларни коплаш мақсадида Урганч шаҳар 24-сон “Тозабоғ” маҳалласи худудидан 
савдо ва маиший ҳизмат кўрсатиш шаҳобчаси қуриш учун 600,0 кв.м 
ер майдони ажратиб бериш тўғрисида Урганч шаҳар ҳокимининг 2020 йил 
28 августдаги №1187қ-сонли қарорига асосан доимий фойдаланиш учун ажратиб берилган.
Шунга асосан, Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги Хоразм вилояти қурилиш бош бошқармаси лойиҳа-смета хужжатларини қурилиш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг 2023йил 
2-февралдаги 64209-сонли хулоса берилган.
Шунингдек “URGANCH LEGAL SERVICE” адвокатлик бюросининг 76352579-сон аризасига мувофиқ “Тозабоғ” МФЙ Ободлик кўчаси 16А-уй манзилда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун қурилиш объектда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объект рўйхатдан ўтказилганлиги хақида кўчирма берилган.


Бугунги кунда Урганч шаҳар 24-сон “Тозабоғ” маҳалласи худудидан савдо ва маиший ҳизмат кўрсатиш шаҳобчаси қуриш юзасидан ушбу ҳудудида яшовчи аҳолини норозилиги сабабли “URGANCH LEGAL SERVICE” адвокатлик бюросига Урганч шаҳар 24-сон “Тозабоғ” маҳалласи худудидан савдо ва маиший ҳизмат кўрсатиш шaҳобчаси қуриш учун ер майдони ажратиш ҳақида Урганч шахар ҳокимининг “Архитектура-режалаштириш топшириғи” ҳамда лойиҳачи ташкилот “ARCHITEKTURAL LEADER PROJECT” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси” биноси лойиҳа-смета ҳужжатлари Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг 64209-сонли хулосаси Хоразм вилояти қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги Архитектура ва шаҳарзозлик кенгаши ишчи органининг 2023 йил 30 майдаги 27-сонли Баёнига асосан бекор қилинганлигини маълум қиламиз.

Матбуот анжумани

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Хоразм вилояти бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими ва Хоразм вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида “Озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навоси устидан назорат масалалари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.



Матбуот анжуманида Департаментнинг вилоят бошқармаси  томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навоси устидан назорат соҳада амалга оширилган ишлар – савдо қоидалари бузилишини, нархларнинг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш, сунъий танқислик вужудга келишига йўл қўймаслик, деҳқон бозорларидаги нарх-навони барқарорлаштириш ҳамда ижтимоий муҳим турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда сотилиши таъминланаётганлиги хусусида маърузалар қилинди.





Анжуман очиқ мулоқот тарзида ўтиб, журналист ва блогерларнинг озиқ-овқат маҳсулотларини нарх-навосини назорат қилиниши ва соҳага оид бошқа саволларига масъуллар томонидан жавоблар берилди.

Турсунбой ШАМАКОВ,
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Хоразм вилояти бошқармаси катта инспектори. 

Urganch shahrida "Tashabbusli budjet" jarayonining 2023-yil 1-chorak mablag‘lari yo‘naltirilishi va sarflanishi bo‘yicha hisoboti

Urganch shahrida "Tashabbusli budjet" jarayonining 2023-yil 1-chorak mablag‘lari yo‘naltirilishi va sarflanishi bo‘yicha hisoboti

Media-reja ijrosi bo'yicha ochiq muloqot


Bugun Urganch shahar hokimligida "Qish mavsumida aholi xonadonlari va ijtimoiy soha obyektlarini issiqlik taminoti" mavzusida Urganch shahar hokimi Oybek Xolboyev va soha vakillari ishtirokida ochiq muloqot o'tkazildi.


Unda shahrimizdagi mahallalardagi kommunal xizmatlar, gaz muammolari, issiqlik taminotining uzluksiz berilishi singari kamchiliklar mutassaddilar ishtirokida tahlil etilib, o'rganildi. 

"Mazkur qish mavsumi har yilgiga qaraganda ancha og‘ir keldi. Havoning keskin sovib ketishi va natijada hududlarda gaz bosimining pasayishi fuqarolar uchun biroz qiyinchilik tug‘dirdi. Ayniqsa shahar hududidagi aholini issiqlik bilan ta'minlash masalasi mas'uliyat va mashaqqat talab etdi. Ammo, ushbu jarayonlardan bezarar o‘tib olishga erishdik. Bu holatlar biz mutassaddilarga kelgusida qish mavsumiga yanada puxta tayyorgarlik ko‘rish lozimligini anglatdi."- deydi ochiq muloqot ishtirokchilaridan biri.


Bundan tashqari, har bir kamchiliklarni o'z vaqtida bartaraf etish uchun mahallabay ishlash borasida tavsiyalar berildi.

Urganch shahar hokimligi axborot xizmati.


Сана: 11.02.2023 03:04
0
1 005

Rasmiy munosabat

Сана: 09.01.2023 04:30
0
1 894

Urganch shahrida "Tashabbusli budjet" natijalari yuzasidan 2022-yil 4-chorak yillik mablag‘lari yo'naltirilishi va sarflanishi bo'yicha ma'lumoti

Urganch shahrida "Tashabbusli budjet" natijalari yuzasidan 2022-yil 4-chorak yillik mablag‘lari yo'naltirilishi va sarflanishi bo'yicha ma'lumoti
Сана: 09.01.2023 11:22
0
2 083

Расмий муносабат


Ижтимоий тармоқларда “Урганч шаҳри Умид маҳалласида яшовчи фуқаролар шаҳар ҳокимининг ташрифидан умид қилишмоқда” сарлавҳаси остида мурожаат тарқалди.


Ушбу мурожаат юзасидан Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:


Урганч шаҳар, “Умид” маҳалласи ҳудудидаги 4-қаватли, кўп хонадонли бўлган уйлар, Гурлан кўчаси, 1, 3, 5-уйлар ва А.Темур кўчаси   145-уйлар оралиғида жойлашган, “GOLD SPORT GROUP” МЧЖга тегишли бўлган. Гурлан кўчаси, 5/3-манзилда жойлашган сунъий қопламали футбол майдончаси ва ювиниш-кийиниш хоналари объекти бўйича Урганч шаҳар ҳокимининг 11.10.2017 йил 2673қ-сонли қарорига асосан “GOLD SPORT GROUP” МЧЖга “Умид” маҳалласи ҳудудида сунъий қопламали футбол майдончаси қуриш учун 1125 кв.м ва ювиниш-кийиниш хоналари қуриш учун 108 кв.м ер майдон ажратиб берилган, ушбу қарор шаҳар ҳокимининг 28.05.2020 йил 730қ-сонли қарори билан бекор қилинган, “GOLD SPORT GROUP” МЧЖнинг судга даъво ариза билан қилган мурожаатига асосан Хоразм вилоят маъмурий суди томонидан қабул қилинган 2021 йил 19 март кунги маъмурий ишни кўриб чиқилиши бўйича Урганч шаҳар ҳокимининг 730қ-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган ва даъвогар “GOLD SPORT GROUP” МЧЖнинг даъвоси қаноатлантирилган.

Объект Хоразм вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Урганч шаҳар филиали томонидан (манзил: Урганч шаҳар, Гурлан кўчаси, 5/3) рўйхатга олинган ва кадастр ҳужжатлари шакллантирилган, кадастр ҳужжати бўйича объектнинг умумий ер майдони-1233,0 кв.м, қурилиш ости ер майдони-155,0 кв.мни ташкил қилади.

“GOLD SPORT GROUP” МЧЖнинг 10.06.2022 йил 53789167-сонли ёзишмаси, Урганч шаҳар қурилиш бўлимининг 10.06.2022 йилдаги 1733401-56809-сонли объектни ихтисосини ўзгартириш ва реконструкция қилиш учун Рухсатномасига асосан мавжуд объектни ихтисосини ўзгартириб ва реконструкция қилиш, 1-қавати нотурар жой ва юқори қаватлари кўп хонадонли турар жой биноси қилиб қуришга лойиҳалаштириш учун Хоразм вилоят қурилиш бош бошқармаси томонидан 04.07.2022 йил 1733-1733401-45721-сон архитектура-режалаштириш топшириғи ҳужжатлари тайёрлаб берилган.

“GOLD SPORT GROUP” МЧЖнинг буюртмаси асосида “Лойиҳа қурилиш люкс” хусусий корхонаси томонидан объектни ишчи лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланган.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлиги “Шаҳарсозлик хужжатлари экспертизаси” ДУК томонидан  объектни ишчи лойиҳа-смета ҳужжатлари кўриб чиқилган ва 21.11.2022 йил №75949-сонли йиғма эксперт хулосаси берилган.

Хоразм вилоят қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси томонидан 16.11.2022 йилда объект қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объект рўйхатдан ўтказилган.

Объект қурилишини бошланиши жараёнида, шу ерда яшовчи аҳоли томонидан, асосан Урганч шаҳар, “Умид” маҳалласи, Гурлан кўчаси, 1-уй, 23-хонадонда яшовчи фуқаро Бозарбаев Анварбекнинг қурилишни тўхтатиш ва умуман кўчириш тўғрисидаги юқори ташкилотларга қилган мурожаатларига асосан объект қурилиши бўйича берилган ҳужжатлар яъни Хоразм вилоят қурилиш бош бошқармаси томонидан тайёрлаб берилган 04.07.2022 йил 1733-1733401-45721-сон архитектура-режалаштириш топшириғи ҳужжатлари хамда Бош бошқарма ҳузуридаги Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг 19.09.2022 йилдаги 53699-сонли хулосаси бекор қилинган.

“GOLD SPORT GROUP” МЧЖга тегишли бўлган, Гурлан кўчаси, 5/3-манзилдаги фудбул майдончасини, кўп хонадонли турар жой қуриш юзасидан тегиши ташкилотлар томонидан берилган рухсатнома бекор қилинган. Ушбу холат юзасидан тадбиркорнинг Хоразм вилоят адлия бошқармасига қилган мурожати адлия бошқармаси томонидан кўриб чиқилиши тўғрисида огохлатирилган.

Бугунги кунда “GOLD SPORT GROUP” МЧЖга тегишли бўлган, Гурлан кўчаси, 5/3-манзилдаги кўп қаватли, кўп хонадонли турар жойни қурилиш ишларини бошлаш юзасидан техникаларни жалб қилганлиги ҳамда Хоразм вилоят қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси, Урганч шаҳар ҳокимлиги қурилиш бўлими ва Урганч шаҳар қурилиш бўлими томонидан жойига чиқиб қурилиш ишлари тўхтатилганлигини маълум қиламиз. 

Шунингдек, мурожаатда келтирилган ички йўлларни таъмирлаш, фуқаролар томонидан билдирилаётган мурожаатлар ва ҳудудларда муаммоларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ хулосасига асосан маҳалла ҳудудидаги мавжуд камчиликлар 2023 йил дастурга киритиш таклифи берилган. Бундан ташқари 2023 йилги “Ташаббусли бюджет” томонидан амалга ошириш бўйича тушунтириш ишлари маҳалла фуқаролар йиғини томонидан белгиланган тартибда ишлар ташкил қилинади. 

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Расмий муносабат



Телеграмм тармоғида Урганч шаҳар марказидаги Камолот маҳалласи Камолот кўчаси 1-йўлакда истиқомат қилаётган фуқароларнинг Мустақилликдан бугунги кунгача давлат томонидан бир маротаба асфалт қилинмаганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати тарқалди.

Ушбу мурожаат юзасидан Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати қўйидагиларни маълум қилади:
Бугунги кунда фуқаролар томонидан билдирилаётган мурожаатлар ва ҳудудларда муаммоларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ хулосасига асосан мазкур Урганч шаҳар Камолот маҳалласи "Камолот" кўчаси 1- йўлакни таъмирлаш 2023 йилги дастурга таклифлар берилганлигини маълум қиламиз.

Расмий муносабат


       Кеча ishonch.uz веб-сайтида Урганчдаги ер ости йўлини «Тадбиркорлар» эгаллаб олди” номли мақола эълон қилинди.


       Ушбу мақола юзасидан Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.


     Мазкур ҳолат бўйича тегишли ташкилотлар билан биргаликда ишчи гуруҳ тузилиб, жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш давомида тадбиркорлар томонидан  Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддасида назарда тутилган тартибда аҳоли ҳаракатланиши учун мўлжалланган яъни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун белгиланмаган жойларда ўзбошимчалик билан савдо фаолиятини амалга ошириб келаётганлиги, бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги №6-сонли қарорида белгиланган фаолият турларидан келиб чиқиб давлат рўйҳатидан ўтганлиги, лекин ўтказилган ўрганишда ҳақиқатда амалга ошираётган фаолият турлари гувоҳномада кўрсатилган фаолият турига мос келмаслиги аниқланди.


    Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида ишчи гуруҳ томонидан тадбиркорларга қўйидагилар тушунтирилди.
    Амалга ошираётган фаолият тури бўйича давлат рўйҳатидан якка тартибдаги тадбиркорнинг гувоҳномасида кўрсатиб ўтилган фаолият тури бўйича давлат хизматлари марказларидан қайта давлат рўйҳатидан ўтиши, маҳаллий ҳокимият томонидан руҳсат берилган жойларда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва Урганч шаҳрида жойлашган “Урганч буюум савдо” комплекси ҳудудида фойдаланилмасдан турган дўконларга кўчиб ўтиш таклифлари берилди.


      Араг таклиф қилинаётган дўконларга кўчиб ўтишса Урганч шаҳар ҳокимлиги тамонидан ижара тўловлари ҳамда солиқлардан маълум бир муддатга бир қатор қулайликлар ва имтиёзлар яратилиб берилиши аниқ тушунтирилди.


      Акс холда, Ўзбекистон Республикаси “Маьмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси”нинг тегишли моддаларига асосан маъмурий жавобгарликка тортилиши ва қонунда белгилган тартибда бошқа таъсир чоралари қўлланилиши тўғрисида огоҳлантириш хати берилди.

Сана: 21.12.2022 05:30
0
3 083

"AMIR TEMUR" ISTIROHAT BOG‘IDA KENG KO‘LAMLI OBODONLASHTIRISH ISHLARI AMALGA OSHIRILMOQDA



Urganch shahar hokimi Oybek Xolboyev nazorati ostida hududlarda "Yashil makon" loyihasi asosida ko'chat ekish ishlari davom etmoqda. Shuning bilan birga, suv yetmaydigan joylarga suv quvurlari o'tkazish va tuprog‘iga chiqindi aralashgan hududlarning tuprog‘ini o'zgartirish ishlari amalga oshirilmoqda.


So'zimiz isboti, bugun Urganch shahrining markazida joylashgan "Amir Temur"  nomidagi istirohat bog'ining ko'chat va ekin ekishga yaroqsiz qismi olinib,  o'rniga mineral o'g‘itlar bilan boyitilgan tuproq yozish ishlari olib borilmoqda.


Endilikda mazkur bog‘ning ushbu qismi ham ko'kalamzorlashtiriladi.


Urganch shahar hokimligi axborot xizmati. 


Veb-sayt (http://www.urganchshahar.uz/) | Instagram (http://www.instagram.com/urganchshaharuz)  (http://t.me/urganchshahar_uz)| Facebook (http://www.fb.com/urganchshaharuz) |  (http://www.instagram.com/urganchshaharuz)Telegram (http://t.me/urganchshahar_uz)

Сана: 08.11.2022 05:00
0
1 600
Тепага чиқиш