ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

ШАҲРИМИЗ БЎЙЛАБ "ҲАР БИР ОИЛА - ТАДБИРКОР” ДАСТУРИ АМАЛДА


Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президентимиз қарорига биноан “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури йўлга қўйилган. 

Ушбу лойиҳага асосан Урганч шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Шухрат Абдуллаев бошчилигида “Агробанк” ходимлари билан маҳаллалардаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга тикувчилик, пишириқчилик ва  касаначилик сингари фаолият турлари бўйича техника воситалари имтиёзли кредит асосида етказиб берилди.
Бу оилалар энди хар бир вақтидан унумли фойдаланиб, ўз-ўзини иш билан таъминлаш имконига эга бўлишди.

Шаҳримизда "Хар бир оила - тадбиркор" дастури карантин қоидаларига амал қилган холда давом этади.



Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Сана: 08.06.2020 12:34
0
3 153

Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Тепага чиқиш