ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Новости

УРГАНЧ ШАҲАР ҲОКИМИГА ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ


Урганч шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Файзиев Азамат, Хоразм вилоят ҳокими Эрманов Фарход Уразбоевич   ва Урганч шаҳар ҳокими Абдуллаев Шухрат Ибадуллаевич иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.


Йиғилишда Раджабов Алтибай Бегжановични Урганч шаҳар ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.


Раджабов Алтибай Бегжанович ўзининг меҳнат фаолиятида давомида масъул лавозимларда самарали меҳнат қилган, ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини Мувофиқлаштириш бўйича Хоразм вилояти кенгаши раисининг биринчи ўринбосари ловозимида ишлаб келган.


Шу билан бирга, Урганч шаҳри Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосарлари ҳам тайинланди.

Бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига Самандарова Сайёра Эркиновна ҳамда бўлим бошлиғи ўринбосарлари лавозимига Хаитов Бекзод Бакберганович ва Ибрагимов Зарип Исмаиловичлар тайинланишди.

Йиғилишни Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев бошқариб борди.


Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Сана: 24.02.2020 11:30
0
8 959

ЖИНОЯТЧИЛИКГА ҚАРШИ БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ


Урганч шаҳридаги “Истиқлол” ва “Олимпиа” маҳаллаларида ўтган йилда содир этилган жиноятлар таҳлили ҳамда маҳаллаларда жиноятларни олдини олиш, ободонлаштириш ва маҳаллаларнинг фаровонлиги таъминлаш мақсадида маҳалла фуқаролари билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев бугунги кунда ёшларни ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш, ота-оналардан ёшлар тарбиясига бефарқ бўлмасликни, жиноятларни олдини олишда ҳамма биргаликда ҳаракат қилиш кераклигини айтиб ўтди. Бу борада маҳалла фуқороларининг фикрларни тинглади. 
Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосари Маҳмуджон Умурзоқов бундай жиноятларни олдини олишда ҳамма жипс бўлиб, бир-бировни қўллаб-қувватлаб, 2020 йилда маҳаллада имом-хатиблар билан биргаликда тарғибот ишларини олиб бориш, чет давлатга ишлаш учун кетган оилалар билан алоҳида иш олиб бориш, ҳар бир ишда тизимли ишлаш лозимлигини билдирди.
“ - Юртимизнинг тинчлиги учун яратганга шукур айтиш, маҳаллада одамларнинг бир-бирлари билан аҳил бўлиб яшаши, тилимизнинг тўғри бўлиши, амалимизни яхши бўлиши, ёшларни яхшиликка етаклаш, оилада ота-онанинг фарзандларига ўрнак бўлиши, яхши ишда ҳамма бирдам бўлиши, маҳалланинг тинчлигини сақлашда, ватанимиз равнақи учун курашишда, юртимиздаги ёшларни терроризм ва экстремизм ўчоғига тушиб қолмасликлари учун ҳаммани огоҳликка, эркинликдан тўғри ҳулоса чиқаришга чақириш зарур” - дейди  Ўзбекистон Мусулмонлари вилоят вакили Х.Абдуллаев.
Шундан сўнг маҳаллаларда тез-тез жиноятчиликни, гиёхвандликни олдини олиш бўйича маънавий-маърифий тадбирлар ва тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш кучайтирилиши бўйича келишиб олинди.


Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Сана: 21.02.2020 03:30
0
1 303

УРГАНЧ ШАҲРИДА ЁМҒИР


ФОТОГАЛЕРЕЯ: Ажойиб табиат манзаралари.

 Баҳор фасли тобора яқинлашаётганини бугун Урганч шаҳримизда  кўришимиз мумкин. 


 
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Сана: 21.02.2020 02:30
0
1 494

МУРОЖААТЛАР ТИНГЛАНМОҚДА

Бугун Урганч  шаҳридаги 22-сонли умумтаълим мактабида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.


Унда уй-жой, тадбиркорлик билан шуғулланиши учун ер ажратиш, иш билан таъминлаш, моддий ёрдам ва бошқа масалаларда 38 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.


Шунингдек, уй-жой, тадбиркорлик билан шуғулланиши учун ер ажратиш масаласида мурожаат қилган фуқароларга қонун доирасида тушунтиришлар берилди.


Муддат талаб қиладиган мурожаатлар тегишли ташкилот мутасаддилари томонидан назоратга олинди.


Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Сана: 20.02.2020 05:29
0
1 314

ОГОҲЛИК - ДАВР ТАЛАБИ

Бугун Урганч шаҳридаги ТАТУ Урганч филиали қошидаги 1-сон академик лицейида “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқалишига қарши кураш” мавзусида профилактик тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш Давлат комиссияси маъсул ходими М.Утениязов ёшлар орасида гиёҳвандлик ва наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш ва чек қўйиш бўйича ўқувчи ёшларга тушунчалар берди.

Урганч шаҳар ҳокимининг ўринбосари Н.Матяқубов Урганч шаҳрида бу иллатни олдини олиш учун олиб борилаётган ишлар, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун ташкил қилинаётган тадбирларга тўҳталиб ўтди.

Шунингдек, жиноятларни олдини олишда оила, маҳалла ва таълим муассасаларида бундай тарғиботларни кўпайтириш, ёшларни назоратсиз қолдирмасликка чақирди.


Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.



Сана: 19.02.2020 03:30
0
1 716

ЭЪТИБОР ЭҲТИРОМ ҲУРМАТ


Урганч шаҳрида Афғонистондаги  ҳарбий харакатлар тугатилганлигининг 31 йиллиги  муносабати билан байрам тадбилари бўлиб ўтди.
Дастлаб жангчи-фахрийларимиз Урганч шаҳар марказида жойлашган Хотира майдонидаги Мотамсаро она монументи пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Галдаги тадбир Урганч  шаҳридаги “Саодат” тўйхонасида Афғонистон ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган жангчи-фахрийларимизга байрам дастурхони ёзиш билан давом этди.
Тадбирда Урганч шахар ҳокимининг ўринбосари Н.Матякубов сўзга чиқиб, Урганч шахар ҳокимининг байрам табригини ўқиб эшиттирди. 
"- Юртимиздаги тинчлик-осойишталикни қадрлаш, бу азиз неъматни асраб-авайлаш, ҳар бир ўзбек фарзандини муқаддас бурчи. Ривожланиб бораётган Ўзбекистанонимиз ёшларига  биз қўрган жангоҳлар, қийинчиликлар ҳақида гапириб, намуна бўлиш биз кекса авлод вакилларини энг катта вазифаси" - дейди Камолов Алимбой.
Шунингдек, байрамга ташриф буюрган Афғон уруши қатнашчилари ва уларнинг оила аъзоларига кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрликдан мамнун эканликларини билбирдилар. 
Шулар қаторида жангчи-фахрийларимизга Урганч шаҳар ҳокимлигининг эсдалик совғалари ҳам  топширилди. Ёш истеъдодли хонандалар томонидан айтилган куй-қўшиқлар барчага юқори кайфият бағишлади.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Сана: 15.02.2020 04:30
0
1 045

Урганч шаҳар ҳокимининг 2020 йил 14 февралдаги №290қ-сонли қарори

Сана: 14.02.2020 05:24
0
1 463

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ


Урганч шаҳрида тадбиркорликга яратилаётган имтиёзлар ва уларни қўллаш бўйича ўқув семинар бўлиб ўтди.
Бугунги кунда аҳолининг турли қатламларини, шу жумладан ёшлар, кам таъминланган ва ҳимояга мухтож фуқаролар ҳамда кичик корхоналарнинг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича дастурлар қабул қилинган. Урганч шаҳрида ушбу дастурлар ижроси бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Урганч шаҳрида “Тадбиркорлик фаолияти асослари” йўналиши бўйича Урганч шаҳар ҳокимлиги, Урганч шаҳар ҳокимлиги молия бўлими, Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси ҳамда тегишли тижорат банклари билан биргаликда аҳолининг турли қатламларига, айниқса, тадбиркорлар, ёшлар, кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож фуқароларга ўқув семинар ташкил қилинди.
Ушбу семинарда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бизнес режа тузиш, давлат рўйхатидан ўтиш, кредитларни расмийлаштириш тартиблари ҳамда солиқ имтиёзлардан фойдаланиш бўйича маълумотлар берилди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Сана: 07.02.2020 04:30
0
925

ҲОКИМНИНГ ЁШЛАР БИЛАН БИР КУНИ


Мамалакатимизда сўнги 4 йил ичида ёшларга эътибор, уларни ҳар бир соҳада алоҳида қўллаб-қувватлаш  давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, туб ислоҳотлар бошланди. Мисол сифатида 2019 йил 27 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан учрашувида билдирган фикрлари, берган топшириқлари  ва 2020 йил 24 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга қилган Мурожатномасида келтириб ўтган устувор вазифалар ижроси юзасидан бугун Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев иштиркида Урганч шаҳридаги  вилоят Ёшлар марказида  “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ташкил қилинди. 
Учрашув жараёнида юртимизда амалда катта натжалар кўрсатаётган бешта муҳим ташаббус доирасида ташриф буюрган ёшлар учун махсус китоб савдоси ва кўргазмаси, спортга қизиқувчи ёшлар учун шаҳмат ўйинлари ва рассомчилик бўйича расмлар кўргазмаси, чолғу ансамбиллари ташкил этилди.
Шунингдек Ш.Абдуллаев Ёшлар марказидаги Инклюзив таълим маркази аъолари фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Тўгарак аъзолари билан суҳбатлашиб, ҳокимлик томонида эсдалик совғаларини ҳам топширди.
Ўтказилган учрашувда асосан, ўрганишлар натижасида  Урганч шаҳри махалаларидаги 300 нафари вақтинча ишсиз ёшлар иштирок этиб, уларнинг бандлигини таъминлаш учун алоҳида бўш иш ўринлари ярмаркалари ҳам кун давомида ёшларга хизмат кўрсатди. Шу билан бирга ишсиз ёшлар учун маслахат марказлари томонидан тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.
“Ҳоким ва ёшлар”  учрашуви доирасида ёшларни ижтимоий қўллаб-қуватлаш мақсадида, ёрдам тариқасида Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев томонидан Урганч шаҳар  13-сон мактаб ўқувчиси Абдуллаев Шаҳзод ногиронлик аравачаси билан таъминланди, Урганч шаҳридаги 3 нафар кам таъминланган  кўп болали ҳамда кам даромадли олилаларга озиқ-овақат махсулотлари етакзиб берилди. 
Урганч шаҳридаги 4-19-28-30-сон мактабларига ҳам ўқувчи ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун 200 дан ортиқ спорт (стол теннис, футбол ва волейбол тўпи, шашка ва шаҳмат) анжомлари билан топширилди.
Тадбир давомида Урганч шаҳар Оила илмий маркази томонидан ажрим ёқасига келиб қолган 2 нафар ёш оилалар шаҳар ҳокими ташаббуси билан яраштирилди.       
Ушбу тадбирлар билан бир қаторда “Ҳоким ва ёшлар”  учрашуви доирасида вилоят “Ёшлар маркази” мажлислар залида шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев шаҳримиздаги бир қатор фаол ўқувчи-талабалар, вахтинча ишсиз ёшлар ва тадбиркор ёшлар билан ҳам очиқ мулоқат ўтказди. Мулоқат жараёнида ёшлар ўз таклиф ва мулоҳазаларини эркин баён этишди ва шу ернинг ўзида жавоб олиб, аксарияти жойида ҳал этилди. Муддат талаб этадиган таклифларнибажариш уюзасидан манзили режа ишлаб чиқилди. 
Тадбир давомида фаол иштирок этган ва ижтиоий ҳаётда, ёшлар муаммоларини ҳал этиш юзасидан берилган энг яҳши таклиф берган ёшларга шаҳар ҳокими томонидан 200 дан ортиқ бадиий китоблар жамланмалари совға қилинди. 
Президентимиз “2020 йил мамлакатимизда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда туб бурилиш йили бўлади!” деган эдилар. Ҳар ҳафтада ташкил қилинадиган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувлари, барча даражадаги ҳокимларнинг ҳар икки ҳафтада бир кунни алоҳида ёшлар муаммоларини ечишга қаратиши ушбу сўзларнинг тасдиғи сифатида кўриш мумкин. 
Кун давомида Урганч шаҳарида ўтган “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ёшлар сиёсати доирасидаги ишларнинг амалий ифодаси бўлди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Сана: 07.02.2020 10:30
0
2 689

ТАДБИРКОРЛИК РИВОЖИДА БАРЧА МАСЪУЛ

Тадбиркорлик мамлакатимиз  иқтисодиётининг ривожланиш  негизи дейишимиз мумкин. Охирги 3-4 йилда ушбу соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш янги босқичга қўтарилди.
Бугун Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев шаҳар ҳокимлигида тадбиркорлар, бизнес вакиллари билан  2020 йилда амалга ошириладиган янги лойиҳалар юзасидан очиқ мулоқот ўтказди.
Унда ҳар бир тадбиркор томонидан амалга оширилиши кутилаётган лойиҳалар бўйича таклифлар берилиб, ҳокимлик томонидан ҳал қилиниши керак бўлган ҳар бир масалага алоҳида тўҳталиб ўтилди.
Ушбу учрашувда Урганч шаҳар миқиёосида янги иш ўринларини яратиш, ёшларни иш билан таъминлаш, саноат ва ишлаб чиқаришни ҳамда хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича намунавий катта лойиҳаларни амалга ошириш 2020 йилнинг устувор вазифаларидан бири сифатида белгилаб олинди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 05.02.2020 02:30
0
1 253
Тепага чиқиш