ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 132-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Урганч шаҳридаги 4-сон мактаб ошхонаси ва 1-сон мактаб худудида енгил типдаги буфет ташкил қилиш, талабгорларга танлов асосида ижарага берилади.

Танловда иштирок этиш учун қуйидагилар талаб қилинади:
1. Танловда қатнашиш учун ариза.
2. Юридик шахс гувоҳномаси (фирма лицензияси) 
3. Умумий овқатланишни ташкил этиш соҳасидаги фаолияти, иш тажрибаси тўғрисида маълумотнома
4. Махсус моддий-техника базаси ва озиқ овқат махсулотларини тайёрлаш технологияси бўйича малакали мутахассислар мавжудлиги ҳақида маълумотнома. (Диплом, сертификат, тавсия хати)
5. Талабгорнинг таълим муассасаси ошхонасининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш бўйича истиқбол режаси ва таклифлари;
6. Талабгор томонидан тасдиқланган мавсумий намунавий таомномалар.


Танловда қатнашиш учун аризалар 24 ноябрдан - 3 декабрь соат 18:00 гача қабул қилинади.
Танлов ғолиблари 6-декабрь куни шаҳар хокимлигида соат 14:00 да танлов комиссияси аъзолари иштирокидаги йиғилишда аниқланади.
Маълумот учун телефонлар: 998996713922, 975267030


Тепага чиқиш