ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Фуқароларга эътибор қаратилмоқда.

Урганч шаҳар ҳокилиги ва бир қатор  идора ташкилот вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳи Темур Малик кўчасида яшовчи фуқаро Ойбек Салаев ҳолидан хабар олишди. Мавжуд муаммоларини ўрганишди.

Ҳоким қабулида...

Бугун Урганч ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. 
Қабулда шаҳар аҳолиси томонидан моддий ёрдам, ишга жойлашиш, банк-молия, соғлиқни сақлашнинг турли соҳаларга оид масалалар мурожатларнинг асосий қисмини ташкил қилди. Аҳоли мурожаатлари аксарияти жойида ҳал этилди. Муддат талаб этиладиган масалалар қатъий назоратга олинди.
Шунингдек сайёр қабулда “Маърифатчи” маҳалласида яшовчи I гуруҳ ногирони Матжанов Жасурбекга 1.820.000 сўмлик ногиронлик араваси тақдим қилинди. 
“ - Анча вақтдан буён, фарзандимга ногиронлик араваси олиш муаммо бўлаётганди. Мана бугун ҳоким қабулида муамомиз бир зумда ҳал қилинди.” - дейди Марксова Гулчехра.
Аҳоли муаммоларини ўрганиш, таклифларини эшитиш бугунги кун талаби. Бундай сайёр қабуллар шаҳримиз бўйлаб давом этади.
Сана: 21.11.2019 02:30
0
810

Урганч шаҳрида Асал байрами ўтказилмоқда

Асал ажойиб неъмат эканини барчамиз биламиз. Унинг дастурхонимизга  келгунча босиб ўтган йўли сиз азизларни қизиқтирса керак, деб ўйлаймиз.
Мамалакатимизда бир неча йиллардан буён “Асал” байрамлари ташкил қилиниб келинмоқда. 
Бу йилги “Асал” байрами Урганч шаҳрида ҳам ўзгача ўтмоқда. Вилоятимизнинг барча асаларичилик билан шуғилланувчи фермерлари ўзларининг маҳсулотлари билан Урганч марказий деҳқон бозорида ташкил қилинган савдо кўргазмаларида иштирок қилишмоқда.
Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев ушбу “Асал” байрамида иштирок этди. Шунингдек, мунтазам назоратида бўлган бозордаги нарх-навони ўрганди. Янада аҳолига арзон, сифатли маҳсулотларни этказиш ҳамда хизмат кўрсатиш бўйича таклифларини берди.
“Асал” байрами 30 ноябргача давом этади. 
Барчангизни ушбу байрамга таклиф қиламиз!
Сана: 21.11.2019 10:30
0
633
Тепага чиқиш