ОЧИҚЛИК - ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТНИНГ БОШ ОМИЛИ.
Урганч шаҳридаги “Навбаҳор” ва “Авесто” маҳаллаларида, фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эхтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқатларини ташкил этиш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, шунингдек уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни ҳамда оқибатларини бартараф этиш бўйича Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаевнинг оммавий сайёр қабули очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтди. Қабулда турли соҳаларга оид 14 та мурожатлар билдирилди.
Шунингдек очиқ мулоқотдан сўнг Шухрат Абдуллаев шаҳардаги 5-сонли умумтаълим мактабида ташкил қилинган 26-сонли сайлов участкасининг жорий йилнинг 22-декабрда бўлиб ўтадиган Сайлов жараёнларига тайёргарлик ҳолатларини бориб ўрганди.
Сайёр қабулдан сўнг Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев мурожатлар асосида Навбаҳор маҳалласидаги аҳоли яшаш тарзи ва имкониятлар билан танишди. Сайёр қабул ва ўрганишлар натижасидаги мурожатлардан 4 таси жойида ҳал қилинди.
Жойларда аҳоли билан очиқ мулоқотлар давом этади.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.