ЭЪЛОН
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 132-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Урганч шаҳридаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар мактабларининг ошхоналари (рўйҳат асосида) талабгорларга танлов асосида ижарага берилади.
Танловда иштирок этиш учун қуйидагилар талаб қилинади:
✅1. Танловда қатнашиш учун ариза.
✅2. Юридик шахс ёки ЯТТ гувоҳномаси
✅3. Умумий овқатланишни ташкил этиш соҳасидаги фаолияти, иш тажрибаси тўғрисида маълумотнома
✅4. Махсус моддий-техника базаси ва озиқ овқат махсулотларини тайёрлаш технологияси бўйича малакали мутахассислар мавжудлиги ҳақида маълумотнома. (Диплом, сертификат, тавсия хати)
✅5. Бўш айланма маблағлари мавжудлиги тўғрисида банкнинг маълумотномаси;
✅6. Талабгорнинг таълим муассасаси ошхонасининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш бўйича истиқбол режаси ва таклифлари;
✅7. Талабгор томонидан тасдиқланган мавсумий намунавий таомномалар.
Танловда қатнашиш учун аризалар 8 январдан - 18 январь соат 18:00 гача қабул қилинади.
⚖️Танлов ғолиблари 20-январ куни шаҳар хокимлигида соат 14:00 да танлов комиссияси аъзолари иштирокидаги йиғилишда аниқланади.
Мурожаат учун телефон:
90-579-10-31
97-526-70-30
Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.