Давлат гранти
Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди
Жамиятда юксак маънавиятни ва қонун устиворлигинитаъминлашга кўмаклашиш
мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун 4-танловини
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
- Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий қоидалари, тамойиллари ва мақсадларини очиб беришга, қонун меъёрлари ҳақида билимлар тарғиботига қаратилган махсус нашрлар, мақолаларни тайёрлаш ва чоп этиш;
- Аҳоли ўртасида истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилишга, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш;
- Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда ННТ фаоллигини ошириш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, ҳуқуқий онгини юксалтиришга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;
- Ёшларнинг хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга, фидойилик туйғуларини қарор топтиришга кўмаклашиш;
- Аёллар, болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий -маънавий қўллаб-қувватлашда давлат органлари билан ижтимоий шерикликни кучайтириш;
- Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга шарт шароитлар яратишга кўмаклашиш;
- Одам савдоси, ноқонуний меҳнат миграциясидан жабр кўрган аҳолига тизимли профилактик тарғибот, ташвиқот ва реабилитация чора тадбирларини амалга оширишда жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
2. Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundkhorezm.uz веб сайти ҳамда https://t.me/jamoatfondi телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 40 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2021 йил 8 декабргача қабул қилинади.
Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): Урганч шаҳри, 220100, Ал Хоразмий 29 уй манзилига “Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондига” деб кўрсатилган тартибда юборилиши шарт.
Маълумот учун тел: 62 223 00 39
Давлат гранти
Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди
“ОАВларда миллатлараро бағрикенглик ва дўстликни, тинчлик вабарқарорликни кенг тарғиб этиш”
мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун 5-танловини
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
- Аждодлар томонидан тўпланган тарихий, маданий меросларни асраб авайлаш, уни ўсиб келаётган авлод тарбияси зарурлиги борасидаги жамоатчилик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;
- Ўзбекистонда яшаб келаётган турли миллат ва элатларнинг азалий миллий анъаналари, урф-одатлари, удумларини сақлаш борасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш;
- Маданий меросни сақлаш, аҳоли ўртасида маданий меросга бўлган муносабатни янада юксалтириш, уларни келажак авлодга бекаму кўст етказиш ва маданий меросга бўлган муносабатни шакллантириш борасида тарғибот ишларини кучайтириш;
- Миллий маданий марказлар томонидан мамлакатимизнинг эркин демократик тараққиётини акс эттирувчи турли хилдаги тўпламлар, ижодий ишларини чоп этишга, халқ оммасига етказишда ҳар томонлама кўмаклашиш;
- Ўзбекистоннинг тинчлик ва барқарорликни, фуқаролар тотувлигини таъминлаш соҳасидаги ютуқлари, мамлакатдаги бағрикенглик тамойиллари, тарихий ва маданий мерос, аҳолининг урф-одатлари, қадриятлари тўғрисида ахборот, таҳлилий материаллар ва янгиликларни миллий ва хорижий ОАВ кенг ёритиш;
- Миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик, бирдамликни янада мустаҳкамлаш, конфессиялараро тотувликни таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг роли ва аҳамиятини кучайтириш;
- Миллий ҳунармандчилик соҳасида устоз-мураббийлик анъаналарини янада ривожлантириш, кекса авлоднинг билими, тажрибаси ва меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш, уларни ҳаётга тадбиқ этишга кўмаклашиш;
- Туризмнинг тарихий-илмий, экологик, фаол, гастрономик ва бошқа турларини хорижий аудитория ўртасида оммалаштириш орқали Ўзбекистоннинг сайёҳлик ҳамда маданий-тарихий жозибадорлигини кучайтириш;
- Туризмни ривожлантиришга муҳим ўрин тутадиган янги маданий сайёҳлик йўналишларини ташкил этишга, ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга, янги иш ўринларини ташкил қилишга кўмаклашиш.инновацион технологияларни жалб этишга кўмаклашиш;
Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: