ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Урганч шаҳар ҳокимининг 2020 йил 10 сентябрдаги №19-50-1қ-сонли қарори

Урганч шаҳридаги кўча номаларини номлаш ва
 қайта номлаш тўғрисида

         Кейинги йилларда Урганч шаҳрида кенг кўламда қурилиш, бунёдкорлик ишлари олиб борилганлиги, бунинг натижасида янгидан 15 та кўча бунёд этилганлиги, эндиликда ушбу кўчаларга янги ном бериш юзасидан маҳалла фуқаролар йиғинларидан келиб тушган таклифларни муҳокама қилиб, “Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар комиссияси” томонидан вилоят комиссиясига кўриб чиқиш учун тақдим қилинган.

         Шунингдек, шаҳардаги “Жинговуз” ва “Шодлик” маҳаллаларидаги такрорий номлар билан номланган кўчалар номини ўзгартириш бўйича хам таклифлар берилган.

         Ўзбекистон Республикаси “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонуни ва 2020 йил 24 июлдаги Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давергеодезкадастр қўмитаси эксперт комиссиясининг йиғилиш баёни ва бу юзадан эксперт хулосасини кўриб чиқиб Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги” Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши


Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:


         1. Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давергеодезкадастр қўмитаси эксперт комиссиясининг йиғилиш баёни ва бу юзадан эксперт хулосаси маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

         2. Мазкур йиғилиш баёни ва бу юзадан эксперт хулосасига мувофиқ:

         - “Маърифатчи” маҳалласидаги 168-168А кварталларга “Бахтли келажак”;

         - “Байналминалчи” маҳалласидаги 174-174А кварталларга “Ҳунармандлар”;

         - “Байналминалчи” маҳалласидаги 183-183А кварталларга “Зиёлилар”;

         - “Янгиобод” маҳалласидаги 177 кварталга “Арбоблар”;

         - “Исломобод” маҳалласидаги 178-178А кварталларга “Тадбиркорлар”, 179 кварталга “Хумо”, 181 кварталга “Орият”, 181Б кварталга “Порлоқ келажак”, 181А кварталга “Юксалиш”;

         - “Шодлик” маҳалласидаги 180-кварталга “Қадрият” 

         - “Темир йўлчи” маҳалласидаги 175-175А кварталга “Ҳамдўстлик”;

         - “Ашхабод” маҳалласидаги 182-182А кварталларга “Янги Ашхобод”;

         - “Олимпия” маҳалласидаги 173-кварталга “Жаннатмакон” номлари деб ўзгартирилсин.

         Шунингдек, “Жингавуз” маҳалласи ҳудудида такрорий номланган “Жайхун” кўчаси “Жайхун шамоли” кўчасига;

         - “Шодлик” маҳалласидаги такрорий “Бўстон” кўчаси “Боғу бўстон” кўчасига ўзгартирилсин.

         3. “Маърифатчи”, “Байналминалчи”, “Янгиобод”, “Исломобод”, “Шодлик”, “Темир йўлчи”, “Ашхабод”, “Олимпия”, “Жингавуз” маҳалла фуқаролар йиғини раислари:

         - бир хафта муддатда ўзларининг хужжатларига мазкур қарордан келиб чиқган холда, тегишли ўзгартиришлар киритилишини;

         - 10 кун муддатда ушбу қарордан нусхаларни шаҳар ИИО ФМБ, шаҳар статистика бўлимига ва бошқа мутасаддиларга етказилишини таъминласинлар.

         4. Мазкур қарор матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирган деб ҳисоблансин.

         5. Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Н.Матякубов ҳамда Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш ҳамда экология бўйича доимий комиссия раиси Қ.Кенжаевлар зиммасига юклатилсин.

         



Кенгаш раиси                                               Ш.Абдуллаев

Сана: 11.09.2020 11:21
0
959
Тепага чиқиш