Новости
ЭЪЛОН
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 132-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Урганч шаҳридаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар мактабларининг ошхоналари (рўйҳат асосида) талабгорларга танлов асосида ижарага берилади.
Танловда иштирок этиш учун қуйидагилар талаб қилинади:
✅1. Танловда қатнашиш учун ариза.
✅2. Юридик шахс ёки ЯТТ гувоҳномаси
✅3. Умумий овқатланишни ташкил этиш соҳасидаги фаолияти, иш тажрибаси тўғрисида маълумотнома
✅4. Махсус моддий-техника базаси ва озиқ овқат махсулотларини тайёрлаш технологияси бўйича малакали мутахассислар мавжудлиги ҳақида маълумотнома. (Диплом, сертификат, тавсия хати)
✅5. Бўш айланма маблағлари мавжудлиги тўғрисида банкнинг маълумотномаси;
✅6. Талабгорнинг таълим муассасаси ошхонасининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш бўйича истиқбол режаси ва таклифлари;
✅7. Талабгор томонидан тасдиқланган мавсумий намунавий таомномалар.
?Танловда қатнашиш учун аризалар 8 январдан - 18 январь соат 18:00 гача қабул қилинади.
⚖️Танлов ғолиблари 20-январ куни шаҳар хокимлигида соат 14:00 да танлов комиссияси аъзолари иштирокидаги йиғилишда аниқланади.
?Мурожаат учун телефон:
90-579-10-31
97-526-70-30
Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГАНЧ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ЙИГИРМА ТЎҚҚИЗИНЧИ СЕССИЯСИ
Бугун 8 январь куни Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг йигирма тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев, ҳоким ўринбосарлари, шаҳардаги ташкилот, корхона, муассаса раҳбарлари ва шаҳар фаоллари иштирок этди.
Сессия кун тартибидаги биринчи масала - “Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Урганч шаҳрини 2021-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида.
Сессия кун тартибидаги иккинчи масала - Давлат тилида иш юртишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида.
Маърузалар юзасидан шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи в.в.б Умидбек Якубов сўзга чиқди.
Сессия кун тартибидаги масала юзасидан қарор қабул қилинди.
Сессия қарантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилди.
Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ- УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ ПОЙДЕВОРИ
Бугунги кунда мамлакатимизда давлат-хусусий шерикчилик асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва фойдаланишга қисқа муддат ичида топшириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Урганч шаҳрида ҳам кўркам манзиллардан бирида "Star kids plus" МЧЖ қарашли нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг қурилиши бошланганига кўп бўлмади.
Бугун Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев ушбу муассасанинг қурилиш жараёни билан яқиндан танишди.
Шуни айтиш жоизки, энг замонавий услубда қурилаётган "Star kids plus" МЧЖ қарашли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болажонларни бағрига сиғдира олади.
Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
#сайёр_қабул_самараси
Урганч шаҳридаги "Бешмерган" маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Умарова Дилфуза бугун Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев бошчилигида бўлиб ўтган сайёр қабулда иштирок этиб, қайнонаси 1936 йилда таваллуд топган Каримова Бикажон опа учун ногиронлик аравачаси сўраган эди.
Ушбу мурожаат ижобий хал бўлди. Ҳоким томонидан кўрсатилган манзилга янги ногиронлик аравачаси етказилиб берилди.
Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Ушбу мурожаат ижобий хал бўлди. Ҳоким томонидан кўрсатилган манзилга янги ногиронлик аравачаси етказилиб берилди.
Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
МАВСУМИЙ БАЛО- ИС ГАЗИДАН САҚЛАНИНГ!
Ис гази - бу рангсиз бўлиб, ўнинг энг хавфли томони зпка орқали кириб, қонга сўрилади ва қондаги кислород ўрнини эгаллайди. Унинг оқибатида кислород етишмовчилиги гипоксия юз беради. Марказий нерв тизимининг заҳарланишга олиб келган кучли заҳарланиш юз берганда тез биринчи ёрдам кўрсатилмаса инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин.
Заҳарланиш юз берганда одамнинг дам олиши қийинлашиб, ҳаттоки ҳаракатсиз қолиши ҳам мумкин. Заҳарланган одамга биринчи ёрдам кўрсатилганда тоза очиқ ҳавога олиб чиқиш, иссиқ ва тинч хона билан таъминлаш, сут ичириш, ясалма дам берилиши лозим ҳамда 103 телефон рақами орқали тез ёрдамга, 104 телефон рақами орқали газ тармоқларига, шунингдек, тасодифан хавфли ҳодисалар юз берганда 1050 телефон номерига қўнгироқ қилиб Қутқариш хизматига мурожаат қилишингиз мумкин.
Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
ҲОКИМ КУН ДАВОМИДА ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНДИ
Муҳтарам Президентимизнинг “халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак”,- деганларидек Урганч шаҳрида ҳам барча раҳбарлар томонидан халқ муаммолари ўрганиб чиқилиб, амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда бартараф этилмоқда.
Бугун Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев раҳбарлигида шаҳримизнинг "Маърифатчи" маҳалласидаги 6-сон умумий ўрта таълим мактабида сайёр қабули бўлиб ўтди.
Унда шаҳар ҳокими бошчилигида барча тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Ҳар бир мурожаат ёзиб олиниб, ижроси қаттий назорат остида таъминланиб борилди. Ушбу сайёр қабулда 70 нафардан зиёд фуқаролар йўл, электр таъминоти, бандлик, тиббий ёрдам, уй-жой, таълим, моддий ёрдам каби муаммолар билан мурожаат қилишди.
Мурожаатчиларга ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар берилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар тегишли ташкилотларга бириктирилди ва тез кунда ҳал этиладиган бўлди.
Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
ШАҲРИМИЗДА БОЛАЛАРНИНГ ЎҚУВ ТАЪТИЛИ САМАРАЛИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
Айни кунларда Урганч шаҳрида ёшларнинг бўш вақтларини унумли ўтказиш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва хуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек, ёшларни спортга жалб қилиш ва касб-ҳунарга қизиқтириш юзасидан бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бугун шаҳримиздаги 18-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларнинг ўқув таътилини унумли ўтказиш мақсадида Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан мактабда спортнинг шахмат-шашка тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Ушбу спорт турига қизиқувчи бир гурух мактаб ўқувчилари мусобақада фаол иштирок қилишди ва ғолиблар Миллий гвардия ходимлари томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

"МАҲАЛЛАБАЙ" ИШЛАШ ТИЗИМИ ШАҲРИМИЗ МАҲАЛЛАЛАРИДА АМАЛДА
Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи ва 13 декабрь куни вилоят фаолллари билан ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда берилган топшириқлари ижросини таъминлаш, “Маҳалла раиси-ислоҳотчи–Хоразм тажрибаси”ни тизимли йўлга қўйиш бўйича кўплаган ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, бугунги кунда Урганч шаҳар маҳалла фуқаролар йиғинида "Маҳаллабай" ишларини ташкил
қилиш бўйича масъул раҳбарлар бириктирилиб, ишларни бошлашди.
Бундан кўзланган асосий мақсад, шаҳар маҳаллаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги камчилик ва тўсиқларни бартараф қилиш, маҳаллалардаги камбағал оилаларнинг ишсиз аъзоларини ишга жойлаштириш, аёллар ва ёшлар дафтарига киритилган ишсизлар бандлигини таъминлаш, маҳаллаларда хизмат кўрсатиш турларини жорий қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва аҳолининг турмуш тарзини яхшилашдан иборатдир.
Хусусан, Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Қудратбек Игамбергеновлар шаҳримиздаги "Олимпия" маҳалласида бўлиб, мавжуд муаммоларни бартараф қилиш бўйича ўрганиш ишлари олиб бордилар.
Шаҳримизда аҳоли турмуш тарзини яхшилаш бўйича ишлар давом этмоқда.