ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

“Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир”
Амир Темур

Кейинги йилларда республикада тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

Амалий ишлар давоми сифатида 2019 йил 20 ноябрда Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаевнинг Урганч шаҳридаги кўплаб тадбиркорлар, бизнес вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди. Унда соҳа вакиллари, ёшлар, масъул ҳодимлар ҳамда ОАВ ҳодимлари иштирок этди. 


Тадбирда Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев сўзга чиқиб тадбиркорларга ўз мурожаатини йўллади. 


Урганч шаҳридаги бугунги кундаги тадбиркорлик муҳити ҳақида фикрлар билдириб ўтди. Учрашувда тадбиркорларни қийнаётган муаммолар, ўз бизнеси, тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшлар дуч келаётган масалалар ҳам ўрганилди. 


Жамиятимиз тадбиркор, ишбилармон кишиларни қўллаб-қувватлашга тайёр. 
Сана: 20.11.2019 03:30
0
8 060
Тепага чиқиш