ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Мусаева Ирода Мансурбековна

Мусаева Ирода Мансурбековна

2022 йил 25 мартдан:
 Урганч шаҳар ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи
Туғилган йили:                                            Туғилган жойи:
 
27.09.1989                                                  Хоразм вилояти, Урганч шаҳри
Миллати:                                                    Партиявийлиги:
 
ўзбек                                                         “Адолат” СДП аъзоси
Маълумоти:                                                  Тамомлаган:
 
олий                                                           2014 й. Тошкент давлат тиббиёт институти Урганч филиали
Маълумоти бўйича мутахассислиги:     
лаборатория иши шифокори
Илмий даражаси:                                        Илмий унвони:
 
йўқ                                                                  йўқ
Қайси чет тилларини билади:
 
рус тили
Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):
 
йўқ
Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим):
2024 й. - ҳ.в. - Халқ депутатлари Урганч шаҳар кенгаши депутати
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

2007-2014 йй. - Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали талабаси

2014-2014 йй. - Урганч шаҳар 2-сон оилавий поликлиника умумий амалиёт шифокори

2016-2017 йй. - Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 50-Оилавий поликлиника умумий амалиёт шифокори

2017-2018 йй. - Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали “лаборатория иши” мутахассислиги бўйича клиник ординатори

2018-2019 йй. - Тошкент тиббиёт академияси “Гематология, трансфузиология ва лаборатория иши” кафедраси клиник ординатори

2019-2020 йй. - Хоразм вилоят қон қуйиш маркази клиник лаборатория бўлими мудири

2020-2024 йй. - Хоразм вилоят қон қуйиш маркази бош врачи

2024 й. - ҳ.в.    - Урганч шаҳар ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи


 
Қуйидагилар шаҳар ҳокимининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар 
 бўлими бошлиғининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон
 Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан хокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аник чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оилада, жамиятда ва давлат қурилиши вазифаларини ҳал этишда уларнинг рўлини ошириш ишларининг ҳолатини мунтазам ўрганиш ва баҳолаш;
хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни ишга жойлаштиришга хар томонлама кўмаклашиш, аёллар тадбиркорлигининг ҳар хил шаклларини ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, оналик
 ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бажарилишини  таъминлаш;
хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган тадбирларни тайёрлаш ва амалга ошириш, мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий хаётида, халқаро хотин-қизлар харакатида аёллар нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаол иштирок этишига кўмаклашиш;
оилада, маҳалла ва меҳнат жамоатларида хотин-қизларнинг мавкеини ошириш борасидаги давлат сиёсатини юритиш, аёлларнинг меҳнат шароитини яхшилаш, давлат ва нодавлат ташкилотларининг шу масалаларга оид фаолиятини ва ҳаракатларини мувофиқлаштириш, корҳона, ташкилот ва муассасаларда аёлларнинг ижтимоий муҳофазасини яхшилашда иштирок этиш, шунингдек, ҳотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш;
маҳаллалар, ўқув муассасалари, меҳнат жамоаларида аёлларни юксак
 ватанпарварлик, миллий ва диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш, диний экстремистик оқимларга қарши курашга оид тарғибот ишларини ташкил этиш, аёллар ўртасида бузғунчи ғоялар тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриш;
ҳотин-қизларни маънавий, ижтимоий ва касбий жиҳатдан кўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза этишга йўналтирилган тадбирларни уюштириш, ҳотин - қизларнинг маънавий-ахлокий ва жисмоний камолотини таъминлашга, сиёсий, иқдисодий, хуқуқий ва тиббий билимларини оширишга оид тадбирларни ташкил қилиш, маҳалла
 фуқаролар йиғинининг ҳотин-қизлар билан ишлаш ва оилада маънавий-аҳлокий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутаҳассислари ишини такомиллаштиришда иштирок этиш, ҳотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш, улар ўртасида оммавий спорт турларини ривожлантириш;
ҳотин-қизларни шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиш масалаларини ҳал қилишга кенг жалб этиш;
шаҳардаги фуқаролар йиғинларининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилада маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисларининг фаолиятини ривожлантириш, уларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш масалаларини мувофиклаштириш;
аёлларни ижтимоий муҳофаза этилиши, бозор иқтисодиёти шароитида уларнинг меҳнатга доир ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини таҳлил этиб бориш;
онлайн мустаҳкамлаш ва жамиятдаги ижтимоий ахамиятини юксалтириш, оналик ва болаликни ҳукукий ҳимоя қилиниши чораларини кўриш;
аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, аёлларни
 соғлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлод туғилиши ва уни тарбиялаш ишларини мувофиклаштириш;
оила ва болага, ёлғиз ва кўп болали оналарга, ногирон ҳотин-қизларга ёрдам бериш масаласи билан шуғулланувчи давлат, жамоат ва хайрия ташкилотлари ишини мувофиқлаштириш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари) фаолиятида аёллар ва ҳотин-қизлар манфаатларини амалга ошириш масалалари бўйича ҳамкорлигини таъминлаш;
халқ депутатлари шаҳар Кенгашига унинг сўровларига асосан ўз соҳаси бўйича ҳисобот бериш;
тасарруфидаги тегишли ташкилот хамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги
 12-сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташқил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этилиши ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;
ўз йўналишига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш хамда соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш хамда ҳокимга тақдим этиш;
жисмоний ва юридик шаҳсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шаҳсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофик кўриб чиқиш;
қонун хужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

2. Қуйидагиларнинг иш фаолиятини ташкил этади:
Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этиш шаҳар комиссияси;
ҳалқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳудудий бўлинмаси;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни кўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари туғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармони” ижросини таъминлаш ва бу борада амалга ошириладиган ишларни мувофиқлаштириш бўйича шаҳар ишчи гуруҳи
“Мўтабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия;
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази шаҳар ҳудудий бўлими иштирокчилари Кенгаши;
қонун хужжатларига мувофик ташкил этиладиган бошқа ҳудудий қомиссиялар ва кенгашлар.

3. Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корҳоналарнинг шаҳар ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:
туманлар (шахарлар) ҳотин-қизлар кўмиталари;
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят ҳудудий бўлими;
“Соғлом авлод учун” хайрия жамоат фонди вилоят филиали;
“Тадбиркор аёл” уюшмаси вилоят бўлими;
“Қизил ярим ой” жамияти вилоят бўлими;
“Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш” ассоциацияси вилоят минтақавий филиали; туманлар (шаҳарлар) ФХДЁ бўлимлари;
Қуйидаги ташкилотларнинг тегишли фаолият йўналиши бўйича ишини мувофиқлаштириш:
1. Шаҳар тиббиёт бирлашмаси (репродуктив саломатликни
 мустаҳкамлаш, оналар ва перинатал касалликларнинг ва ўлим ҳолатларининг олдини олиш бўйича аҳолининг билими ва санитарияга оид маданиятини оширишга қаратилган тадбирларни, шунингдек оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари тузилмаларида ўсмир қизлар ва фертиль ёшидаги аёллар учуй “Аёллар маслаҳатхоналари”ни ташкил этиш, ногиронлиги бўлган аёлларнинг ижтимоий реаблитациясини таъминлаш);
2. Шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази (бандликни таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш масалаларида ҳотин-қизларни ҳар томонлама манзилли кўллаб-қувватлаш, ҳотин-қизларни, айниқса, ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш);
3. Шаҳардаги таълим муассасалари (ҳотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали ижросини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, бошланғич ҳотин-қизлар қўмитаси ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш);
4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар кенгаши (ҳотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, биринчи навбатда, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш хамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ҳотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш[/spoiler]
Телефон: +99862 228-67-41 Факс: +99862 228-67-67
Манзил: Урганч шаҳар. А.Баходирхон кўчаси 186-уй, 220100
Фуқароларни қабул қилиш кунлари:
Ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 08:00 дан  11:00 гача Урганч шаҳар ҳокимлиги биносининг 210-хонасида (2 қават)
Тепага чиқиш