ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Урганч шаҳар ҳокимининг 2020 йил 30 июлдаги №1055қ-сонли қарори

Урганч шаҳрида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан шаҳардаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида


“Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддаси,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан шаҳарда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25 моддаларини қўллаб:

                                     

Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н 


1. Урганч шаҳрида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати ва харитаси иловага асосан тасдиқлансин.

2. Шаҳар ҳокимининг ўринбосари (Н.Матякубов), шаҳар халқ таълими бўлими (Ф.Каримов), шаҳардаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.

3. Шаҳардаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим мактабларига жалб этишга шахсан маъсул эканликлари ушбу қарор билан белгилаб қўйилсин.

4. Шаҳар ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш  бўлими бошллиғи (А.Ражапов), маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан биргаликда мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида шаҳар халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим мактаблари раҳбарларига амалий ёрдам кўрсатсин.

5.Ушбу қарор кучга кириши муносабати билан шаҳар ҳокимининг
 2019 йил 7 августдаги 1990қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин
.

     6. Ушбу қарор шаҳар ҳокимлигининг нашри ҳисобланган “Урганч оқшоми” газетасида эълон қилинсин. 

     7. Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари (в.в.б Б.Худайберганов) билан биргаликда;

     -мазкур қарорни шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига  жойлаштирсин;

     -шаҳар Халқ таълими бўлими билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун -моҳиятини аҳолига тушунтириш ишларини олиб борсинлар.   

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари (Н.Матякубов, А.Ражапов)  зиммасига юклатилсин.


                           Урганч шаҳар  ҳокими                                     Ш.Абдуллаев


         
         Урганч шаҳри,
         2020 йил 30 июль 
Сана: 31.07.2020 12:44
0
784
Тепага чиқиш