ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Давлат гранти

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди

Жамиятда юксак маънавиятни ва қонун устиворлигини 
таъминлашга кўмаклашиш 
мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун 4-танловини
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
  1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий қоидалари, тамойиллари ва мақсадларини очиб беришга, қонун меъёрлари ҳақида билимлар тарғиботига қаратилган махсус нашрлар, мақолаларни тайёрлаш ва чоп этиш;
  2. Аҳоли ўртасида истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилишга, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш; 
  3. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда ННТ фаоллигини ошириш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, ҳуқуқий онгини юксалтиришга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;
  4. Ёшларнинг хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга, фидойилик туйғуларини қарор топтиришга кўмаклашиш;
  5. Аёллар, болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий -маънавий қўллаб-қувватлашда давлат органлари билан ижтимоий шерикликни кучайтириш; 
  6. Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга шарт шароитлар яратишга кўмаклашиш;
  7. Одам савдоси, ноқонуний меҳнат миграциясидан жабр кўрган аҳолига тизимли   профилактик тарғибот, ташвиқот ва реабилитация чора тадбирларини амалга оширишда жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: 
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати; 
2. Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundkhorezm.uz веб сайти ҳамда https://t.me/jamoatfondi  телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси; 
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси; 
6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари. 
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 40 миллион сўмгача. 
Ҳужжатлар 2021 йил 8 декабргача қабул қилинади.
Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): Урганч шаҳри, 220100, Ал Хоразмий 29 уй манзилига “Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондига” деб кўрсатилган тартибда юборилиши шарт.
 Маълумот учун тел:  62 223 00 39
Тепага чиқиш