Новости
УРГАНЧ ШАҲРИДАГИ КАР (УМУМАН ЭШИТМАЙДИГАН) БОЛАЛАР МАКТАБ-ИНТЕРНАТИГА ЎҚУВЧИЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 сентябрдаги 256-сонли қарорига мувофиқ, Хоразм вилоятидаги жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларига қабул жараёни давом этмоқда.
Жумладан, 26 август куни Урганч шаҳридаги кар (умуман эшитмайдиган) болалар учун ихтисослаштирилган 96-сонли махсус мактаб-интернатида 2020-2021 ўқув йили учун ўқувчилар қабули бўлиб ўтди.
Қабул вилоят халқ таълими бошқармаси қошидаги психологик-тиббий-педагогик комиссия ишчи гуруҳи томонидан карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ўтказилди.
Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
УРГАНЧ ОЛИМПИЯ ЗАХИРАЛАРИ КОЛЛЕЖИДА КАСБИЙ (ИЖОДИЙ) ИМТИҲОНЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
Урганч олимпия захиралари коллежида 2020/2021 ўқув йилида 7-синфга қабул қилиш учун ҳужжат топширган ўғил-қизлар учун касбий (ижодий) имтиҳонлар давом этмоқда.
Дастлабки кунги ижодий имтиҳонлар бокс, каратэ, оғир атлетика йўналишларига ҳужжат топширган иқтидорли спортчи ўқувчилар ўртасида бўлиб ўтди. Урганч олимпия захиралари коллежининг 20 та йўналишига 110 нафар иқтидорли спортчилар қабул қилиш режалаштирилган. Ҳозирда белгиланган ўринлар учун 294 нафар спортсевар ўқувчилар ҳужжат топширган.
Бу кўрсаткич ўтказилаётган ижодий имтиҳонларни янада қизғин ва муросасиз кечишидан нишона.
Умумий жисмоний тайёргарлик бўйича коллежда ўтказилаётган ижодий синовлар 29 августгача давом этади.
Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Урганч шаҳар ҳокимлигидаги бўш иш ўринлари
Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм филиали билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади:
- Урганч шаҳар ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари;
- Ҳоким ёрдамчиси;
- Урганч шаҳар ҳокимлигининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича етакчи мутахассиси;
- Урганч шаҳар ҳокимлигининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича етакчи мутахассиси;
Юқорида кўрсатилган вакант лавозимларга номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари:
- олий маълумотга эга бўлган.
- Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлиги.
- давлат тилини мукаммал билиши.
- зарур касбий ва ташкилотчилик қобилиятига, одоб-аҳлоқ нормалари, раҳбарлик этикасига риоя этадиган фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлиши;
- давлат органлари ва ташкилотларида камида 4 йил меҳнат стажига эга бўлган охирги 2 йил давомида бошқарув лавозимларида ёки мазкур лавозимга тенглаштирилган лавозимларда ишлаган бўлиши лозим.
Ҳоким ёрдамчиси:
- олий маълумотга эга бўлган.
- Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлиги.
- давлат тилини мукаммал билиши.
- иш вақтидан самарали фойдалана олиши ва тадбирларни режалаштириш кўникмаларига эга бўлиши.
Шаҳар ҳокимлигининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича этакчи мутахассиси
- олий маълумотга эга бўлган.
- Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлиги.
- давлат тилини мукаммал билиши.
- компьютер техникаси билан мукаммал ишлаш тажрибасига эга бўлиши
Шаҳар ҳокимлигининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича етакчи мутахассиси
- олий маълумотга эга бўлган.
- Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлиги.
- давлат тилини мукаммал билиши.
- компьютер техникаси билан мукаммал ишлаш тажрибасига эга бўлиши
Иш шароитлари:
Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума.
Дам олиш кунлари: шанба, якшанба.
Иш вақти: 09: 00 дан 18: 00 гача
Танловда иштирок этиш ниятида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz/)да рўйхатдан ўтишлари, Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳокимлигида мавжуд бўш иш ўрнилардан бирини танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
Эътибор беринг!
- Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида
2 та бўш иш ўрни учун ариза билан мурожаат этиш имконига эга.
- Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.
Танлов босқичлари ҳақидаги маълумотлар билан Хоразм вилояти Урганч шаҳри ҳокимлигининг расмий сайти
http://urganchshahar.uz/ ҳамда (62) 228-67-37 телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.
Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш муддати:
2020 йилнинг 26 августидан – 9 сентябргача қабул қилинади.
Танлов қуйидаги босқичларда ўтказилади:
1- босқич – ҳужжатларни қабул қилиш;
2- босқич – номзодларнинг вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини ўрганиш;
3- босқич – номзодлар билан суҳбат ўтказиш;
4- босқич – номзодни ишга қабул қилиш тўғрисида тавсия бериш.
Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжатлар қабул қилинмайди.
Урганч шаҳар ҳокимининг 2020 йил 30 июлдаги №1055қ-сонли қарори
УРГАНЧ ШАҲРИДА ДЕЗИНФЕКЦИЯ ИШЛАРИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИЛДИ
ШАҲРИМИЗ БЎЙЛАБ "ҲАР БИР ОИЛА - ТАДБИРКОР” ДАСТУРИ АМАЛДА
Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президентимиз қарорига биноан “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури йўлга қўйилган.
УРГАНЧ ШАҲРИДА ЙЎЛ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА
Ҳозирда “Хоразм йўл қурилиш” унитар корхонаси томонидан “Урганч-Янгиариқ” автомобил йўлининг 4п157 қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ёшларимиз учун қулайликлар яратилмоқда.
ЭРТАМИЗ ЭГАЛАРИ УЧУН ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИЛМОҚДА
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинганидан кейин давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаларини очиш учун шаҳримизда барча шароитлар яратилмоқда.