ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Новости

Таджибаев Мансур Максудович

Урганч шаҳар ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиши, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари
Мажбуриятлар / Биография
Телефон: +99862 228-67-02 Факс: +99862 228-67-67
Манзил: Урганч шаҳар. А.Баходирхон кўчаси 186-уй, 220100
Фуқароларни қабул қилиш кунлари:
Ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 08:00 дан  11:00 гача Урганч шаҳар ҳокимлиги биносининг 113-хонасида (1 қават)

Бердиева Барно Саитназаровна

Урганч шаҳар ҳокимининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар 
 бўлими бошлиғи

Мажбуриятлар / Биография
Телефон: +99862 228-67-41 Факс: +99862 228-67-67
Манзил: Урганч шаҳар. А.Баходирхон кўчаси 186-уй, 220100
Фуқароларни қабул қилиш кунлари:
Ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 08:00 дан  11:00 гача Урганч шаҳар ҳокимлиги биносининг 210-хонасида (2 қават)

ЯНГИ ЙИЛДАН ЯНГИ МАҚСАДЛАР САРИ ИЛК ҚАДАМЛАР


Юртбошимиз мазкур 2021 йилда халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга алоҳида аҳамият беришни бош мақсадларимиздан бири бўлади дея таъкидлаган эди.



Шу боисдан, бугун Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев шаҳримиздаги "Наврўз", "Зиёкорлар" ва "Исломобод" маҳаллаларида бўлиб, мавжуд муаммоларни ўрганди. 


Жумладан, маҳаллалардаги ички кўчалар ҳолати, симёғочларнинг тартибсиз жойлашганлиги каби бир қанча камчиликлар маълум бўлди. Шунингдек, "Наврўз" маҳалласидаги 31-сон умумтаълим мактабига қўшимча ўқув биноси қуриш, "Зиёкорлар" маҳалласидаги 22-сон умумтаълим мактабини қайта реконструкция қилиш ишлари белгилаб олинди.


Таъкидлаш жоизки, янги йил бошидан Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан кенг кўламли ишлар режаси ишлаб чиқилмоқда.


Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Сана: 03.01.2021 04:58
0
595

Урганч шаҳар ҳокимлиги бўш иш ўрнига танлов эълон қилади

Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм филиали билан ҳамкорликда Урганч шаҳар ҳокимлигининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича етакчи мутахассиси лавозимига танлов эълон қилади.

Ушбу вакант лавозимига номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
 
• олий маълумотга эга бўлган.
• Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлиги.
• давлат тилини мукаммал билиши.
• компьютер техникаси билан мукаммал ишлаш тажрибасига эга бўлиши.


Танловда иштирок этиш ниятида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозими ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz/)да рўйхатдан ўтишлари, Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳокимлигида мавжуд бўш иш ўрнини танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Эътибор беринг!
 
Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш муддати:
2020 йилнинг 29 октябрдан – 12 ноябргача қабул қилинади.
 
Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжатлар қабул қилинмайди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Урганч шаҳар ҳокимининг 2020 йил 2 октябрдаги №1314қ-сонли қарори

Сана: 05.10.2020 12:18
0
2 377

Урганч шаҳар ҳокимининг 2020 йил 2 октябрдаги №1313қ-сонли қарори

Сана: 05.10.2020 11:59
0
732

Урганч шаҳар ҳокимининг 2020 йил 24 сентябрдаги №1312/1-қ-сонли қарори

Сана: 26.09.2020 05:19
0
701

Урганч шаҳар ҳокимининг 2020 йил 10 сентябрдаги №19-50-1қ-сонли қарори

Сана: 11.09.2020 11:21
0
962

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "Хоразмлик қизнинг воқеаси" сарлавҳаси остида  видеомурожаат тарқалди.

Унда Урганч шаҳридаги қурилиши тўхтаб қолган кутубхона ҳақида сўз боради.
Бу кутубхонада 2018 йил октябрь ойида «Дошқинжон бобо зиёратгоҳи» олдида қурилиш ишлари бошлаб юборилган ва шу йилнинг ўзида тўхтатилган. 2020 йилда ҳам кутубхона қурилиши қайта бошланган ва мутасаддилар томонидан яна тўхтатилган.
Ҳозирда ушбу мурожаат юзасидан Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганиш натижаси бўйича батафсил ахборот берилади.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

УРГАНЧ ШАҲРИДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК


Аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, атроф-муҳитни ободонлаштириш мақсадида Урганч шаҳрида куз-қишки мавсумга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди. 

Шаҳримизнинг барча ҳудудларида намунали маҳалла, кўчалар ва оилалар сонини ошириш борасида кўплаган ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу олиб борилаётган амалий ишлар билан танишиш мақсадида Урганч шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Абдуллаев шаҳримиздаги маҳаллаларда бўлди. 

Маҳаллаларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини тарғиб қилиш, ва фуқаролар қалбида маҳалласига, кўчаларига ва хонадонларига бўлган эътиборни кучайтириш зарурлиги таъкидлади.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Сана: 08.09.2020 10:41
0
1 568
Тепага чиқиш