Халқ билан мулоқот.
Аҳоли билан мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларини тинглаш ва ечимига эътибор қаратиш ҳамда куз-қиш мавсумини талофатсиз ўтказиш мақсадида шаҳримиздаги барча маҳаллаларда оммавий қабуллар ўтказилмоқда.
Бугун Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаевнинг навбатдаги оммавий сайёр қабули “Гулзор” ва “Олма боғ” маҳаллаларида бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда уйма-уй юриб, аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказилди. Мулоқотда фуқаролар асосан кўпчилик манфаатига хизмат қилаётган газ, электр энергияси, ичимлик сув таъминоти ва ободонлаштириш ишлари бўйича мурожаат қилишди.
Анашундай мурожаатлардан бири “Гулзор” маҳалласида яшовчи Г.Рахимова томонидан билдирилди. Бу фуқаронинг мурожати шу ернинг ўзида қаноатлантирилиб, ижобий ҳал қилинди.
Шунингдек, аҳолига Урганч шаҳар ҳокимининг Қурилиш ишлари бўйича ўринбосари К.Шамуратов электр энергияси, газ, ва комунал тўловларни ўз вақтида тўлаш ҳамда тўловлардан бўлган қарзларни бартараф этиш, худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга хизмат қилиши тўғрисида тушунчалар берди.
Маҳаллаларда оммавий қабуллар давом этади...
“Сайлов-2019” – тайёргарлик ишлари.
Бугун Урганч шаҳридаги намунали Урганч туризм ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежида жойлашган 22-сайлов участкасида Урганч шаҳридаги 1-сектор худудига кирувчи округ ва участка сайлов комиссияларининг раисларига семинар ташкил этилди.
Семинарда Урганч шаҳрининг 1-сектор раҳбари Шухрат Абдуллаев иштироқ этиб, бу йилги сайловларни ўтказишда Сайлов кодексининг жуда аҳамиятли эканлиги, қонунларнинг мазмун-моҳияти, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари, сайлов жараёнида қонунийликни таъминлаш, фуқаролик жамияти институтларининг сайлов жараёнидаги ўрни, сайлов кампаниясининг очиқлиги ва ошкоралиги муҳим эканлиги, сайлов куни амалга ошириладиган ишлар ҳақида гапириб тушунтиришлар берди.
Семинар натижасида иштироқчилар ўзларига сайловлар жараёнида қўллаш учун керакли малумотларни олишди.
Мурожаатлар ўз ечимини топмоқда.
Кеча Урганч шаҳрининг “Байналминалчи” ва “Олимпия”, “Гулшан” ва "Жинговуз" маҳаллаларида ўтказилган сайёр қабулда билдирилган мурожаатлар бугун ўз ечимини топди.
Хусусан “Олимпия” маҳалласида яшовчи Давлетова Саломат муаммоси юзасидан Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузулиб, тиббий кўрикдан ўтказилди. Натижада Давлетова Саломатга I-гуруҳ ногиронлиги аниқланди, ногиронлик гувоҳномаси 2 йил муддатга берилиб, шу асосда ногиронлик нафақаси бериладиган бўлди ва барча ҳужжатлари тайёрланиб тақдим қилинди.
Шунингдек, маҳаллардаги ички йўлларда айниқса мактаб ва боқча олди қўчаларда машиналарнинг тезлигини олдини олиш бўйича чоралари кўрилди ва қўшимча кечки ёритгичлар ўрнатилди.
Хулоса қилиб айтганда, аҳоли мурожаатлари қоғозда эмас, амалда ўз ечимини топаётганлигини яна бир бор исботини кўришимиз мумкин.
Урганч шаҳрида оммавий қабуллар давом этмоқда...
Сайёр қабул – фуқаролар муаммоларини ҳал этишнинг мақбул йўли. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан халқни эшитиш, аҳолининг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.
Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев бошчилигида шаҳардаги идора ташкилот раҳбарлари билан уйма-уй юриб "Байналминалчи” ва “Олимпия” маҳаллаларида яшовчи фуқароларнинг кундалик турмушидаги мавжуд муаммолар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди. Жумладан, “Олимпия” маҳалласида 4-даха, 9/1-уйда яшовчи Давлетова Саломат томонидан касаллиги бўйича ногиронлик нафақаси белгиланмай турганлиги ва ногиронлик аравачаси зарурлиги муаммолари ўрганилиб, ногирон болалар кам таъминланган оилалар хонадонига соҳа мутахассислари билан биргаликда ташриф буюрилиб, шаҳар ҳокимлиги томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари, ногиронлик аравачалари тақдим қилинди.
Шунингдек, фуқароларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида уларнинг мурожаатлари рўйхатга олиниб, тезкорлик билан ҳал қилиш бўйича ишлар бошлаб юборилди.
Куннинг иккинчи қисмида Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев бошчилигида “Гулшан” ва "Жинговуз" маҳаллаларида ҳам сайёр қабуллар давом этди. Қабул жараёнида фуқаролар 9 та муаммоли масалалар юзасидан мурожаат қилишди. Фуқаролар томонидан асосан уйларнинг олди фасат қисмини таъмирлаш, электр чироқларини алмаштириш, имтиёзли қредит олиш, моддий ёрдам бериш масаларида мурожаатлар қилинган.
Кун давомидаги Сайёр қабулларда 35 та мурожаатлардан аксарияти жойида ҳал қилиниб, вақт талаб қиладиган масалалар юзасидан тушунтирилиб, кўрсатмалар берилди.
Урганч шаҳрида ўтказилган бугунги сайёр қабул яна бир бор мурожатлар ечимига амалий хизмат қилди дейиш мумкин.
ОЧИҚЛИК - ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТНИНГ БОШ ОМИЛИ.
Урганч шаҳридаги “Навбаҳор” ва “Авесто” маҳаллаларида, фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эхтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқатларини ташкил этиш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, шунингдек уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни ҳамда оқибатларини бартараф этиш бўйича Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаевнинг оммавий сайёр қабули очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтди. Қабулда турли соҳаларга оид 14 та мурожатлар билдирилди.
Шунингдек очиқ мулоқотдан сўнг Шухрат Абдуллаев шаҳардаги 5-сонли умумтаълим мактабида ташкил қилинган 26-сонли сайлов участкасининг жорий йилнинг 22-декабрда бўлиб ўтадиган Сайлов жараёнларига тайёргарлик ҳолатларини бориб ўрганди.
Сайёр қабулдан сўнг Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев мурожатлар асосида Навбаҳор маҳалласидаги аҳоли яшаш тарзи ва имкониятлар билан танишди. Сайёр қабул ва ўрганишлар натижасидаги мурожатлардан 4 таси жойида ҳал қилинди.
Жойларда аҳоли билан очиқ мулоқотлар давом этади.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
МУАММО БАРТАРАФ ЭТИЛДИ.
Урганч шаҳридаги Жайхун кўчаси 42-уйининг том қисмидаги таъмирлаш ишлари юртимизнинг етакчи бўлган “Kun.uz” сайтида “Урганч шаҳридаги уйларнинг томи таъмирланмай қолди – ташқарида эса ёмғир-қорли кунлар эшик қоқмоқда” сарлавҳа остидаги мақолага сабаб бўлган эди.
Холат юзасидан ўрганишлар олиб борилиб, таъмирлаш ишлари бўйича муаммолар нимада эканлиги аниқланиб, зарур чоралар кўрилди.
- Муаммо юзасидан Урганч шаҳар ҳокимлиги бошчилигида Жайхун кўчаси 42-уйининг том қисмининг таъмирлаш ишлари тизимли равишда изғирин, совуқ, ёмғир, қорли кунлардан олдин якунланди. Шунингдек Урганч шаҳридаги хонадонларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги яна бир марта назоратга олиниб, камчиликлар бартараф қилинди. - дейди Урганч шаҳар ҳокимининг Қурилиш ишлари бўйича ўринбосари К.Шамуратов.
Совуқ кунлар олдидан Жайхун кўчаси 42-уйда истиқомат қилаётган аҳоли ҳам тамирлаш ишлари якунланганидан хурсанд.
Фуқароларга эътибор қаратилмоқда.
Урганч шаҳар ҳокилиги ва бир қатор идора ташкилот вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳи Темур Малик кўчасида яшовчи фуқаро Ойбек Салаев ҳолидан хабар олишди. Мавжуд муаммоларини ўрганишди.
Ҳоким қабулида...
Бугун Урганч ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.
Қабулда шаҳар аҳолиси томонидан моддий ёрдам, ишга жойлашиш, банк-молия, соғлиқни сақлашнинг турли соҳаларга оид масалалар мурожатларнинг асосий қисмини ташкил қилди. Аҳоли мурожаатлари аксарияти жойида ҳал этилди. Муддат талаб этиладиган масалалар қатъий назоратга олинди.
Қабулда шаҳар аҳолиси томонидан моддий ёрдам, ишга жойлашиш, банк-молия, соғлиқни сақлашнинг турли соҳаларга оид масалалар мурожатларнинг асосий қисмини ташкил қилди. Аҳоли мурожаатлари аксарияти жойида ҳал этилди. Муддат талаб этиладиган масалалар қатъий назоратга олинди.
Шунингдек сайёр қабулда “Маърифатчи” маҳалласида яшовчи I гуруҳ ногирони Матжанов Жасурбекга 1.820.000 сўмлик ногиронлик араваси тақдим қилинди.
“ - Анча вақтдан буён, фарзандимга ногиронлик араваси олиш муаммо бўлаётганди. Мана бугун ҳоким қабулида муамомиз бир зумда ҳал қилинди.” - дейди Марксова Гулчехра.
Аҳоли муаммоларини ўрганиш, таклифларини эшитиш бугунги кун талаби. Бундай сайёр қабуллар шаҳримиз бўйлаб давом этади.
Урганч шаҳрида Асал байрами ўтказилмоқда
Асал ажойиб неъмат эканини барчамиз биламиз. Унинг дастурхонимизга келгунча босиб ўтган йўли сиз азизларни қизиқтирса керак, деб ўйлаймиз.
Мамалакатимизда бир неча йиллардан буён “Асал” байрамлари ташкил қилиниб келинмоқда.
Бу йилги “Асал” байрами Урганч шаҳрида ҳам ўзгача ўтмоқда. Вилоятимизнинг барча асаларичилик билан шуғилланувчи фермерлари ўзларининг маҳсулотлари билан Урганч марказий деҳқон бозорида ташкил қилинган савдо кўргазмаларида иштирок қилишмоқда.
Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев ушбу “Асал” байрамида иштирок этди. Шунингдек, мунтазам назоратида бўлган бозордаги нарх-навони ўрганди. Янада аҳолига арзон, сифатли маҳсулотларни этказиш ҳамда хизмат кўрсатиш бўйича таклифларини берди.
“Асал” байрами 30 ноябргача давом этади.
Барчангизни ушбу байрамга таклиф қиламиз!
Барчангизни ушбу байрамга таклиф қиламиз!
Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
“Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир”
Амир Темур
Кейинги йилларда республикада тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Амалий ишлар давоми сифатида 2019 йил 20 ноябрда Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаевнинг Урганч шаҳридаги кўплаб тадбиркорлар, бизнес вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди. Унда соҳа вакиллари, ёшлар, масъул ҳодимлар ҳамда ОАВ ҳодимлари иштирок этди.
Тадбирда Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев сўзга чиқиб тадбиркорларга ўз мурожаатини йўллади.
Урганч шаҳридаги бугунги кундаги тадбиркорлик муҳити ҳақида фикрлар билдириб ўтди. Учрашувда тадбиркорларни қийнаётган муаммолар, ўз бизнеси, тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшлар дуч келаётган масалалар ҳам ўрганилди.
Жамиятимиз тадбиркор, ишбилармон кишиларни қўллаб-қувватлашга тайёр.